28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 06:35
👁 4,525

УЛУҒВОР ТУЙҒУЛАРГА СОДИҚЛИК

УЛУҒВОР ТУЙҒУЛАРГА СОДИҚЛИК

Халқимизда: "Эрни эр қиладиган ҳам, қора ер қиладиган ҳам аёл”, деган ғоят ибратли ҳикмат бор. Айнан шу ҳикматга мос равишда "Эр билан хотин – оиланинг қош-у кўзи” деган иборани ҳам кўп ишлатамиз. Аслини олганда, аёли оқила йигитнинг ҳамиша обрўси, иззат-нафси баланд, оиласида эса хотиржамлик, файз-у барака ҳоким.

- Оилада кўп нарса аёлга боғлиқ, - дейди "Чойкўл” қишлоғининг "Уч оғоч” маҳалласида яшовчи ҳожи она Ўролой момо Аҳмедова. – аёл ақл билан иш юритган жойда асло муаммо бўлмайди. Қайси оилада муаммолар қалашиб ётса, демак, бу хонадон бекасида интизом ва масъулият йўқ. Оила бекаси масъулиятни унутдими, билингки, ўша хонадондан файз-барака ҳам кўтарилади.

 Ўролой момо бундай панд-у насиҳатларни такрорлашдан кўра умри давомида айнан шундай сифатларни ўз оиласида мужассам этишга интилиб яшаган аёллардан. Шунданми, у эл ичра иззат, обрў топди. Ўғил-қиздан, келин-у невара ва куёвлардан, қуда-андалардан ҳурмат ва эътибор кўрди. Энг муҳими, калби яхшиликка лиммо-лим бу онахон Аллоҳнинг улуғ мукофотига сазовор бўлди – ҳожилик мартабасига эришди. Аёл зоти учун бундан улуғ сийлов бомикан?! Агар бор бўлса...

Ҳа, агар бундан-да улуғ сийлов бор бўлса, "Чойкўл” қишлоғилик ҳожи она Ўролой момога яна бир бор насиб этармиди!

Ўролой момо раҳматлик умр йўлдоши Йўлдошбой ота билан турмуш қурганларида қишлоқда ҳаёт анча оғир, иккинчи жаҳон урушидан кейинги тикланиш йиллари эди. Ёш келинчак чилласидаёқ колхоз даласига ишга чиқди. Энг оғир ишлар қўлда бажариларди: қиш бўйи аравада колхоз даласига гўнг, номбор ташиб, тўкишарди,  ариқ-зовурларнинг тўнгини кўчириб, қазиб-тозалашарди. Эрта баҳордан кеч кузгача ёш келинчакнинг қўлидан бел, кетмон, ўроқ тушган эмас ўша оғир йиллари. Йил – ўн икки ой колхоз ишидан бўшамасди деҳқон дегани. Кундузлари пахта териб чарчаган Ўролой уйига келиб қозон-товоғига, мол-ҳолига қарарди, қўл тегирмонида ун тортиб, тонгда тандирга ўт қаларди. Бу ишларнинг орасида кир-чирини ювиб, бир халта кўсакни қайнона-қайнотаси кўмагида чувир, эрталаб пахтани бригада хирмонига олиб бориб тўкарди.

- Ана шундай оғир меҳнатлар ичида ўғил-қизларим дунёга келди, - мамнуният билан сўзлайди ҳожи она. – Юсуфбой ўғлимиз туғилганида дунёга қайтадан келгандай, яшариб кетгандай ҳис этдим ўзимни.

Ҳар сафар фарзандлари туғилганида Йўлдошбой ота билан Ўролой момонинг қалблари қувончга, хонадонлари нурга тўлиб бораверди. Кўз очиб-юмгунча бу оила гужумдай томир отди. "Чойкўл” қишлоғининг "Уч оғоч” маҳалласини тўлдириб турган, оилаларнинг деярли ярми Йўлдош ота билан Ўролой момонинг ўғил-қизлари, невараларининг оилалари.

Меҳнат инсонни наинки улуғлайди, балки бой-бадавлат, ақлли, меҳр-оқибатли, саранжом-саришта қиларкан-да, деймиз ҳар гал "Уч оғоч” маҳалласига йўлимиз тушганида. Боиси, умр бўйи меҳнат қилиб чарчамаган Ўролой момонинг хонадонида меҳнатга муносабат тамоман бошқача.

Момо яшайдиган ҳовли билан чорбоғлари туташиб кетган Юсуфбой, Қувватбой, Бозорбой, Ҳайитбой, Омонбой исмли ўғиллари ҳамиша аҳил, бир тан-у бир жон. Оналари дуосини олмай, ҳеч бир ишга қўл урмайдиган 8 нафар ўғил-қиз, келин-у неваралар барча юмушларни ҳамкорликда бажаришга ўрганиб қолишган. Келинлари Ҳайитбика, Давлатбика, Азиза, Муяссархон ва Муҳаббатлар эса онахоннинг қизларидай севимли. Бири иссиқ патир ёпса, яна бири устига товуқ гўшти босилган палов дамлашга одатланган келинларнинг аҳиллигидан бу катта хонадон хамиша обод. Меҳнат эса байрамдай улар учун. Шахсий маблағларини ўртага йиғиб, МТЗ русумли трактор сотиб олишганлари эса нур устига аъло нур бўлди.

- Фарзандларимнинг   томорқаси гуллаб кетди-я, - деб суюнади момо шукроналик билан.

Томорқанинг гуллагани Ўролой момо хонадонининг иқтисодини кўтарди. Дон-дун, полиз-у сабзавотдан катта хирмон кўтарган ўғил-қизларининг оилаларига файз, барака ёғилди. Қўралари мол-ҳол-у паррандага тўлди. Бу ёғини сўрасангиз, Ўролой момонинг катта хонадонидан гужумдай илдиз отиб, шоҳолаган 8 нафар фарзанднинг оилаларида бугун чиройли турмуш ҳоким. Ўзаро аҳил, иноқ ва мустаҳкам саккизта оиланинг шаклланишида, ўғил-қизларининг эл ичра ҳурмат ва эътибор топишларида, қизлар Тозагул, Раънохон ва Барнохонларнинг тиниб-тинчиб кетишларида катта хонадоннинг пир-у бадавлат соҳибаси Ўролой момо Аҳмедованинг хизмати беқиёс.

- Фарзандларим омон бўлишсин, - ҳар тонг дуо қилади онахон. – ҳеч қачон, хатто қийналган пайтларимда ҳам нолимаганман. Ўғил-қизларимга ҳам ҳар доим шуни ўргатиб келдим. Нолиш – ношукурлик, қолаверса, Аллоҳнинг неъматларидан норозилик – дўзахийлик бўлади. Баҳоуддин Нақшбандий ҳазратлари: "Дил ба ёру даст ба кор – яъни, дилинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин”, дея таълим берганлар. Топган бир бурда нонинг меҳнатинг мевасими, демак, сен Ҳақнинг назаридасан, кўнглинг Аллоҳ билан. Улуғ Эгам ҳалол меҳнат қилган ҳар бир мўмин-мусулмонни мукофотлайди. Менинг умр бўйи топганларим – ҳалол меҳнатим эвазига камолга келтирган фарзандларим, уларнинг аҳил, иноқ оилалари. Шулар туфайли мен 2011 йилда Муқаддас ҳаж зиёратида бўлдим. Кўнглимни тўлдирувчи ҳам, ҳаётимни мунаввар этувчи ҳам шу фарзандларим, катта оиламнинг ўзи Каъбатуллоқ каби муқаддас, унга тил теккизиш гуноҳ бўлади.

Бахтиёр оила соҳибаси – ҳожи она Ўролой момо назаримизда оила ҳақида энг мухтасар фикр айтдилар. "Оила – Каъбатуллоҳ каби муқаддас, унга тил теккизиш гуноҳ”, - дедилар.

Ҳа, азизлар чунки бу масканда Ҳазрати Инсон дунёга келади! Буюк орзу – умидлар туғилади. Миллат шаклланади, келажак учун замин яралади бу кичик масканда. Ва...Ва ушбу кичик маконнинг остонасини ҳатлаб чиқиб биз Ватанни кашф этамиз. Юрагимизда Ватан муҳаббати билан боғлиқ улуғвор туйғулар шу остонадан бошланади! Оилага тил теккизиш – Ватанга тил теккизишдир.

Ўролой момони ҳожилик мартабасига етиштирган қудрат ҳам ана шу улуғвор туйғуларга содиқлик эмасми!

Зотан,

Оила – Аёлнинг Каъбатуллоҳи,

Мисли Тангридур ва Пайғамбари.

Шул буюк ҳақиқат собиткан токи,

Аёл энг мукаррам, энг санобари.

Мисли бир сарв қадду санобар бўлиб,

Каъбасин кўзида асраса Аёл.

Бу дунё кетарди шодликка тўлиб,

Ҳаётга айланиб ҳар эзгу ҳаёл.

Оила – Аёлнинг Каъбатуллоҳи.

Робия ЙЎЛДОШЕВА,

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ,

"Amu news” нинг махсус мухбирлари.

Суратларда: 1. Ўролой момо Аҳмедова фарзандлари ва неваралари даврасида. 2. Ўролой момо невараларига ўтмиш ҳақида ҳикоялар айтиб беришдан, бугунги дориломон замоннинг қадрига етиш  кераклиги ҳақида насиҳатлар қилишдан асло чарчамайди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026