28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 16:57
Адабиёт 👁 3,101

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

ТУШ

Куни кеча туш кўрибман,

Тушда ажиб иш кўрибман.

Кўзи қора, камон қошли,

Ойдан зиёд юз кўрибман.

Кеча Сизни туш кўрибман,

Эгнингизда гулдан либос.

Гўзалликка ошно қалбда,

Сизга бўлди баланд ихлос.

Ақлим олди жамолингиз,

Кундан кўркам камолингиз.

Минг бор дардга даво бўлмиш,

Сўз-у суҳбат – аъмолингиз.

Бўлиб чаманзор Раъноси,

Боғда гуллар терармишсиз.

Жон олғувчи табассум-ла,

Мен томонга келармишсиз.

Секин ҳолимни сўрдингиз,

Кўнглимни тоғдай кўтариб.

Майли, Сизни кўрай тушда,

Уйғониб кетмай, йўталиб.

Кеча Сизни туш кўрибман,

Тушимдаям хуш кўрибман.

Бекберган ТЛЕУМУРАТОВ,

Қипчоқ қишлоғи.

 

СИЗ ЮРГАН ЙЎЛЛАР

(Бувижоним Шарифа Аллоҳберганова хотирасига)

Умр ўтаверар, ўтади кунлар,

Сизларни эслатиб ёғар ёмғирлар.

Унутиш қийинкан ўтса ҳам йиллар,

Иссиқ бағрингизни қўмсар бағирлар.

 

Осмонга боқаман юлдузлар санаб,

Кўзларим  шу лаҳза кетади чақнаб.

Гўёки юпатиб, бошимни силаб,

Бобомнинг юлдузи тургандай порлаб.

 

Қалбим гулзорлари хазонга тўлар,

Соғинчдан эзилган юзларим ўпар.

Бобомнинг юлдузи билан ёнма-ён,

Бувимнинг юлдузи ожиз милтирар.

 

 

Унутмоғим қийин бобо, бувижон,

Дилимда айрилиқ из солган туғён.

Аммо изларингиз кўзимга суртгум,

Сиз юрган йўллардан юргум бегумон.

 

Қанча йиллар ўтди, номингиз яшар,

Элда, маҳаллада эслар яхшилар.

Изингизда қолган яхшилик билан,

Азиз хотирангиз қалбларда яшар.

Дилрабо ТУРСУНБОЕВА,Мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

 

Онажоним ёнимда

(Онам хотирасига)

Онам мангу ташлаб кетди,

Мен дунёга келган куним.

Мурғак қалбим ғашлаб кетди,

Ой-юлдузсиз қолди туним.

Тилим чиққан кунларимда,

Онажон, деб ойга боқдим.

Ва пилдираб юрганимда,

Кўз ёшимда ўзим оқдим.

Оймоможон далда берди:

«Онажонинг ёнингда», – деб.

Менга чексиз меҳр берди,

Қуёш бўлди умримга зеб.

Бошларимни силаб-силаб,

Алла айтди бувижоним.

Келажагим, бахтим тилаб,

Парвонадир ҳур Ватаним.

Сардорбек КЕНЖАЕВ, 20-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Тонгги изҳор

Эрталаб уйқудан кўзларим очсам,

Тонгги майин шамол хонамга кирди.

Ўз тақдир йўлимдан қанчалар қочсам,

Ҳаёт изларимдан югуриб-елди.

 

Маҳзун ҳаёлимнинг манзили чексиз,

Давом этса, мангу севади сени.

Хаёлим манзили тўзғир, кимсасиз,

Нелардан очайин, дастлабки сўзни.

 

Кўзларим кимнидир излайди бетин,

Дилимни нимадир ҳануз тирнайди.

Тонгимнинг шуъласи кўринар ҳар кун,

Тунимнинг юлдузи сени излайди.

Барно САИДОВА, Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар

коллежи ўқувчиси.

 

Ота-онамга

Ота-онам ёнимда бўлса,

Тўлиб турар доим уйимиз.

Иккаласи кулиб ўтирса,

Лиммо-лимдир бахт жомимиз.

Дўстлар, йироқ кетманг ҳеч қачон,

Ота-она бағридан асло.

Улар билан осуда қўрғон,

Бахт қуёши тургайдир порлаб.

Дилнура РАҲИМБОЕВА,

39-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Тошқин сой

(Устозимга)

Тўлиб-тошиб оқмоқда тип-тиниқ сой,

Ўйноқи тўлқинлари дилларга кўчган.

Сой етган жойларда турфа хил олам,

Яшнаб дарёларга айланар ҳар дам.

 

Шунда юракларда севинчлар тошар,

Кўнгил чўлларида гуллайди ҳаёт.

Шу сойдан баҳраманд жумлаи башар,

Шу сойдан сув ичиб яшайди абад!

Озода ХУДОЙБЕРГАНОВА.

 

ШУКРОНА

(Суриядаги тенгдошлар тақдирини кўриб...)

Мана, тонг отмоқда сокин, хотиржам,

Фалакдан жилмайиб боқади қуёш.

Тинчликка шукрона айтамиз шу дам,

Қалбда туғён урар шодлик ва қувонч.

 

Айт, яна қайда бор мусаффо осмон?

Булбулга, гулларга тўлган боғ қайда?

Ё азим дарёси зилол сувли юрт,

Лолага бурканган боқий тоғ қайда?

 

Тонг отганда ўқиш, ишни ўйлаймиз,

Ҳушнаво оҳангда қўшиқ куйлаймиз.

Бизлар гуркираган, фаровон юртда,

Чинордай шовуллаб, гуллаб яшаймиз.

 

Қайдадир бўлмоқда парокандалик,

Қайдадир тинчликни бузар иблислар.

Бегуноҳ гўдаклар етим ва... шўрлик,

Умри ҳазон бўлган ёш ўғил-қизлар.

 

Норасида гўдак туради титраб,

Кўз ёши юзини ювади сувдек.

Йўқ, бу кўз ёшмас қалбдаги туғён,

Гуноҳим нима деб йиғлайди шўрлик...

 

Эй тенгдош, юртимизга разм сол, қара,

Аста кўздан кечир дала, боғларни.

Ва юракдан айт минг бор шукрона,

Кўзинг қароғида асра Ватанни!

 

Қалбингда ғофиллик бўлмасин ҳеч ҳам,

Нолинма, ҳеч бир вақт ўтган умрдан.

Ахир яшаяпмиз жаннатдек кўркам,

Буюклар Ватани Ўзбекистонда!

Муқаддас МАТКАРИМОВА, 37-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Ёмғир

Шивирлаган ёмғирлар, сирдошим бўлинг,

Шивирлашиб мен билан кўнглимни олинг.

Тўкилсин ғамларим майда-майдалаб,

Ёғаверинг армонларим тилкалаб.

Кафтимни тутаман, маъюс тикилиб,

Ёлғончи ҳисларим қолсин тўкилиб.

Бахтли кунлар келган дамда шошилиб,

Ёлғонлар ёмғирдек қолсин тўкилиб.

Шивирлаб, кўнглимни чандон кўтаринг,

Меҳнаткаш қўлларим – кафтимни ўпинг.

Қалбим музларини майда-майдалаб,

Ёмғир томчилари, йўлдошим бўлинг.

Айланмоқда менинг юрагим тошга,

Қалбим ҳам интизор азиз сирдошга.

Сирлашиб, мен билан кўнглимни олинг,

Шивирлаган ёмғирлар сирдошим бўлинг.

Роза РАҲИМОВА.

 

Ғунча

Гулларнинг ичида ғунча,

Ўзига тортар бунча?

Ранглари қизил, оппоқ,

Гўё сирли тугунча.

Очилса, гул бўлади,

Кўриб кўнгил тўлади.

Капалакка айвонча,

Зўр оромгоҳ бўлади.

Асадбек ЙЎЛДОШЕВ,

8-сонли ИДУМ ўқувчиси.

 

Ардоқли отамиз

Ёш ўғил-қизларга меҳрибон бўлди,

Катта ва кичикка доим ҳурматда.

Таълим-тарбияга йўл очиб берди,

Меҳрибон отамиз Ислом Каримов.

Эл-у халқни тўғри йўлга бошлаб борган,

Келажакка буюк ишонч тиклаган.

Халқим, деб халқининг дилида қолган,

Ардоқли отамиз Ислом Каримов.

Шаҳло СОБИРОВА, 31-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Оналар

Ҳикматона сўзлари,

Нурга тўла кўзлари.

Меҳрибондир ўзлари,

Онажонлар, оналар.

«Она» сўзи мўътабар,

Энг азиз ва муқаддас.

Онани ҳафа қилар,

Фақатгина ақли паст.

Она қалби – бир олам,

Она – сеҳргар олам.

Она сеҳрининг бири –

Меҳрдир, билинг буни!

Ирода Ердошева.

Гўзаллик шайдосиман

Мен шоира эмасман,

Ошиқман гўзалликка.

Ҳеч беҳис яшолмасман,

Дўстман фикри ҳурликка.

Мудраган юракларни,

Шеърларим уйғотади.

Кўнгилларни шод этиб,

Ғуборин тарқатади.

Сабоҳат МАДРИМОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026