12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:46
Адабиёт 👁 3,161

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

ҚАЛБ ХИТОБИ

Ҳақ гапни деяй сенга,

Ватандошим, бўл, огоҳ.

Кулиб-туриб урмасин,

Яғринингга пичоқ.

 

Ишонма ваъдаларга,

Қармоққа илинмагил.

Хаёлий жаннатларга,

Бадарға қилинмагил.

 

Ҳурлиқо ён-верингда,

Умид-ла шаҳид бўлма.

Гулларинг очилмасдан,

Ниҳоллик чоғинг сўлма.

 

Олмасин ота-онанг,

Қилмишинг жазосини.

Кўрсатмасин жигарнинг,

Бемаврид азасини.

 

Огоҳлик – донолиг-у,

Эл-юртга садоқатдир.

Ҳушёрликни йўқотмоқ,

Даҳшатдир, қабоҳатдир.

 

Ушбу гапларим мағзин,

Уққанларга шон-шараф.

Сергаклик отин миниб,

Яшайлик ҳар ён қараб.

 

Ватан гуллаб-яшнагай,

Барча яшаймиз омон.

Ёмонларга эргашсак,

Таҳликалидир ҳар он.

Саъдулла ХЎЖАНИЁЗОВ.

 

Ватанимга дил Изҳори

Халқимнинг матлаби – тинчлик. Бағри кенг,

Хоразмий, Беруний, Синога ким тенг?!

Навоий дер «Огоҳ сен Сен – шоҳ сен Сен»,

Бухорийдан собит исломий ирфон,

Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!

 

Қизларинг илмда яктои жаҳон,

Ибо-ҳаёда ҳам хуршиди тобон.

Полвон ўғлонларинг довруғи достон,

Бари бу – Истиқлол яратган имкон.

Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!

 

Халқ билан мулоқот – Олий тадбир бу,

Онг-у шуурларга уйғоқ таъсир бу.

Келгуси авлодга иқбол, тақдир бу,

Буюк эврилишни тан олур жаҳон,

Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!

 

Султонинг «Дунёни кузат» – деб турар,

«Нуқсонни яширма, тузат» – деб турар.

«Тадбир, ижодга йўл, рухсат» – деб турар.

Олам аро тенгинг йўқ, жаннатмакон,

Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!

Турсунбой АБДУЛЛАЕВ.

 

Ватанни севмоқ керак

Юртдошим, шу элда тутибсан макон,

Бўлса виждон тоза, пок қалбда имон.

Токи юрак урар, борки танда жон,

Аввало Ватанни севмоғинг керак.

 

Ҳурлик бўлса элда озодсан сен ҳам,

Оиланг тинч-омон, рўзғоринг бекам.

Дўстларинг қаторда, ҳар ишда ҳамдам,

Шукур ила Ватанни севмоғинг керак.

 

Бунда ҳар оила Ватандан зарра,

Оғзибир бўлсалар осон ҳар марра.

Шунга шукур қилиб ҳатто минг карра,

Шу азиз Ватанни севмоғинг керак.

 

Ўзингни мардликда билсанг ягона,

Сергак тур – тинч бўлсин шу Ватан-она.

Ахир Каъба каби Ватан бир дона,

Демакки, Ватанни севмоғинг керак.

 

Елкага ризқ ортиб, тинмайин бир зум,

Мавж урар Амудек дарёи азим.

Демак, мўлдир тўю тантана, базм,

Шунинг-чун Ватанни севмоғинг керак.

 

Ватанга эгалик ажиб саодат,

Ундан фахр туйғусин қилгин сен одат.

Ҳар байрамда эмас, ҳар кун, ҳар соат,

Албатта, Ватанни севмоғинг керак.

Аҳмад НАФАСОВ.

 

АЙИРМАСИН

Ёлғизлик бир Аллоҳга хос,

Қадамингни ўйлаб бос.

Бир-бирингга қўйинг ихлос

Якдилликдан айирмасин.

 

Турмуш асли баланд-пастдур,

Оила энг муқаддасдир.

Севгингиздан айирмасин,

Қанотингиз қайрилмасин!

 

Дунёда кўп доғи ҳасрат,

Дилларда алам қатма-қат.

Эзгу эрур тинчлик фақат,

Тинчликдан ҳеч айирмасин.

Фарҳод Аваз.

 

Ярашур

Ўзбекистон жаҳон узра довруғин солди,

Ўз эркини, ўзлигини қўлига олди.

Ўтган кунлар тарих бўлиб, орқада қолди,

Ватанимга келган яхши замон ярашур.

 

Она юртим аталади – бойликлар кони,

Оқ пахтаси – ифтихори, шуҳрати, шони.

Деҳқонлари кўкрагида йўқдир армони,

Ўзбегимга баланд-баланд хирмон ярашур.

 

Кўп миллатли халқларининг юраги тоза,

Меҳмон келса кутиб олар, дастурхон ёза.

Нон шаҳри деб, Тошкент бўлди Шарқда овоза,

Диёримга келса азиз меҳмон ярашур.

 

Бугун ўзбекнинг осмони тиниқ, беғубор,

Ой-юлдузи мангу турсин, кўрмайин озор.

«Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор»,

Она юртга ой-юлдузли осмон ярашур.

 

Қўшиқ битса, Шомуродинг Ўзбекистонга,

Мустақил деб тан олинган нурли бўстонга.

Бир кун келиб айланажак, гул-гулистонга,

Бўстонимга қўшиқ эмас, достон ярашур.

Шомурод ХЎЖАНОВ.

 

ҲУРРИЯТ

Ҳуррият, онгимнинг офтоби, нури,

Мусаффо тонгларга ошно шуури,

Қадамни ташларман қаддимда туриб.

Боғаро атирлар турар уфуриб.

 

Борарман бахтларинг бахш майдонида,

Нурлар бу – жомимнинг жонажони-да!

Кўрмаган йўлларим чорлай бошлади,

Қушлари қўшила сайрай бошлади.

 

Қарамлик қайғуси қайтганда, шу дам,

Айрилиб қолганди диллар туйғудан,

Юргандик чиқолмай мудроқ уйқудан,

Бегона ҳаттоки мақсад - орзудан.

 

Бугун-чи, дунёни кезармиз қушдай,

Бузғунчи каслардан ҳадикка тушмай,

Меҳримиз нурафшон маскандан кўчмай,

Яшармиз дўстликда садоқат ўчмай.

 

Муборак, мардона йигирма олтинг,

Рақамни шунчаки атамам, олтин!

Ғаламис, ҳасадгўй каслар  йўқолсин,

Ватаннинг эртаси ёшларда қолсин.

 

Аждодлар мероси авлодга ҳалол –

Байроқни мангуга тутсин бемалол!

Жумабой ҲИДОЯТОВ.

 

Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!

(Мувашшаҳ)

Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон,

Илоҳим, шу эзгу шиор қўлласин.

Доно раҳнамомиз топсин шараф-шон,

Обод турмушимиз мангу гулласин.

Йироқ бўлсин сендан ғурбат, залолат,

Интилиш, орзулар, толе бўлсин ёр.

Неча Қонун истиқболдан далолат,

Гуллайвер Ватаним, тинчлик сенга ёр!

 

Буюк келажакка пойдевор бўлсин.

Ўзбекистон – келажаги буюк юрт

Лафзи ҳалол элсан, башарга суюк,

Гар мозийга боқсам, чиқмаган манқурт.

Асло кам бўлмаган халқинг бор буюк.

Йигитларинг мисли Алпомиш, Фарҳод.

Мард-у майдон халқим, ўзингга бексан,

Истиқлолинг боис қадрини топган,

Замин-у замонда қомати тиксан.

 

Серқуёш заминсан, зиёга консан,

Етти иқлим аро шонли достонсан,

Неча алломанг бор жаҳонга устоз,

Илм аҳлига офтоб бўлган маконсан,

 

Ўзбекистон – келажаги буюк диёр,

Залворли тарихинг бунга пойдевор.

Бугун жадал тараққиёт йўлинг бор –

Етукликка етакловчи шул дастур!

Кучга-куч қўшадур, мадорга-мадор,

Илоҳим, абадий бўлсин ҳур йўлинг,

Саъй-ҳаракатинг бўлсин бадастур,

Тилак тилаб Ҳайратий очар қўлин:

Оллоҳим, асрасин сенинг жон-танинг,

Нияти халқ бахти бўлган Ватаним.

Тожибой Дўсанов.

 

ВАТАН

Ватан, бағринг қуёшдай,

Иссиқ меҳр беради.

Қалби дардга тўлганлар,

Сен-ла шодон кулади,

Фидойинг бўлай ўзим,

Иқболинг бўлай ўзим.

 

Эрта тонгдан тургандим,

Ноннинг иси келяпти.

Анов боғда болари,

Гул чангини теряпти,

Боғбонинг бўлай ўзим,

Тупроғинг бўлай ўзим.

Дилдора РАЖАБОВА.

 

Амударём

Қалби дарёдайин тўлиб-тошган эл,

Меҳрга, ташнага бағрин очган эл.

Мусаффо самода қуёши мудом,

Ерга саховатли нурин сочган эл,

Денгизсан, уммонсан орзули дунём –

Меҳр масканимсан эй, Амударём!

Гўзалсан ҳаттоки Парижлардан ҳам,

Мусаффо осмонинг тинч бўлгай ҳар дам.

Сенга қуллуқ айлар ҳар ўғил-қизинг,

Мангу порлаб турсин ҳаёт юлдузинг!

Денгизсан, уммонсан орзули дунём –

Меҳр масканимсан эй, Амударём!

Шаҳло ҚУРОЛОВА,

62-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026