12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:22
👁 5,359

ЁШ АВЛОД ТАРБИЯСИ – ҲАММАМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ

ЁШ АВЛОД ТАРБИЯСИ – ҲАММАМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ

Инсон оилада дунёга келади. Ҳаётга, чор-атрофидаги одамларга бўлган кўз қарашлари ҳам оилада шаклланади. Шундан ҳам кўриниб турибдики, дунёга келган гўдакнинг қандай инсон бўлиб етишиши у туғилиб, улғайган маскан – оиланинг турмуш тарзига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Юртбошимизнинг мамлакатимиз ворислари бўлмиш ёш авлоднинг баркамол бўлиб вояга етишишида оила, ота-она масъулиятини оширишга, умумий таълим ва унинг узвий давоми бўлмиш касб-ҳунар таълими сифатини оширишга, ўғил-қизларимизнинг малакали кадрлар бўлиб етишишига жиддий эътибор бераётгани бежиз эмас. Таълим соҳасига ҳеч бир мамлакатда учрамайдиган даражада кўп маблағлар ажратилаяпти. Мактаблар, касб-ҳунар коллежларида ўқиш, ҳунар ўрганиш учун яратилган шароитлар ҳатто ривожланган давлатларда ҳам учрамайди.

Афсуски бу имкониятлардан, шароитлардан айрим фуқароларимиз унумли фойдаланмаяптилар. Фарзандининг дарсларда ўзлаштириши қандай эканлигини, дарсларга қатнашишини назорат қилмайдиган ота-оналар ҳам бор. Коллежларга баъзи ўқувчилар номигагина боришади, билим олиш, касб ўрганиб эртага шу касби орқали ҳаётда ўз ўрнини топиши лозимлигини тушунтирадиганлар кам. Ҳатто балоғат ёшига етмаган ўғил, қизини мардикор қилиб ишлатиб қўйганлар ҳам бор. Энди бир ўйлаб кўринг! Ҳаётда бирон соҳада ўқимаган, дипломи йўқ, касб ўрганмаган йигит ё қизнинг келажаги нима бўлади? Оилаларда кўпайиб бораётган нотинчликлар, ажрашишлар шуларнинг оқибати эмасмикан? Эндиликда бу камчиликларга барҳам бериб, 12 йиллик  узлуксиз таълимнинг сифати ва самарасини ошириш зиммамиздаги кечиктириб бўлмайдиган вазифадир. Чунки фарзандларимиз жисмоний, маънавий, касбий жиҳатдан етукликка эришсагина мустаҳкам оила қуришлари мумкин.

Бугунги кунда ёшлар тарбияси ҳақида ўйлаганингда  кишини ташвишлантирадиган яна бир ҳолат борки, бу ёшларнинг ҳали оилавий ҳаётга тайёр бўлмасдан туриб турмуш қуришидир. Бунинг қандай салбий оқибатларга олиб келаётганини ҳаммамиз кўриб юрибмиз. Шунинг учун ҳам никоҳ ёши билан боғлиқ қонун ҳужжатларига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2013 йил 30 апрель куни имзоланган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ  никоҳ ёшига амал қилмасликка қарши чора-тадбирлар кучайтирилди. Яъни "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекс 473-модда билан тўлиқтирилди. Эндиликда никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришганлик энг кам иш ҳақининг 5 баробаридан 10 баробаригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган қиз турмушга берилса, йигит уйлантирилса, шунингдек, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш ҳам маъмурий жавобгарликка тортишга олиб келади. Мазкур ҳолатлар такроран содир этилса, жазо чоралари кучайтирилади. Яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси "Никоҳ ёшига доир қонун ҳужжатларини бузиш ҳақида”ги 125-модда билан тўлиқтирилиб, унда юқорида қайд этилган қонун бузилишига йўл қўйиб, маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар бу ҳолатларни яна такроран содир этсалар, жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Мазкур моддага кўра маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ муносабатларига киришиш энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ жазоси, ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган қизни эрга бериш ёки уйлантириш энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд тўрт ойгача қамоқ жазоси берилишига сабаб бўлади.

Модда бўйича, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширган шахс шундай қилмиши учун маъмурий жазо қўлланилганидан  сўнг ҳам содир этган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ жазосига тортилади.

Никоҳ ёши мамлакатимизда эркаклар учун 18, аёллар учун 17 ёш қилиб белгиланган. Бироқ бу айнан шу ёшда турмуш қуриш керак, дегани эмас.

Мамлакатимизда 12 йиллик бепул мажбурий таълимнинг жорий этилгани, фарзандларимизнинг 12 йиллик мажбурий таълимни олишига ота-она жавобгар қилиб қўйилганлиги ҳам ота-онага, ҳам таълим муассасаси ходимларига улкан масъулият юклайди.

Ҳар бир   ота-она ўз фарзандининг бахтли бўлишини истайди, албатта. Лекин қизимни тезроқ турмушга берсам, хотиржам бўлардим, деган нотўғри қараш билан қайсидир маънода ўз ҳаловатини ўйлайдиган, фарзандининг ўқишини давом эттириши ёки эгаллаган касби бўйича ишлашига тўсқинлик қиладиган ота-оналар ҳам йўқ эмас. Шуларни ҳисобга олиб, оилаларда соғлом муҳитни яратиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, қизларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш мақсадида туман хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, "Камолот” ЁИҲ туман бўлими, халқ таълими, тиббиёт бирлашмаси, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари томонидан жойларда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Юқоридаги келтирилган қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мазмуни барча ўрта махсус, касб-ҳунар билим юртлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларига тарқатиб берилди. Барча оилаларга ушбу қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Лекин шунга қарамай, жорий йилнинг 5 ойи давомида туманда 6 нафар 17 ёшли қизимизнинг никоҳдан ўтганлиги жуда ташвишланарли ҳолдир. Демак бу борада олиб борилаётган ишларимиз ҳали етарли эмас экан. Шунинг учун алоҳида дастур асосида барча умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари ўртасида кенг тушунтириш-тарғибот ишлари олиб бориш режалаштирилди.

Қиз бола мисоли гулу лола, нозик хилқат, агар унга вақтида эътибор қаратилмаса у хазон бўлади. Хазон бўлган гулнинг эса ҳеч кимга кераги бўлмай қолади. Қиз болани "Палахмон тоши” деб тўғри келган жойга улоқтиришдан аввал, у бўлажак она, келгуси насллар давомчиси, юртимиз келажагининг яратувчиси, энг муҳими, дилбандимиз эканлигини ёддан чиқармаслигимиз шарт. Мадомики, эртанги кунимиз беташвиш, фарзандларимиз баркамол бўлишини истар эканмиз, ёшларимизнинг, айниқса ўсмир қизларимизнинг тани-жони соғ бўлишига, уларнинг барча нарсага ўз вақтида эришишига ёрдам берайлик. Ҳар нарсанинг ўз маҳалида бўлгани яхши!

Фархад АЛЛАМБЕРГЕНОВ,

туман прокурори, адлия маслаҳатчиси.

(Фото - http://www.jamiyatgzt.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026