ОСОЙИШТА ТУРМУШ БАРҚАРОРЛИГИ ЙЎЛИДА
Шу йилнинг 31 июлида Манғит шаҳрининг "Чордара” маҳалласида янги ташкил этилган Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши вакилларининг маҳалланинг уюшмаган ёшлари билан учрашуви ва "Давлат чегараси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш, чегараларимиз дахлсизлигини сақлашга хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар билан аҳоли ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича маҳалла фуқаролар йиғини раиси Т.Серикбоев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М.Шерметов, маҳалла ҳудудига яқин жойлашган ҳарбий қисмдан лейтенант А.Мамадалиев, сержант О.Маҳмудовлар сўзга чиқдилар.
Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Маҳаллада тинчлик-осойишталикни сақлаш, маҳалладаги уюшмаган ёшларни тумандаги бўш иш ўринларига жалб қилиш, ижтимоий фаоллигини ошириш, чегараларимизнинг дахлсизлигига путур етказилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган йиғилиш маҳалла ҳаётига ўзининг ижобий таъсирини ўтказади, албатта.
(Ўз
мухбиримиздан).
(Фото - http://arxitektura.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶