ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНАДИ
Президентимизнинг 2017 йил 1 февралдаги "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2750-сонли Қарорига асосан Амударё туман "Ягона дарча” маркази ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги балансига ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 16 турдаги рухсатномаларни бошқа идораларга бормасдан тумандаги "Ягона дарча” марказида расмийлаштириш амалиётининг йўлга қўйилиши сансалорликнинг олдини олишга, тадбиркорлик субъектларининг вақти ва моддий сарф-харажатларини тежашга кўмаклашмоқда.
Президентимизнинг юқоридаги қарори асосида 2018 йил 1 январдан бошлаб "Ягона дарча” марказлари орқали тақдим этиладиган лицензия ва рухсатномаларни қоғоз шаклидаги махсус бланкаларда мажбурий расмийлаштириш талаби бекор қилинади. Эндиликда берилган, тўхтатиб қўйилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган, шунингдек амал қилиши тўхтатилган рухсатнома ва лицензиялар ҳақидаги маълумотларни "Лицензия” ахборот тизимлари мажмуаси орқали олиш имконияти яратилади.
Бу эса мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади.
Шерзод Абдуллаев,
Қорақалпоғистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Амударё тумани Ахборот-маслаҳат маркази бошлиғи, ҳуқуқшунос.
(Фото - static.norma.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶