12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:23
👁 7,288

Одам савдоси – аср муаммоси

Одам савдоси – аср муаммоси

Жаҳон цивилизацияси тезкор ривожланиши натижасида мамлакатлараро миграция жараёнлари бирмунча фаоллашди, фуқароларнинг меҳнат қилиш, таълим олиш, туризм ва шу каби турли мақсадларда бошқа давлатларга чиқиши, шунингдек, турли соҳаларда эркин фаолият олиб бориши учун имкониятлар янада кенгайди.

Бунинг натижасида ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда, афсуски, айрим трансмиллий жиноятларнинг сони кўпайиб бораётганлиги ҳам сир эмас. Она тилимизга, миллийлигимизга мутлақо ёт бўлган "одам савдоси”, деб аталмиш ана шундай трансмиллий жиноят юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Ҳозирги вақтда кўпгина ёшлар, аёллар, вояга етмаган қизлар одам савдоси қурбонига айланмоқда.

Одам савдосига қарши курашишда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ушбу иллатнинг хавфли оқибатлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш, фуқароларни мавжуд ҳолатдан огоҳ этиш муҳим аҳамият касб этади.

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги Одам савдосига қарши курашиш бўйича Идоралараро туман  комиссияси одам савдоси жиноятининг олдини олиш билан бир қаторда одам савдосидан жабр кўрган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ишларини олиб боради.

Комиссиянинг таҳлилига кўра, ўтган давр мобайнида одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг аксарияти туманнинг Манғит шаҳри, Тўлқин, Дўрман, Қиличбой овуллари ҳудудларида содир қилинганлигига эътибор қаратилиб, ушбу ҳудудларда одам савдосига қарши курашишга қаратилган баннер-стендлар ўрнатилди ва 12 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари одам савдосига қарши курашишга аҳоли эътиборини қаратиш мақсадида кўргазмали қуроллар билан таъминланди.

2013 йил 1 май ҳолатига Одам савдосига қарши курашиш бўйича Идоралараро туман комиссияси тузилганидан бери 5090 нафар фуқаро хорижий давлатларга бориб келган. Уларнинг барчаси  туман тиббиёт бирлашмасида тиббий кўрикдан ўтказилиб, флюрографияга туширилди, ОИТС ва RV анализлари 100 фоиз текширилди, 449 нафар фуқарода касаллик аниқланиб,  уларнинг барчасига амбулатор ва стационар шароитда тиббий ёрдам  кўрсатилди.

94 нафар фуқаро жабрланувчи деб топилган. Шулардан 1 нафари сил, 1 нафари ОИТС касаллигига чалингани аниқланган.

Туманда жами чет элга чиқиб кетган 5285 нафар фуқародан 1189 нафари аёллардир. Чет элдан қайтиб келган 5090 нафар фуқаронинг эса 1062 нафарини аёллар ташкил қилади.

Хорижий давлатларга чиқиб, қайтиб келган фуқаронинг мониторингини юритиш, шунингдек, ОИВ ва жинсий йўл билан юқадиган турли касалликларнинг олдини олиш борасида туман тиббиёт бирлашмаси қошида "ОИВ-ОИТС ва гиёҳвандлик”, "Жинсий алоқа йўли билан юқадиган инфекциялар” ҳақида бепул маслаҳатлар берувчи "ИШОНЧ ХОНАСИ” ташкил этилган ва чет давлатлардан қайтиб келган ҳар бир фуқаронинг тиббий кўрикдан ўтиши ва бепул маслаҳатлар олишига амалий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилган.

 Мансур МАТЮСУПОВ,

туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси,

ҳокимлик ҳузуридаги одам савдосига қарши курашиш комиссияси котиби.

(Фото - http://www.12news.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026