12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:07
Адабиёт 👁 5,082

Қайнонанинг мактаби

Қайнонанинг мактаби

ТАPБИЯ

Оиланинг тўнғич, эркатой, танти қизи Муслима турмушга чиқди. Ёш бўлишига қарамай у энди уй бекаси. Pўзғор юмушлари қайнонаси икковига етиб, ортади. Лекин...

Муслиманинг қўлидан ҳеч бир иш келмайди. Овқат пишириш, идиш-товоқни ювиш, ҳовли супириш каби ишлар унга бегона. Шунинг  учун ҳам у оғир аҳволга тушди. Қайнонаси унинг ахволини тушунгач, йўл-йўриқлар кўрсатишга ҳаракат қила бошлади. Уни ўз қизидек кўриб, ётиғи билан овқат пишириш, кийим-кечакларни ювиш, ҳовли супириш, тандирга олов ёқиш ва нон ёпиш сирларини эринмай ўргатди. Қайнонасининг айтган гаплари, ўгитлари, Муслима учун  эриш туюлар, қайнонасини менсимай тингларди-ю, ич-ичидан ижирғаниб қўярди.

У шу даражага бориб етдики, қайнонасининг айтганларига умуман амал қилмай қўйди. Фарзандларини отасиз катта қилган муштипар она келинининг қўпол ҳаракатларига чидади. Сабр қилди. ўғлига келини ҳақида кўнгли ранжимасин, деб бир оғиз ҳам сўз айтмади. Шундай бўлса-да, келинпошша бир куни лаш-лушини кўтарган ҳолда онасининг уйига равона бўлди. Қизининг феъл-атворини яхши билган Самад ака қизи билан қайнонаси орасида қандайдир воқеа содир бўлганлигини сезди. Сезди-ю, лекин қизига ҳеч нарса демади. Кечқурун уйига такси чақиртирди. Қизи Муслимага:

– Қани, машинага чиқ, сени  уйингга олиб бораман, воқеа қандайлигини ўша ёқда билиб оламиз, – деди. Қизи қайсарлик қилиб, дадасига эътироз билдирди. Самад ака қизига шундай қаттиқ тикилдики, қизи машинага қандай чиққанини билмай қолди.

Самад ака хотини Ойсулув билан биргаликда қудасининг  уйига минг бир истиҳола билан кириб келди, гапни майдалаштириб ўтирмади.

– Қизимизнинг хулқ-атвори ўзимизга аён, – деди у қудағайи олдида ўзини  айбдор сезиб. – Аммо ёшларнинг оиласини сақлаб қолиш сиз билан бизга боғлиқ, Ойша эна.

Ойша эна негадир бир зум жим ўтирди. Сўнг орада ҳеч гап бўлмагандай майин кулимсираб:

– Самадбой иним, менинг ҳам фикрим шу, – деди Муслимани зимдан кузатаркан. – Ҳаммамиз ҳам ёшлигимизда ота-онамизнинг эркаси бўлганмиз. Муслима қизим ҳам ўрганиб кетади, мана, мен борман-ку.

Қуда-қудағайлар бир пас чақ-чақлашиб ўтиришди. Сўнг бир-бирларига тинчлик-омонлик тилашиб, қўзғалишди. Улар бир-бирларига "нима бўлди?” дейишмади. Қайнона Муслиманинг қилиқларини дастурхон қилмади. Ота-онаси эса "қизим нега аразлади?” деганлари йўқ. Бу ҳақда ҳеч кимнинг гап очмагани Муслимага худди тарсаки ургандай таъсир қилди. Шу кундан эътиборан у ўзгарди. Қайнонасининг ёнида юриб, уй тутиш сир-асрорларини ўрганди. Қийналиб, чарчаб кетса-да, сир-бой бермади. Икки-уч ой деганда Ойша эна Муслимага ҳамма юмушларни ишониб топширадиган бўлди.

– Ана энди пазанда ва хушмуомала бека бўлдинг, – деди у келинини олқишлаб.

Муслима чин дилдан, худди ўз онаси бағрига интилгандай, қайнонасини меҳр-муҳаббат билан қучди. У жуда бахтиёр эди.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026