28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 07:51
Жамият 👁 3,807

ТАШРИФИНГДАН АЙЛАНАЙ, НАВРЎЗ!

ТАШРИФИНГДАН АЙЛАНАЙ, НАВРЎЗ!

18 март куни тонгда қуёш Қоратоғ чўққилари узра қип-қизил шуълаларини сочиб, ердан оҳиста бош кўтарди. Эрталабданоқ томошага ошиққан болажонларни, кекса-ю ёшни илиқ  нурлари ила сийлади.

- Эҳ-ҳе-ҳей! Ҳамма Наврўз  байрамига! Бу чорлов на-фақат кўҳна Манғитда, балки туманимизнинг олис-олис қишлоқларида ҳам акс-садо берди. Шундандир балки "Манғит” болалар спорт мажмуаси эрталабданоқ одамлар билан гавжум бўлди.


Байрамларга алоҳида тадорик  кўриш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган одатларидан. Кун ва тун тенглиги, Наврўзни ҳам туманимиз меҳнаткашлари, бутун ёшу қариси қизғин тайёргарликлар билан қарши олишди. Ўйингоҳ киравериши олдидаги улкан саҳнда  туманимизда фаолият юритаётган овул фуқаролар йиғинлари, фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи муқобил машина-трактор парклари, Манғит шаҳридаги умумтаълим мактаблари жамоалари алоҳида-алоҳида чердак қуришиб, баҳорий дастурхон безашган.

 

Айниқса, фермерларнинг ўтган йилги етиштирган маҳсулотлари, мевалар, полиз экинлари ва сабзавотлари кўргазмасининг томошабинлари кўп бўлди. Деҳқончилик – заҳмат, дегани. Бироқ ўз ҳалол меҳнатинг самарасидан элга ризқ улашсанг, оилангни ҳам, юртдошларингни ҳам тўйдирсанг, бу меҳнат сурурлидир.

Ҳа, деҳқоннинг йил бўйи қилган меҳнати чарчоғи қўлига  экинининг илк ҳосилини олган чоғларидаёқ унут бўлиб кетади. Бугунгидай сайлларда, томошаларда халқимизнинг эътибори, эътирофи кучига куч  қўшади.

Туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, корхона, ташкилотлар раҳбарлари, республика раҳбариятидан  байрам томошасига ташриф буюрган вакилларнинг кўргазмани томоша қилгани, меҳнатларига юксак баҳо бергани уларнинг кўнглини тоғдай кўтарди. Янада эзгу ишларга чорлади.

 

Кўргазмани қишлоқ хўжалик маҳсулотларининггина эмас, Наврўз дастурхонидан ташқари халқимизнинг урф-одатлари, анъаналари намойиши деб аташ ҳам мумкин эди. Қўбиз, сурнай чалиб, ўзлари ясаган турли буюм, асбобларни кўз-кўз қилаётган юртдошларимизнинг  меҳнати ҳам кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Байрамона безатилган Манғит болалар спорт мажмуаси ташриф буюрувчиларга баҳорий завқ бағишлади. Кўкламга, яшилликка, гулларга интиқ диллар муддоси ушалади гўё. Оппоқ-оппоқ ўрик гуллари гўё оқ капалакдай, учиб кетмоққа шайлангандай. Наврўзни, кўкламни мадҳ этувчи мусиқа, рақслар ижро этилмоқда.

Минбарга кўтарилган туманимиз ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, иқтисод фанлари номзоди Ражаббой Йўлдошев томошагоҳга йиғилганларни, улар орқали туманимизнинг бутун халқини Наврўз байрами билан қизғин қутлади. Халқимизнинг асрлар оша авлоддан-авлодга ўтиб келаётган асл миллий байрами – Наврўзи олам истиқлол йилларида айниқса мазмунан бойиб, тобора жозибадор бўлиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Бунёдкор ва меҳнаткаш халқимизнинг "Обод турмуш йили”даги ҳар бир куни байрамдек ўтишини тилади.

 

Томошагоҳда тун зулмати чекиниб, тонг отишини ифодаловчи куй янгради. Саҳнага оппоқ либослардаги ёш раққосалар гўё учиб келишаяпти. Бу манзара худди Наврўз оқча қори ёғаётганга менгзайди. Ҳадемай саҳнани рамзий қор қоплади. Бир нафаслик сукутдан сўнг гўё кўклам бошланди: рамзий "қор” ичидан баҳор чечаклари униб чиқди. Баҳор вальси янгради, ариқда жилдираб оқаётган сув саси қушлар сайроғига қўшилиб кетди. Жарчилар овози ҳаммани томошагоҳга чорлайди.

Бор-ҳо, кел-ҳо,

Наврўзим-ҳо,

Ризқ-рўзим, ҳо.

Тезда етиб кел,

Ўйнагани кел,

Қувнагани кел,

Куйлагани кел,

Ризқ-рўзимга кел,,

Тезда етиб кел,

Бошлансин зўр томоша,

Ҳо-ҳо-ҳо!

Саҳна узра саф тортган байрам томошаси иштирокчилари қўлларидаги ранг-баранг шарларни осмонга учирди. Сон-саноқсиз рангдаги, турли шаклдаги шарлар баҳор эпкинида самоларга парвоз қилди. Юраклар энтикди. Майдон узра шўх-шодон қийқириқлар авжига чиқди.

Саҳнада "Учқун” ашула  ва рақс халқ ансамбли қатнашчиларининг қўшиғи янгради.

 

Баҳорнинг файзи бўлакча. Ерга кетмон уриб, экин ташвишига тушган Деҳқонбобо, буғдой майсасини келида туйиб, сумалак қайнатаётган момолар, бири велосипед ҳайдаб, бири варрак учириб яйраб ўйнаётган болажонлар ҳам шунчалар кўнгилга яқин, шунчалар азиз. Саҳнада ижро этилаётган дорбоз ўйинига қўшиқ, рақсларга жуда-жуда ҳамоҳанг. 83-сонли, 4-сонли, 1-сонли, 5-сонли болалар боғчалари тарбияланувчиларининг ижро этган қўшиқ, рақслари катта-ю кичикка завқ бағишлади. Умрбоқий қадриятларимиз тимсоли Наврўз байрами руҳини кўнгилларга янада теранроқ жойлади. Болаларга хос халқ ўйинлари ижроси қарсаклар билан олқишланди.

Ўзбекистон чаманзор юрт, бағри кенг диёр,

Сайёралар ошуфтадир самоларига.

Ҳар гўшасин ўз санъати, таронаси бор,

Дунёлар ҳам жўр бўлади наволарига.

Ҳа, дарҳақиқат шундай. Байрам томошасидаги ҳар бир куй, қўшиқ, лапарлар, яллалар, айтишувлар бунинг яққол исботи.

Наврўз байрами томошасига йиғилганларнинг "Офарин” фольклор-этнографик жамоаси аъзоларининг аскиялари, қиз-йигитлар айтишувидан, қўшиқ-рақсларидан, Наврўз байрамига боғлиқ қадимий одатларимизнинг ижросидан завқланмагани қолмади. Томошани қиздирган "Чўгирма рақси”, "Чағалло” каби миллий ўйинларимизни ижро этган йигитларнинг ҳар бир ҳаракатини томошабинлар қарсаклар билан олқишлаб турди.

Туман маданият ва спорт ишлари бўлими томонидан Наврўз байрамига бағишлаб тайёрланган улкан театрлаштирилган байрам томошаси намойишидан кейин даврада туманимизнинг иқтидорли полвонлари бел олишди. Қўчқор, хўроз уруштириш каби кўнгилочар томошалар анчагача давом этди.

 

Шарқона янги йил тантанаси дилларга сурур, кўзларга нур бағишлади, вужудлар тозарди. Кўнгилларда ёшариш, яшнатиш, яратиш иштиёқи жўш урди. Булар бари сен туфайли, Наврўз! Элимга хуш келдинг, қадимий байрам! Ташрифингдан ўргилай, қадаминг элимга қутлуғ келсин, Наврўз!

Ойгул РАЖАБОВА,

"Тараққиёт кўзгуси" газетаси   мухбири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026