12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:10
Жамият 👁 3,145

АМУДАРЁ ТУМАНИ: ИНТЕРНЕТ ЖУРНАЛИСТИКА РИВОЖИ

АМУДАРЁ ТУМАНИ: ИНТЕРНЕТ ЖУРНАЛИСТИКА РИВОЖИ

Бугун давр билан ҳамнафас бўлишни истаган киши албатта, атрофимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар, янгиликлардан хабардор бўлиб боради. Ахборотни етказиш ҳақида гап кетганда айтиш керакки, яқин-яқинларгача оммавий ахборот воситалари асосан матбуот, радио ва телевидение кўринишларида тасаввур этилар эди. Бироқ, эндиликда бутун дунёда Интернет-журналистикаси ҳам алоҳида, келажак оммавий ахборот воситаси сифатида эътироф этилмоқда.

Интернет орқали ахборот олишнинг муҳим жиҳатлари шундан иборатки, масалан, агар газета ҳар ойда икки марта чоп этилса, ёки теле - ва радиоканаллар кунига маълум соат эфирга узатилса, интернет-нашр у ёки бу воқеа тўғрисидаги ахборотни янгилаш борасида чекланмаган имкониятларга, матн учун кенг майдонга эга. Иккинчидан, Интернетда "икки томонлама алоқа” — "feed-back” имконияти бор. Ҳар бир фойдаланувчи Интернетда чоп этилган материалга ўзининг муносабатини билдириши, фикрини қолдириши, қўшимча қилиши ёки ахборотни таҳрир қилиши мумкин. Шунингдек, сайтдаги мақолага қўшимча электрон манбаларни илова қилиш, овозли ва видеоматериалларни жойлаштириш мумкин.

Шу жиҳатлари билан оммавий ахборот воситаси сифатидаги Интернет сайтлари бугун миллионлаб ўқувчилар аудиториясига эга бўлмоқда. Юртимизда ҳам бу каби информацион порталлар сони ва уларнинг ўқувчилари кун сайин ортмоқда. Қувонарлиси, 2012 йилдан бошлаб туманимизда ҳам давр талаби асосида ана шундай хайрли ишга қўл урилди. Дастлаб «Тараққиёт кўзгуси» газетасининг Интернетдаги расмий саҳифаси сифатида иш бошлаган www.amunews.uz веб-сайтининг ўтган йил охирларига келиб мустақил ОАВ сифатида рўйхатдан ўтгани нафақат сайтдаги маълумотлар ҳажмининг, балки сайтга ташриф буюрувчилар сонининг ҳам сезиларли даражада ошишига замин яратди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида 14 мингдан зиёд интернет сайтлари рўйхатдан ўтган бўлса, www.amunews.uz сайти www.uz порталининг топ рейтинги бўйича биринчи мингталик ичида ўз ўрнини топган. Биз юртимиздан йироқ бўлсак ҳам ўз туманимиз ҳаёти, унда содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий воқеалардан дунёнинг исталган нуқтасида туриб хабардор бўлиш имкониятига эга бўлдик. Бундан ташқари, мазкур сайт кенг қамровлилиги билан ҳам алоҳида ажралиб туради. Сайтда фақат янгиликлар билан чекланиб қолмасдан, фото шарҳлар, дунё манзаралари, машҳур шахслар ва саналар ҳақида маълумотлар, турли хил ижтимоий сўровномалар жой олган.

Инсон умри давомида ахборот оқимида яшайди, шунингдек кун давомида ҳам ахборот олами билан ёнма-ён ҳаёт кечиради. Эрталабки нонушта пайтида телевизор кўрамиз ёки радио тинглаймиз, дам олиш вақтида газета ёки журнал ўқиймиз. Хизмат хонамиздаги компьютерни ёқишимиз билан уни Интернетга улаймиз ва янгиликлар оқимига шунғиймиз. Эндиликда дунё ва мамлакатимиздаги етакчи ахборот агентликларининг веб-саҳифалари, машҳур газеталарнинг интернет талқини билан танишишдан ташқари албатта, туманимиз ҳаётининг Интернетдаги кўзгуси – www.amunews.uz веб-сайтига ҳам ташриф буюриб, туманимиз янгиликлари билан тезкор ва қулай тарзда танишамиз. Дарвоқе, сайтнинг мобил версияси ҳам сайт билан ҳамроҳ бўлишда бизга катта ёрдам беради.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу веб-сайт таҳририяти ходимларини 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин юракдан табриклайман, ишларига омад тилайман.


Раҳматулла Матқурбонов,

туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг "Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳи” раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026