Кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва оилавий корхоналар раҳбарлари диққатига!
Туман статистика бўлими 2016 йил якуни бўйича 1 кв. (йиллик) давлат статистика ҳисоботини 2017 йилнинг 27 февралидан кечиктирмай статистика органига интернет орқали тақдим этишингиз лозимлигини ва 2017 йилнинг 1 январидан электрон рақамли имзолар ёпиқ шаклга ўтаётгани муносабати билан ўз электрон рақамли имзоингизни янгилашингиз зарурлигини эслатади.
Мансабдор шахсларнинг давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 215-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиши ва энг кам иш ҳақининг 7 бараваридан 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.
Батафсил маълумотларни stat.uz сайти орқали ёки туман статистика бўлимидан олишингиз мумкин. Мурожаат учун тел.: 515 35 83
Туман статистика бўлими.
(Фото - http://static.norma.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶