12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:27
Сиёсат 👁 2,936

ЭЪТИБОР, ҒАМХЎРЛИК ВА РАҒБАТ ижодкорни янги марралар сари чорлайди

ЭЪТИБОР, ҒАМХЎРЛИК ВА РАҒБАТ ижодкорни янги марралар сари чорлайди

Бугун биз яшаётган глобаллашув даврида тараққиётни, ҳаётимизни ахборотсиз тасаввур қила олмаймиз. «Ахборот асри» дея ном олган асримизда оммавий ахборот воситалари кишилар онг-шуури, дунёқараши, сиёсий савиясига ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантиришга ҳисса қўшаётган энг асосий ва таъсирчан воситалардан биридир. Шу билан бирга, бугун оммавий ахборот воситалари шунчаки ахборотни етказувчи восита эмас, юртдошларимизнинг сиёсий  ва  ҳуқуқий онги, фуқаролик фаоллиги ошишига таъсир кўрсатувчи кучга айланмоқда.

Жамиятда рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишлар айнан оммавий ахборот воситалари орқали кенг оммага етиб боради. Қолаверса, фуқароларимизнинг ислоҳотлардаги фаол иштирокини, уларга нисбатан муносабатини билдиришда ҳам оммавий ахборот воситалари асосий минбар вазифасини ўтайди.

Шуни таъкидлаш керакки, юртимизда ушбу соҳани ислоҳ қилиш мақсадида зарур қонунчилик базаси яратилди ва йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда. «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Телекоммуникация тўғрисида»ги, «Реклама тўғрисида»ги, «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидандир. Шунингдек, соҳани янада ривожлантириш мақсадида бугунги кунда «Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида»ги ва «Оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кафолатлари тўғрисида»ги Қонун лойиҳалари кўриб чиқилаётгани бу фикримизнинг исботидир.

Давлатимиз раҳбари томонидан тақдим этилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш масаласининг энг муҳим устувор вазифалардан бири сифатида тилга олингани ҳам соҳа ривожига катта туртки бўлмоқда.

Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш борасида туманимизда ҳам қатор амалий ишлар қилинмоқда. Туманимизда матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг 3 та вакили – «Тараққиёт кўзгуси» газетаси, Амударё телевидениеси ва ОАВ шаклидаги    www.amunews.uz веб-сайти фаолият кўрсатмоқда.

«Тараққиёт кўзгуси» газетаси туманимиз оммавий ахборот воситаларининг энг кекса вакилидир. Салкам 80 йиллик фаолияти давомида газетамиз туманимиз аҳолисининг яқин маслакдоши бўлиб қолган, десак янглишмаймиз. Туман ҳокимлиги ва халқ депутатлари туман Кенгашининг нашри бўлмиш «Тараққиёт кўзгуси» газетаси мустақиллик йилларида янгича мазмун ва моҳият касб этиб, халқимиз орасига кириб борди.

Туман ҳокимлигининг амалий ёрдамлари билан газета таҳририятининг молиявий аҳволи анча яхшиланди, моддий-техника базаси кучайди, ўз балансидаги бинога ва хизмат автомашинасига эга бўлди. Газетамизнинг адади сезиларли даражада ошиб, даврийлиги ойига 3 мартага етказилди ва қамров ҳудуди кенгайиб, туманимизнинг барча овул ва маҳаллаларига етиб борди.

Газета таҳририяти фаолияти давомида кўплаб ютуқларга эришиб келмоқда. Яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган танловда таҳририят тақдим қилган «Аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини янада яхшилашда, аҳоли орасида, айниқса ёшларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ОАВларнинг ролини ошириш» номли лойиҳанинг ғолиби деб топилгани ҳам шундай ютуқлардан бири бўлди. Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг қарори билан газетамиз таҳририятига 14 миллион сўм миқдоридаги давлат гранти ажратилди.

Таҳририят ходимларининг ташаббуси билан Интернет журналистика йўлга қўйилди ва Қорақалпоғистонда биринчи бўлиб Интернет орқали тарқатиладиган мустақил оммавий ахборот воситаси – www.amunews.uz веб-сайти рўйхатдан ўтказилди. «Тараққиёт кўзгуси» газетаси таҳририяти» Давлат корхонасининг таркибий бўлинмаси бўлмиш ушбу веб-сайт таҳририяти туманимизнинг барча соҳаларида бўлаётган янгилик ва ўзгаришларни Интернет саҳифаларида тезкор ёритиб бормоқда.

Туман ҳокимлигининг катта амалий ёрдами билан ташкил қилинган ва иш бошлаган Амударё телевидениеси кўрсатувлари  салкам 3 йилдан бери эфирга узатиб келинмоқда. Ўтган давр мобайнида таҳририят томонидан ҳар бирининг давомийлиги 2,5-4 соат бўлган 440 дан ортиқ телеэфир материаллари тайёрланди ва эфирга узатилди.

Бу жараёнда туманимизнинг деярли барча жабҳалари қамраб олинди ва соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти аҳолига кенг етказиб борилмоқда. Кўпчилик кўрсатувларнинг ҳар бир сонини телетомошабинлар кутадиган ва севиб томоша қиладиган бўлди.

«Амударё телевидениеси» МЧЖ муассислари ва таҳририятимиз теледастурларнинг тарқалиш ҳудудини кенгайтириш, таҳририятнинг моддий-техника базасини ва ходимлар сифат таркибини яхшилаш, кўрсатувларнинг ранг-баранглигини ошириш ва эфир вақтини узайтириш каби масалаларни ҳам ижобий ҳал қилиб, телеканал фаолиятини янада яхшилаш устида иш олиб бормоқдалар.

Соҳага қаратилаётган катта эътибор, журналистларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва рағбат, берилаётган амалий ёрдам бизнинг зиммамизга янада катта масъулият юклайди ва келгусида бундан ҳам самарали меҳнат қилиб, туманимиз ҳаётининг барча жабҳаларини тезкор ва холис ёритиб бориш учун куч-қувват бағишлайди.

Юксак эътибор ва ғамхўрликни ҳис қилиб, масъулиятли вазифаларни елкасига олиб меҳнат қилаётган барча ҳамкасбларимизни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин юракдан табриклаб, уларнинг фаолиятига ривож тилаймиз.

 Ғуломжон ЕШНИЁЗОВ,

«Тараққиёт кўзгуси» газетаси ва Амударё телевидениеси Бош муҳаррири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026