14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 14:48
Адабиёт 👁 4,636

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

КИТОБГА ЮЗ БОСИБ

Бу дунёда жавоҳир кўп, терай десанг,

Умрни банди айлар хўб ҳавас берсанг.

Бироқ бир гапга меҳринг тўк, азиз фарзанд,

Китобдан катта бойлик йўқ, қадим айтган!

 

Китоб – гавҳар, сўзи бўлгай сабоқ ҳар чоғ,

Шами ўчмас зиё бедоғ, зеҳн-ла боқ.

Анга бефарқ яшар бўлсанг демаслар соғ,

Ани дўст танласанг кунлар ўтур оппоқ!

 

Билим кони – қуёш улдир, қуруқ қўймас,

Элим илмига бош шулдир, сенам бўйлаш.

Бериб ишқинг қушин қўндир, севиб сўйлаш,

Бетига юз босиб тиз чўк, чуқур ўйлаш!

Жумабой ҲИДОЯТОВ.

 

Ақлим ҳайрон

Соч ўстирмай қўйди қаранг, қаламқошлар,

Ақлим ҳайрон: бу қандайин замон бўлди?

Бир гап айтай, минг афсуски, замондошлар,

Ер супурган сочлар бизга армон бўлди.

 

Эртакларда қолмиш энди узун сочлар,

Момолардан қолган мерос оёқости.

Соч елкадан ўтди тамом, кесиб ташлар,

Гул қизларнинг елкаларин шайтон босди.

 

Тарихлардан сўз очсамки, тилим куяр,

Қўзғагум йўқ Момоҳаво ғазабини.

Кўрмоқликка ор этиб, ўз кўзин ўяр,

Қарғамасин дейман насл-насабини.

 

Қора зулфи  ҳар бир қизга кўрк эмасми,

Ё шунчалик бездимикан кокиллардан.

Кўрган киши момоларинг ким демасми,

Кечдимикан ор аталмиш соҳиллардан?

 

Мен бир шоир кўнглимдаги борим айтдим,

Сочим билан не ишинг бор, деманг қизлар.

Бу сафар-ку шу жойида тугар байтим,

Яна ёзгум, яна сочни кессангизлар.

Комронбек Камол,

М.Юсуф номидаги жамоат фонди томонидан ўтказилган «Ёш ижодкорлар» фестивалининг Ўзбекистон

Республикаси бўйича ғолиби.

 

Ўзбекистон

Мен сени севаман, эй Ўзбекистон,

Ҳар бир гўшанг бўлсин боғ-у гулистон.

Байроғинг кўтарган фидойиларинг,

Мадҳингни айлайди дунёга достон!

 

Ҳарбийлар тайёрдир бўлмоқ-чун фидо

Боболар тилида шукрона, дуо.

Аждодларим қолдирган тарихдан садо,

Улуғвор масканим – Ўзбекистоним!

 

Булбуллар сайрайди боғларинг аро,

Гулларинг яшнайди чаманзор аро.

Фарзандинг омондир тинчлигинг ила,

Олам ичра ягона Ўзбекистоним.

 

Жаннатим, жаҳоним, менинг Ватаним,

Аллоҳ назар солган Ўзбекистоним.

Сўнгги нафасгача бўлмасман айро,

Сенга жоним фидо, сенга жон фидо.

Манзура Эшимова.

 

Асл фарзанд эл дeб туражак

Ўғлонлари қалқон бу юртнинг

Кeлажаги порлоқ бўлажак.

Атлас дўппи кийган қизларга

Бутун дунё ҳавас қилажак.

 

Аждодлари улуғ элимда

Авлодлари давом бўлажак.

Эркинликдан камар бeлинда,

Халқим дунё турса, туражак.

 

Қарилари очган қўллардан,

Дуолардан нур ёғилажак.

Обод турмуш, порлоқ йўллари -

Чорлаб турар ёрқин кeлажак.

 

Сeнда жилов, сeнда бор имкон,

Асл фарзанд эл, дeб туражак.

Ватан озод, мусаффо осмон -

Қалдирғочлар жавлон уражак!

Охунжон АБДУЛЛАEВ,

ҚДУ ўзбeк филологияси фа-культeти 3-босқич талабаси.

 

Дийдор завқи

Мана, яна учрашиб,

Дийдоримизга тўйдик.

Кўргач, бир-биримизни,

Дардни унутиб қўйдик.

 

Яна ҳазил-ҳузуллар,

Бошланади, куламиз.

Аммо бу дақиқалар,

Қайтмаслигин биламиз.

 

Истаймиз, яна-яна,

Дийдор кўришмоқликни.

Мактаб давридаги,

Ёлғон урушмоқликни.

 

Гарчи бебош, шаддодмиз,

Унутмаймиз синфдош!

Унутиб бўларканми,

Ахир қалам-қошларни!

Мафтуна РАҲИМОВА, 16-сонли мактаб ўқувчиси.

 

ДАСТУРХОН

Уйга келганда меҳмон,

Ойим ёзар дастурхон.

Дастурхоннинг устида,

Доим турар ширмой нон.

 

Дастурхонда неъматлар,

Чирой берар, кўрк берар.

Буларни яратгунча,

Қанча инсон тер тўкар.

 

Дастурхон тўкин-сочин,

Эл-юрт яшар фаровон.

Серфайз дастурхонларим,

Кўриб ҳайратда жаҳон.

Шаҳло ҚУРОЛОВА, 62-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Аброр полвон бўлади

Қўшнимиз чақалоғи –

Барчанинг эркатойи.

Сўзласанг тушунгандай,

Кулаверар қуёшдай.

 

Исмидир унинг Аброр,

Маъносидир покдомон.

Ота-онанг бахтига,

Бўлгин доимо омон!

 

Эркалатар бобоси,

Давомчи авлодим, деб.

Қувонади бувиси,

Қўлидан қўймайди ҳеч.

 

Беғуборсан шўх-шодон,

Сен билан диллар обод.

Нурафшондир хонадон,

Оилани қучган бахт.

 

Келажакда сен ботир,

Паҳлавон ўғлон бўлгин.

Ҳар ишда юртга суянч,

Ва мард-у майдон бўлгин!

Юлдуз МАДАДОВА, 44-сонли мактаб ўқувчиси.

 

БАХТ

Мен бахтни қайдан излайин,

Осмонданми ёки ерданми?

Тутқич бермас қаён кезмайин,

Ниятимни бахт сезганми?

 

Бахтни кўрган борми, инсонлар,

Тасвирлангиз, унинг суратин?

Мен бир бора тўқнашган онлар,

Билиб олар эдим сийратин.

 

Мен сўрадим бир куни ойдан,

Бахт нимадир ўзи дунёда?

Бахт шудир, сенинг учун ким,

Борлигингга айтса шукрона.

Севара Сидабуллаева.

Соғинч

Онажоним меҳрибоним,

Сиз менинг ягонамсиз.

Сизни жуда севаман,

Меҳрда дурдонамсиз.

 

Сизни мудом соғиниб,

Ҳар кун ойга қарайман.

Ой юзида кўрай деб,

Номингиз такрорлайман.

Холида ТОЖИМУРОДОВА, 40-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019