12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:45
Жамият 👁 3,064

ҒАМХЎРЛИКДАН МИННАТДОРМИЗ

ҒАМХЎРЛИКДАН МИННАТДОРМИЗ

Жами аҳолисининг 60 фоизидан кўпроғини ёшлар ташкил этадиган бизнинг мамлакатимизда уларнинг тарбиясига, билим олишларига ва бахтли ҳаёт кечиришларига алоҳида эътибор берилади. Шу боисдан ҳам ёшлар мустақил Ўзбекистонимизнинг гуллаб-яшнаши йўлида фидойилик намуналарини кўрсатмоқдалар. Ёшларга билдирилаётган ишонч уларни ҳар бир соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллаштиришда ғайрат-шижоат кўрсатишга даъват этмоқда.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов катта йиғинларда сўзлаган нутқларида доимо ёшларга "Ватани, халқи учун курашга бел боғлаган, софдил, иродаси мустаҳкам, кўзлари ёниб турадиган ёшлар” дея таъриф беришдан чарчамас эдилар. Муҳтарам Президентимизнинг ёшларга нисбатан шундай гапларни айтиши уларга қанот бағишларди гўё.

Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлида ҳаракат қилаётган ёшлар орасида амударёлик ёшларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Бизнинг ёшларимиз ҳам барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни жадаллаштиришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда қилган "Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” номли маърузаларида ҳозирги вақтда ёшлар тарбияси ўз долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган масала бўлиб қолаётганлигини, бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги буюк имкониятлар эшикларини очаётганини таъкидлаб, шу билан бирга уларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор қилаётганини, ғаразли кучлар содда, ғўр болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб  уларнинг ҳаётига, умрига зомин бўлаётганини афсусланиб гапирдилар. Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев ўз нутқларида бундай кескин ва таҳликали шароитда ота-оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик, маҳалла-кўй бу масалада хушёрлик ва огоҳликни янада ошириши кераклигини, ёшлар билан кўпроқ гаплашиб, уларнинг қалбига қулоқ солиш, дардини билиш, муаммоларини ечиш учун амалий кўмак бериш кераклигини, бу борада уюшмаган ёшлар билан алоҳида иш олиб бориш зарурлигини уқтирдилар.

Биз Президентимиз нутқларини эшитар эканмиз, ушбу вазифаларни амалга оширишда асрлар мобайнида шаклланган миллий анъаналаримизга, аждодларимизнинг бой меросига таяниб, ёшларнинг, айниқса, қиз болаларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни, ҳорижий тилларни эгаллашлари, ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб, ҳаётдан муносиб ўрин топишлари учун барча имкониятлар яратилишини чуқур ҳис қилдик.

- "Бизнинг навқирон авлодимиз манфаатларини таъминлаш борасидаги фаолиятимиз яқинда қабул қилинган "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун асосида қатъий давом эттирилади, – дедилар Президентимиз Ш.Мирзиёев ўз маърузаларида. – "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати барча ёшларимиз интиладиган, уларнинг қобилият ва иқтидорини рўёбга чиқарадиган ва манфаатларини ҳақиқий ҳимоя қиладиган ташкилотга айланиши учун барча чораларни кўрамиз”.

Биз буни Президентимизнинг ёшларга нисбатан ғамхўрлиги, уларни бирлаштирадиган ташкилотга бўлган ишончи деб биламиз.

Айни кунда туманимиз ёшлари муҳтарам Президентимизнинг "Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” номли маърузасини ўқиб-ўрганишда давом этмоқдалар. Ёшларимизнинг бугунги ниятлари – она Ватанга содиқ фарзанд бўлиб, Президентимизнинг ишончларини тўла оқлашдан иборат.

Мансур ЎРОЗБОЕВ, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси.


(Фото - http://farishta.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026