28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 15:29
Адабиёт 👁 2,240

МУТОЛАА – ҲАЁТИМИЗГА ЗАВҚ ВА ФАЙЗ БАҒИШЛАЙДИ

МУТОЛАА – ҲАЁТИМИЗГА ЗАВҚ ВА ФАЙЗ БАҒИШЛАЙДИ

Инсоннинг етук шахс сифатида камол топишида бадиий адабиётнинг аҳамияти жуда катта. Истиқлол шароитида ўзбек халқи учун ўзлигини англаш, миллий қадриятларни тиклаш жараёнида мумтоз адабиётимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшган, асарлари жаҳон маданияти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган ижодкорлар билан биргаликда замондош шоир ва ёзувчиларнинг бадиий тафаккур ривожида ўзига хос ўрин тутган асарларидан баҳраманд бўлиш халққа хизмат қилиш бурчини англаган ҳар бир киши учун муҳимдир, чунки адабиёт ҳаёт дарси саналади. Мана шуларни ҳисобга олган ҳолда "Жайхун илҳомлари” Нодавлат нотижорат ташкилотида муҳим тадбирлар қаторида туманимиз ёшларини жаҳон ва миллий мумтоз адабиётимизнинг нодир намуналаридан, ҳозирги даврда ўзбек  ва бошқа тилларда яратилаётган асарлардан баҳраманд қилиш режалаштирилиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.

"Жайхун илҳомлари” ННТга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш  жамоат фонди томонидан "Юксак маънавиятли авлод – юрт келажаги” номли лойиҳасини бажариш учун 25 млн. сўм грант маблағлари берилган эди. Биз ташкилотимиз иш фаолиятини режалаштиришда туманимиз ёшларининг маънавиятини юксалтиришга, дунёқарашини кенгайтиришга мўлжалланган ҳар турли тадбирлар билан биргаликда кутубхона ташкил қилиб, уни миллий ва жаҳон адабиётининг сара асарлари билан бойитишга ҳаракат қилдик. Шу мақсадда дастлаб Тошкентдаги нашриётлардан 842 та китоб олиб келинди. Ҳозирги даврда кутубхонамизда ҳомий ташкилотлар ёрдамида 2874 та китоб тўпланган. Туман ёшлари, мактаб, коллеж ва лицей ўқувчиларини кутубхонамиздан унумли фойдаланишга жалб қилиш мақсадида ўтган йил мобайнида бошқа турли тадбирлар қаторида ўқув ўринларида, шу жумладан олис қишлоқларда ҳам, китоб сайиллари уюштирилди, кўчма кутубхона ташкил қилинди. Шу тадбирларда  фаол қатнашган ижодкор ёшлардан 42 нафарининг сара шеърларидан "Жайхун жилғалари” номли тўплам грант маблағи ҳисобидан нашр қилиниб, туман аҳолисига тарқатилди. Кутубхона фондининг бойишида фаол китобхонлар ташаббус кўрсатиб, китоб совға қилиш анъанасини бошлаб  бердилар. Масалан: "Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зебо Ражабова 110 та бадиий китоб совға қилди. Беш-ўн донадан китоб совға қилаётганлар ҳам анчагина. Мен ҳам ўзимнинг шахсий кутубхонамдан ўзбек ва рус тиллардаги миллий ҳамда чет эл адабиётига мансуб бадиий, илмий китоблардан 325 тасини кутубхонага топширдим. Кўзлаган мақсадларимизга эришувимизда булар ҳали етарли эмас.

Муҳтарам Президентимизнинг шу йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги  фармойиши китоб мутолаасини кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамиятга эгадир.

Бу – ижодкорлар, ноширлар, китоб тарқатувчилар учун қулайлик яратган бўлса, китобхонлар учун янги асарларни ўқиб, завқланишлари учун катта имконият демакдир. Биз ҳам бу фармойишдан  руҳланган ҳолда ёшларнинг маънавиятини юксалтириб, интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган тадбирларни ўз вақтида ўтказиб, бу соҳада кўзланган мақсадларга эришамиз. Бунинг учун эса кутубхона фондини бойитиб, китоблар сонини 5000 тага етказамиз, шу билан бирга китоб мутолаасига тарғиб қилиш ишларини ҳам фаол равишда олиб борамиз.

"Аргументы и факты” газетасининг ўтган йилги 48-сонида дунёдаги бир қанча олимларнинг тадқиқот натижаларига таяниб ёзишича, қоғозга босилган китобларни мутолаа қилиш инсоннинг руҳий зўриқишларини 68 фоизга  юмшатиб, барвақт вафот этиш хавфини 23 фоизга камайтирар экан.

Бу маълумотлар яна бир марта инсон замонавий технология воситалари билан алаҳсиб қолавермай, бадиий адабиёт намуналари мутолааси билан мунтазам равишда шуғулланиб борса, бу унга ҳар томонлама фойдали эканлигини исботлайди. Демак, ҳаётмизни тобора завқли ва файзли қилиб бориш ўз қўлимизда экан.    

Аҳмад НАФАСОВ,

"Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026