12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:27
Адабиёт 👁 3,595

“ҲАЁТГА ҚАЙТИШ”

“ҲАЁТГА ҚАЙТИШ”

Умида нари-бери тушлик қилган бўлди-ю, кийимларини ўзгартириб, хонасининг калитини ётоқхона қоровули Вера опанинг қўлига топширди.

– Ишгами, қизим?

– Ҳа, Гули келса, бериб қўярсиз. Яхши қолинг. – Жилмайганча хайрлашди Умида. "Кўнглида кири йўқ қиз, ҳамиша кулиб юради”, – орқасидан қараб қолди Вера опа.

Ҳар куни ўқишдан келиб, шу пайтда отланади. Уйи Тошкентга узоқлиги учун, ойисини ҳадеб "пул” деб безовта қилишни истамагани учун ўзича иш топди. Ўқишига яқинроқ ошхонада официантка бўлиб ишларди. Тушдан кейин ўқиш тугаши билан Умида ошхонага югуради. Хўжайини яхши инсон. Умиданинг шароитини тушуниб, ҳар куни, бир кунлик ҳақини унинг қўлига беради. Хуллас топган пули Умиданинг ўзига етиб турибди.

Ҳар замонда уйига бориб қолгудай бўлса ойисига кўйлакми, рўмолми олар, укаси Эркинтойга эса футболчилар расми туширилган футболками, спорт пойабзалими, ҳеч бўлмаса кепка олиб борарди. Эркинжоннинг қувончини кўрсангиз. Кийимларини кийиб аллақачон қишлоқни бир-икки марта айланиб чиққан, ахир ҳамма оғайнилари кўришлари керак-да. Ойижонисининг хурсандчилигининг чеки йўқ.

– Вой, қизим-ей, ўзингни эплаганинг етмагандай, яна бизни ҳам ўйлайсан.

Онаси узундан-узоқ дуолар қилиб, худойимга шукроналар келтиради, шундай ақлли, одобли қиз берганига. Онаси Умиданинг пешонасидан ўпаётганида, хона эшиги зарб билан очилди-ю, қўлидаги телефонини столга отворганича, ошхона хўжайинининг яқин дўсти Бунёд кириб келди. Умида ширин хаёллар оғушидан ўзини тортиб олганича, нима гаплигига тушунмай турарди.

– Вой, жоним оғрияпти, ўлиб қоламан ҳозир. Чидолмайман. Ҳеч кимни  топиб бўлмаяпти, – жон талвасасида бақирарди у. Тинмай қалтираётган Бунёдни кўриб, аввалига Умида қўрқиб кетди, кейин ўзини қўлга олиб, Бунёдга яқинроқ келди. Бундай вазиятда нима қилиш керак, бўлғуси шифокор бўлса.

Бунёд ошхона хўжайини Рустам аканинг ўртоғи эди. Ошхонага тез-тез келиб тургани учун Умида у ҳақда баъзи нарсалардан хабардор эди. Отасидан қолган бойликни кўтаролмай, ёмонларга қўшилиб, гиёҳванд бўлиб қолган Бунёдни бу йўлдан қайтаришга онаси ҳам, дўсти Рустам ака ҳам кўп уринишган. Бунёд яхши томонга ўзгара бошлаганди, бугун нима жин урди, яна касали тутди. Дори тополмагани учун у Рустамнинг олдига келди.

– Рустам, озгина топиб бер, ўлиб қоламан ҳозир. Менга дори сотмасликларини сен айтгансан, биламан. Ҳаммангни ёмон кўраман.

Ошхонада 2-3 нафар доимий мижозлар бўлиб, улар ҳам Бунёднинг  танишлари эди. Шунинг учун улар бу томошага унчалик эътибор беришмади. Катта ошпаз Жасур:

– Бунёд ака, Рустам акам йўқ эдилар, ҳозир келиб қолади. Ичкарига кириб дам олақолинг, – деб Умиданинг дам олиш хонасида эканлигини билибми, билмайми Бунёдни бир амаллаб хонага киритди ва эшикни ҳар эҳтимолга қарши ташқаридан қулфлаб қўйди. Рустамни топиш учун телефон гўшагини кўтарди.

Умида сезди, энди у барибир бу хонадан чиқиб кетолмайди. Эшикни таққиллатса бўларди, лекин ички бир туйғу унинг  бундай қилишига йўл қўймади.

У ҳозир ўзини ҳақиқий шифокор, Бунёдни эса бемори деб тасаввур қилди. Ўзини қўлга олиб касаллик билан курашишга аҳд қилди. Пичирлаб, Гиппократ қасамини ичди. У бу қасамни абитуриентлик пайтларидан ёд биларди. Нияти холис экан, мана энди диплом олиш арафасида турибди. Яна худо хоҳласа, 4-5 ойга дипломли бўлади. Бунёд эса кун сайин гиёҳвандлик дардидан халос бўлиб борарди...

Нодира ЯНГИБОЕВА.

СЎНГГИ БЕКАТ

Катта дарвозали бу иморат катта  йўл ёқасида жойлашган. Баъзан йўлим шу томонга тушади. Бир куни дарвоза ёнидан ўтаётиб, панжарага суяниб турган 5-6 яшар қизалоққа кўзим тушди. Қизча қўлида бир дона гул  ушлаганча ўтган-кетганга термулиб турарди. Бир-икки кундан кейин ҳам, бир ҳафтадан кейин ҳам шу ҳолатга кўзим тушгач, тўхтаб, қизчадан сўрадим:

– Қизим, нега ҳар доим шу ерда турасан?

– Ойимни кутиб турибман. Ойим келаман, деб кетгандилар.

Панжара тирқишидан қўлимни узатиб, қизчанинг  қўлидан ушладим:

– Менга қиз бўласанми?

Қизча ёш тўла кўзларини жавдиратиб:

– Сиз ойим эмассиз-ку, – деди. Уни бағримга босгим, сочларини силаб, эркалагим, юпатгим келди. Лекин бунинг иложи бўлмади. Дарвоза ичкаридан қулфланган, тепасида "Меҳрибонлик уйи” деб ёзиб қўйилган эди.

***

Гулларга бурканган сўлим маскан. Ўриндиқларда ҳассага суянган қариялар суҳбатлашиб ўтиришибди. Аҳён-аҳёнда дарвоза олдига машина келиб тўхтайди. Шунда барчанинг нигоҳи машинадан тушган одамга тикилади. Кейин худди айбдор кишилардай кўзларини ердан узмасдан жим қолишади.

Мана, дарвоза ёнига қимматбаҳо машина келиб тўхтади. Машинадан тушган кишини бир қария таниди, шекилли, ҳассага суяниб ўрнидан турди. Машинадан тушган одам юкхонадан иккита катта сумка олди-да,  дарвоза олдидаги назоратчига берди. Унга бир нималар дегач, машинасига ўтириб, жўнаб кетди. Ўрнидан турган қария астагина жойига ўтирди ва савол назари билан қараган ҳамроҳига эшитилар-эшитилмас овозда деди:

- У ўғлим, катта жойда ишлайди, доим хайрия қилиб туради...

Қария бу сўзларни шундай қийналиб, шундай мунғайиб айтдики, ҳамроҳи ҳеч нарса  демади. Гулларга бурканган бу сўлим масканнинг дарвозаси тепасига "Саховат уйи” деб ёзиб қўйилган эди.

Ҳайитгул ЙЎЛДОШЕВА,

меҳнат фахрийси.

 

(Фото - http://tafsilot.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026