12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:31
Саломатлик 👁 5,104

ЖАЗИРАМА ИССИҚДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

ЖАЗИРАМА ИССИҚДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Ҳудудимизда анча йиллардан буён кузатилмаган жазирама иссиқ бу йил аҳолини анча шошириб қўйди. Чунки юртдошларимиз кўп йиллардан буён ҳаво ҳароратининг бунчалик ошганини кўришмаган эди.

Бундай пайтларда ҳар биримиз ёз фаслининг қоидаларига амал қилиб, ўзимизни офтоб уришидан ёки бир қанча ёзги касалликлардан ҳимоя қилишимиз лозим бўлади.

Жазирама иссиқ пайтида соғлик билан боғлиқ муаммо бўлмаслиги учун чекишдан, спиртли ичимлик ичишдан тийилиш ҳамда кучли овқатланиш ва жисмоний ҳаракатни камайтириш тавсия этилади.

Офтоб урганда бўшашиш, кўнгил айниши, бош айланиши, қайт қилиш, қалтироқ босиши ёки ҳушдан кетиш ҳолатлари намоён бўлади.

Офтоб уришининг олдини олишда қуйидагиларга амал қилишингизни тавсия этамиз:

- кун қизиган вақтда қуёшда жисмоний машғулот бажармаслик;

- ҳаво ўтказадиган юпқа, табиий матодан бўлган кийим кийиш;

- совутилган чой, квас ва минерал сув ичиш;

- иссиқ вақтда спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик.

Офтоб урган беморни тезда соя ёки салқинга олиб боринг, унга совутилган чой ёки туз солинган сув ичиринг;

- баданни қисиб турадиган уст кийимларини ечиб ташланг;

- уни синчиклаб кузатинг, соғлигининг янада ёмонлашувига йўл қўйманг;

- совуқ сув шимдирилган матода баданини артиб чиқинг, томоқ, бўйин ва гавда қисмларига, бош томир ўтган жойларга асосий эътибор бериш зарур;

- агар муолажа ёрдам бермаса, тиббий ёрдам хизматини чақиринг.

Офтоб урганда жабрланган инсоннинг нафас олиши тўхташи, миокард инфаркти бўлиши мумкин, шу туфайли жонлантириш ишлари (сунъий ҳаво юбориш ва юракни массаж қилиш)га ҳам тайёр бўлиш керак.

Баданга асло спирт суртманг, чунки спирт баданнинг майда тешикларини ёпиб, иссиқликнинг чиқишини тўсиб қўяди. Жабрланган одамни совутилган сувли ваннага жойлаштирманг, чунки ванна кўкрак қафасининг қисилишига ва нафас олиш йўлларининг ўтказувчанлигига таъсир қилади.

Чўмилиш ҳавзалари соҳилида узоқ муддат туриб, бирданига ўзингизни сувга ташласангиз, организмингиздаги ҳарорат кескин тарзда тушиб кетиши натижасида нафас олиш оғирлашиб, юракнинг тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун сувга тушишдан олдин қўл, оёқ, гавда ва бошқа аъзоларни сув билан артиб чиқишни унутманг.

Ёзни мароқли ўтказинг, ўзингизни асранг!

Тошпўлат ҚЎЧҚОРОВ,

туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи.

Жумабой ЯВҚАШЕВ,

туман КТМП "Саломатлик” бўлими мудири.

(Фото - http://storage.kun.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026