15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 14:55
Жамият 👁 3,801

ЭЛ АРДОҒИДАГИ АЁЛ

ЭЛ АРДОҒИДАГИ АЁЛ

Юртдошларимиз орасида ҳаёт сўқмоқларида ўз йўлини, ўрнини топиб, Ватанига, эл-юртига фидойилиги, чин инсонлиги билан бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган кишиларни кўриб, ҳамиша қувониб юрамиз.

Мен ана шундай эл ардоғидаги кишилар орасида ўз шогирдим ва ҳамкасбим Айимжон Жуманиёзованинг ҳам борлигидан доимо фахрланаман.

Айимжон Жуманиёзова 2017 йилнинг 1 июнидан нафақага чиқиб, жонажон мактаби, шу мактабнинг аҳил жамоаси билан хайрлашди. Мен шу дамларда кўз олдимда улғайиб, касбидан камол топган шогирдимнинг ҳаёт йўллари ҳақида ўйладим.

1978 йилда 17-сонли умумтаълим мактабига ишга келганимда  Айимжон ҳамма фанлардан аъло баҳоларга ўқийдиган, жамоат ишларида фаол қатнашадиган ўқувчи қиз эди. У мактабнинг волейбол тўгараги аъзоси сифатида турли мусобақаларда иштирок этиб, мактабда эпчил ва чаққон спортчи сифатида танилган эди.

Айимжон мактабни аъло баҳоларга тугатиб, 1980 йилда Низомий номли Тошкент давлат педагогика институтининг тарих-ҳуқуқ факультетига ўқишга кирди ва уни 1985 йилда муваффақиятли тугатди.

Олий маълумотга эга бўлган Айимжон шу йили ўзи ўқиган 17-сонли мактабда ўқитувчи сифатида иш бошлади. Бу қиздаги ғайрат-шижоатни олдиндан пайқаган устози, мактаб директори Зарифбой Собиров ва мактаб жамоаси уни илиқ кутиб олишди.

Педагог сифатида иш бошлаган Айимжон Жуманиёзова ўзининг масъулиятни чуқур ҳис қилиши, талабчанлиги, болажонлиги, ўз фанининг билимдони, айниқса самимий ва очиқкўнгиллиги билан бошқалардан ажралиб турарди. Бу хислатлар унинг ўқувчиларга  меҳрибон устоз, касбдошларига содиқ дўст ва элдошларига юрт фидойиси бўлиб танилишида муҳим омил бўлди.

Айимжон 32 йиллик иш фаолияти давомида синф раҳбари ва устоз сифатида ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари ҳурматига сазовор бўлди.

У 1999-2012 йилларда "Йил ўқитувчиси” кўрик-танловида муваффаиқятли иштирок қилди. Шунингдек, у 2007-2013 ўқув йилларида ўтказилган август кенгашларида ўз фанининг билимдони, таълим соҳасидаги янги инновацияларнинг илғор тарғиботчиси сифатида туман тарих-ҳуқуқ фани ўқитувчиларига мураббийлик қилиб келди.

У самимийлиги, қатъиятлилиги туфайли туман миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ва билимлар беллашувларида, жумладан, 2014 йилда фан олимпиадасининг ҳуқуқшунослик фани бўйича Республика босқичида ҳакамлик қилди.

Айимжон шогирдлари Насиба Маташева, Роза Ражабова, Муҳаббат Собировалар билан доимо тажриба алмашиб ишлади. Бундай фаолият Айимжон ва унинг шогирдлари педагогик маҳоратларининг ошишига самарали таъсир кўрсатди.

Унинг тажрибали ўқитувчи мавқеига етишишида устозлари – Роза Мустаева, Ражаб Авазбоев, Турсуной Саъдуллаева, Тожимурод Ўрозбоев ва Раҳимбой Ўрозбоевларнинг катта ҳиссаси борлигини чуқур ҳис қилади. Шу боисдан ҳам у ўз устозларига доимо ҳурматда бўлади.

Тажрибали ва жонкуяр муаллима Айимжон Жуманиёзова мактаб-маҳалла ҳамкорлигининг мустаҳкамланишига ҳам муносиб ҳисса қўшди.

Айимжон турмуш ўртоғи Ўктамбой Йўлдошев билан 3 нафар қиз ва 2 нафар ўғилни тарбиялаб, вояга етказди. Катта қизи Насиба Йўлдошева ўқитувчи, Шаҳноза инглиз тили фани ўқитувчиси, Севара эса тарих фани ўқитувчиси бўлиб етишаяпти.

Катта ўғли Бекзод – иқтисодчи. Кенжа ўғил Шаҳзодбек ҳам иқтисод йўналишини танлаган.

Йўлдошевлар оиласи намунали оила сифатида Холимбег овулидаги барча оилаларга ўрнак, десак хато бўлмайди.

Мен меҳнатдан обрў топиб, бахт топиб, эл назарига тушган, қалби эзгуликларга тўла шогирдим Айимжон Жуманиёзова ва унинг умр йўлдоши Ўктамбойга соғлик, омонлик тилайман.

Янгибой ЭШИММАТОВ,

17-сонли мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, "Шуҳрат” медали соҳиби.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019