БАХИЛНИНГ БОҒИ КЎКАРМАС
Ҳаётда мен кўп бора бир нарсага гувоҳ бўлдим: кўнгли тоза, самимий инсонларни ҳамиша худо қўллайди, иши юришади.
Инсон ҳасадгўй бўлса, ҳаёти ҳам шунга яраша бўлар экан. "Бахилнинг боғи кўкармас”, деганлари рост. Ҳасадгўй, доимо бировга ёмонлик истайдиган инсонларнинг ҳаёти ёмонликларга тўла бўлади.
"Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан”, - деб бежиз айтилмаган. Бировга ёмонлик қилиб, ҳийла ишлатиб, обрўйини тўкиш учун режа тузиб юрадиганлар кўпинча жамият олдида уятга қоладилар.
Бировга ёмонлик тиламайдиган, кўнгли тоза инсонларнинг ҳаёти фаровон бўлиб, ишлари юришаверади. Бундай инсонлар, мабодо, ишлари юришмай қолган тақдирда ҳам асло нолишмайди. Нолиш – ношукурлик эканлигини яхши билишади.
Азизлар, шунинг учун кўнгилларимизни чиройли одоб-ахлоқ ила зийнатлаб, атрофимиздагиларга ширин муомалада бўлайлик. Зеро, хулқи гўзал инсонларга Аллоҳ ҳамиша ўзининг яхшиликларини йўллайди.
Фарида ҚАЛАНДАРОВА,
56-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶