12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:22
Жамият 👁 4,840

АМУДАРЁ ТЕЛЕВИДЕНИЕСИ: тезкор хабарлар, қизиқарли кўрсатувлар

АМУДАРЁ ТЕЛЕВИДЕНИЕСИ: тезкор хабарлар, қизиқарли кўрсатувлар

 

Жамиятимиздаги бугунги мислсиз тараққиётни, ҳаётимизни оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур эта олмаймиз. Ҳаммамиз ҳам газета-журнал ўқиймиз, телевизор қаршисида соатлаб ўтирамиз. Булар бизнинг ахборотга бўлган эҳтиёжимизни қондиради, янгиликлардан бохабар этади, шууримиз ойдинлашади. Ва шу баробарида эртанги кунимизни, келажагимизни тўғри тасаввур эта олишга, тўғри режалаштира олишга муваффақ бўламиз.

Бугунги тезкор замонамизда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамияти янада улкан. Тўғри, мамлакатимизда бугунги кунда фаолият юритаётган газета-журналлар, телеканаллар юртдошларимизга савияси юксак, мазмунли ва қизиқарлиларини танлаб ўқиш, томоша қилиш имконини бераяпти.

Қорақалпоғистон Республикасининг энг кенжа оммавий ахборот воситаларидан бири бўлган Амударё телевидениеси илк кўрсатувларини эфирга узата бошлаганига истиқлол байрами арафасида уч йил тўлади. Уч йил мобайнида туманимиз ҳудудини қамраб олган ва туманимиз ҳаётига оид энг сўнгги янгиликлар, турли соҳаларда амалга оширилаётган ишлар, янада ривожланишга тўсқинлик қилаётган муаммолар хусусида тайёрланаётган хабарлар, туманимиз халқининг ўзига хос ҳаёти, турмуш тарзи, эришаётган ютуқлари ва буларнинг асоси – истиқлолимиз берган имкониятлар ҳақида ҳикоя қилувчи, болажонларимизнинг орзу-интилишларини ифода этувчи кўрсатувлар мухлислар қалбидан жой олиб улгурди. Ҳафтанинг 6 кунида эфирга узатиладиган Амударё телеведениеси кўрсатувларини эндиликда туманимиз халқи муштоқлик билан кутадиган бўлишди.

Телеканал ишга тушганидан бери ўтган уч йилга яқин вақт ичида 440 дан ортиқ эфирда 1400 соатдан зиёд кўрсатувлар намойиш қилинди. Шу жумладан 146 та "Замин” информацион дастурида туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларидан 600 га яқин хабар-лавҳалар берилди. Телеканал фаолияти давомида 300 гаяқин турли мавзуларда куннинг долзарб мавзуларига оид махсус кўрсатувлар тайёрланди.

Шунингдек туманимизнинг таниқли санъаткорлари, санъат оламига энди кириб келаётган иқтидорли ёшларнинг қўшиқлари томошабинларга ҳавола этилмоқда. Бу юртдошларимизга жуда маъқул бўлаётгани қувонч билан эътироф этишга арзийди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон Республикасида биринчи интернет шаклидаги оммавий ахборот воситаси       www.amunews.uz  веб-сайтининг муассиси - "Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти "Амударё телевидениеси” билан мустаҳкам ижодий ҳамкорлик ўрнатган бўлиб, таҳририят ходимлари кўрсатувлар тайёрлаш жараёнида елкама-елка туриб меҳнат қилмоқдалар. Телевидение – туман журналистлари учун ўз қобилиятларини намойиш этишга бир минбар бўлди, десак, адашмаган бўламиз.

Телевидениеда йўлга қўйилган энг сўнгги кўрсатувлардан бири - "Бугуннинг нафаси” дастурининг 15 дан ортиқ сонида 30 тадан зиёд тезкор хабарлар эфирга берилди. «Тараққиёт кўзгуси» газетасининг интернетдаги веб-сайти - www.amunews.uz  билан ҳамкорликда тайёрланаётган мазкур кўрсатувда веб-сайтнинг 150 дан ортиқ хабарлари эфирга узатилди.

Туманимиз халқининг истиқлол йилларида амалга оширган, ошираётган кенг кўламли бунёдкорликлари, эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, юртимизни гуллаб-яшнаган обод масканга айлантириш йўлидаги изчил одимларини баҳоли қудрат ёритиб, уларни янада эзгу ишларга даъват этишда телевидение ходимлари заҳматли жараёнларни амалга оширишади. Уларнинг меҳнатлари маҳсули - ранг-баранг мавзулардаги кўрсатувлар мухлислар қалбидан теран жой олмоқда.

Айни пайтда кўрсатувлар фақат туман ҳудудига узатилаётган бўлса, келгусида кучли қувватли телеузаткичлар ўрнатиш орқали теледастурларни бутун республикамизга узатиш мўлжалланаяпти ва даврийлиги ҳозирда ҳафтанинг олти кунида кунлик 3 соатдан 18 соатни ташкил қилаётган бўлса, келгусида эфир вақтини ҳар куни 6 соатга етказиш режалаштирилаяпти.

Мамлакатимиз, туманимизда бўлаётган ижтимоий сиёсий жараёнларни тезкорлик билан ёритиб бориш, ёшлар қалбига миллий истиқлол ғояларини сингдириш, уларни она юртимизни эъзозлашга ўргатиш, эркин ва илғор фикрли баркамол ёшларни вояга етказишга ҳисса қўйиш, аҳолининг маданий ҳордиқ олишларини таъминлаш мақсадида Амударё телевидениеси ижодий ходимлари ўз олдларига улкан режаларни қўйган.

"Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятининг маслакдоши, туманимиз ҳаётини ўзида баҳоли қудрат акс эттираётган Амударё телевидениесининг фидойи ижодий ва техник ходимларини 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий қутлаб, уларнинг фаолиятига янгидан-янги ижодий ютуқлар тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

 

Суратда: Амударё телевидениесининг оператори Сапарбой Нуруллаев ва сухандон ҳамда монтажчи Шоира Бозорбоева иш устида.

М.ШОМУРОДОВ олган сурат.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026