12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:41
Адабиёт 👁 8,073

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

ЭЛ ОҒАСИ

(Аму элининг азиз фарзанди Ражаббой Йўлдошев хотирасига)

Сиз келдингиз раҳбар бўлиб жўшқин Аму бўйига,

Шерик бўлиб ҳар доимо халқнинг орзу-ўйига.

Бош-қош бўлиб, эл-у юртнинг қанча байрам, тўйига

Ўн саккиз йил обод қилган, Амударё ёқасин,

Ҳеч қачон эл унутмайди, Сиздай улуғ оғасин!

 

Қиличбой ҳам Дўрман элда, Холимбег томонларда,

Изларингиз қолди оға, ҳар боғда, ёвонларда.

Нафасингиз кезиб юрар юртда отган тонгларда,

Ўн саккиз йил обод қилган, Амударё ёқасин,

Қиличбойликлар унутмайди, Сиздай улуғ оғасин!

 

Бошладингиз эл-у юртни адолатли йўлларга,

Топширдингиз ҳар соҳани энг ишончли қўлларга.

Айлантириб ҳар гўшани чаманзор-у гулзорга.

Ўн саккиз йил обод қилган, Амударё ёқасин,

Дўрман овул унутмайди, Сиздай улуғ оғасин!

 

Куюк кўпир, Хитой ёқда, номингиз бор ҳар дилда,

Унутмагай Сизни ҳеч ким Қангли, Қипчоқ, «Чойкўл»да.

Яхшиликлар аро борсиз, Назархон Жумур элда,

Ўн саккиз йил обод қилган, Амударё ёқасин,

Аму элим унутмайди, Сиздай улуғ оғасин!

 

От изини той босади, тулпорлар омон бўлсин,

Изларингиз босгувчи мард, ўғлонлар омон бўлсин.

Ёш бўлса-да ҳар ишга бош Султонлар омон бўлсин,

Ўн саккиз йил обод қилган, Амударё ёқасин,

Манғитликлар унутмайди, Сиздай улуғ оғасин!

 

Қалбимизда мангу борсиз, сиз ҳамиша барҳаёт,

Элим, юртим деб яшаган эл оғаси – улуғ зот.

Қилгандингиз ҳар қадамда янги-янги ислоҳот,

Ўн саккиз йил обод қилган, Амударё ёқасин,

Амударём унутмайди, Сиздай улуғ оғасин!

Шамурод ХЎЖАНОВ.

"Дўрман” овули.

 

Соғиндим...

(Онажоним, раҳматлик Сапарбоева Хатича хотирасига бағишлайман)

Ҳасса ушлаб юрган аёлни кўрсам,

Соғиниб эслайман азиз Онамни.

Босган изларидан юргим келади,

Онажон, дея суйиб опамни.

 

Панд-у насиҳатин канда қилмаган,

Хато қилсам тергаб, қулоқ чўзмаган.

Ўзингиз экансиз суянган тоғим,

Саждагоҳим менинг, жаннатим, боғим.

 

Бир куни туш кўрдим, кўп вақт ўтиб,

Ҳожи она бўлиб келиб уйимга.

«Элингга эл бўлгин, уйингга устун», –

Дея зарлар сочди қадду бўйимга.

 

Фарзандлар ичида мендан сўради,

Қуръон тиловати, фотиҳа, барин.

Худодан ўтинчим, Сиздек Онага,

Жаннатидан берсин жойларнинг тўрин.

Шукурулло Юсупов, «Гулзор» маҳалла.

 

Яхшилик қил!

Ўзгаларга асло қилма ёмонлик,

Ахир «қайтар дунё» – дейдилар буни.

Шу дунёда топай десанг омонлик,

Одамларга яхшилик қил, ҳар куни.

 

Ўзгаларга асло қилма ёмонлик,

Қилган ёмонлигинг, ўзингга қайтар.

Озор берсанг агар кимнинг дилига,

Яратган ҳам сенга лаънатлар айтар.

 

Сендан кечиб кетар ҳатто дўстларинг,

Севган ёринг сендан кетар йироқлаб.

Ич-ичингдан йиғлар юрагинг сенинг,

– «Нега бундай иш қилдим?» – дея сўроқлаб.

 

Буни виждон азоби, деб қўйибди,

Виждонинг қийналар, ҳар кун, ҳар тонгда.

Қийналиб, азобда ёнмаслик учун,

Одамларга яхшилик қил ҳар онда!

Ирода Ердошева,  38-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Отажоним ёди

(Раҳматлик отам, олий тоифали шифокор Ҳабибулла Шеримбетов хотирасига)

Сизга жаннат эшиклари очилсин,

Пойингизга райҳон, гуллар сочилсин.

Аллоҳим даргоҳи кенгдан очилсин,

Тутгайсиз отажон, ҳурларнинг қўлин!

 

Барчани бирдай ҳурмат қилдингиз,

Озор чексангиз ҳам доим кулдингиз.

Бу дунёнинг ишини қилиб бўлдингиз,

Энди жаннатларда оромда бўлинг!

 

Ҳалолликни мудом шиор қилдингиз,

Душманни ҳам ҳатто меҳмон қилдингиз.

Эл-у юртга беминнат хизмат қилдингиз,

Энди жаннатларда роҳатда бўлинг!

 

Болам, деб суйдингиз жон-дилингиздан,

Шифо топдик отам, ҳар сўзингиздан.

Меҳр сувин ичдик биз қўлингиздан,

Энди жаннатларда ҳурматда бўлинг!

 

Отажоним, рози бўлинг бизлардан,

Сизга тортган барча ўғил-қизлардан.

Изларингиз сурмаи-нур кўзларга,

Энди жаннатларнинг тўрида бўлинг!

 

Матлуба қизингиз соғинчи бисёр,

Энди бизга бўлсин доим Аллоҳ ёр.

Қолганлар умрини қил деб, бахтиёр,

Дорилбақоларда ҳур, озод бўлинг!

Матлуба ШЕРИМБЕТОВА,

Ўзбекистон маҳалласи.

 

Боболарни ёд Этиб

Қаландарлик қонида бор,

Эзгу ишлар унга шиор.

Яхши кўз-ла қаранг, дўст-ёр,

Алишернинг авлодиман –

Зулфиянинг издошиман.

 

Ижоди оламга достон,

Тан олмоқда бутун жаҳон.

Ёзаверсам қолмас армон,

Мен шоҳ Бобур авлодиман –

Увайсийнинг издошиман.

 

Шеърларидан олиб сабоқ,

Шаклин қилай радиф, туроқ.

Кенг маъноли, йўқдир сўроқ,

Шоир Чўлпон авлодиман –

Нодиранинг издошиман.

Мафтуна Қурбонбоева,

«Чойкўл» овули.

 

Шукур қилиб яшайлик

Дилдан шукур қиламиз,

Озод, ҳур замон учун.

Қувончларга тўламиз,

Осуда осмон учун.

 

Шунчалар бахтиёрмиз,

Ризқ-рўзимиз бутундир.

Ҳалол меҳнатга ёрмиз,

Дастурхонлар тўкиндир.

Фарида МАДАМИНОВА,

35-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Глобаллашув

Глобаллашув нима?

Бу – ҳаёт тезлашуви.

Бу – яхши ва ёмонлик,

Иллатлар беллашуви.

 

Ёмонлик иллатлари,

Бири бу – терроризм.

Ёнида ҳамроҳ турар,

Диний экстремизм.

 

Шунинг учун барчамиз,

Огоҳ, ҳушёр бўламиз.

Бу иллатлар устидан,

Албат ғолиб бўламиз.

Нодирбек Янгибоев,

35-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Амударё қизиман

Ғурурлари тоғдек баланд,

Имони бут сарвқомат.

Мен истиқлол куйчиси,

Амударё қизиман.

 

Бахт уфурар юзимда,

Қалам қош-у кўзимда.

Элимнинг эл удумларин,

Асрайман юрагимда.

 

Шўх жилға-ю сойлардек,

Покиза туйғуларим.

Юртим, деган туғёнман –

Амударё қизиман.

Зуҳра Аҳмедова.

 

ТЕНГДОШЛАРИМГА

Дўстлар айтар: аканг бўлса, бўлмайди,

Телефонда гаплашгани қўймайди.

Менинг жондан суйган битта акам бор,

Қани, яна ўн бештаси бўлсайди...

 

Мана, кирдим ўн саккизга бир пасда,

Бир телефон ушламадим қўлимга.

«Акажоним», – дея гапирдим аста, –

«Китоб олиб беринг, ушбу пулимга».

 

Телефонни нари қилинг кўзимдан,

Ижодкорман, чалғитади сўзимдан.

Интернетни тушунмайман, десам гар,

Баъзи дўстлар кулишади устимдан.

 

Интернетдан, майли, топай китобни,

Майли, ўқиб керагимни олайин.

Уни ўқиб, ўз китобим варақлаб,

Бир олам завқ юрагимга солайин.

 

Дўстлар айтар, тенгингни топ ҳозирдан,

Китобни қўй, қолиб кетдинг замондан.

Акажонинг айтганин қилаверма,

Сен бошқа-ю аканг бошқа дунёдан.

 

Ўша вақтда устозларим сабоғин,

Бирин-кетин юрагимга соламан.

Мен ўзбек қизиман, эрка ва шодон,

Акамнинг энг суюкли синглисиман.

 

Ибо-ҳаё бўлса агар ҳар кимда,

Ўша асл Ўзбекистон қизидир.

Ўз акасин жондан суйган ойқизлар,

Маҳалланинг ҳам обрўси, юзидир.

 

Кун келади, кетаман ёр-ёр билан,

Ўзга уйнинг остонасин ўпаман.

Бахтим шу ер, тахтим шу ер бўлади,

Ўз онамни меҳмон қилиб кутаман.

 

Юрак сезар, ҳали кўп соғинаман,

Ота уйнинг ҳар бир қарич тупроғин.

Ва тупроғин кўзларимга суртаман,

Киндик қоним томган асл қўрғоним.

 

Ёддан чиқмас, жажжи-жажжи қизларга,

Ўйин билан дарслар ўтиб берганим.

Юрагимга бир илиқлик бахш этар,

Синглим сочин майда қилиб ўрганим.

 

Ва албатта соғинаман акамни,

У Зафаржон акам – яқин инсоним.

Ўзга уйга кузатувчи ҳам ўша,

Ўз уйимни ёритувчи чироғим.

 

Кўнглингизга оғир олманг ҳеч қизлар,

Ака-ука қадрига сиз етинглар!

Дилдора РАЖАБОВА.

 

САЙР

«Мангу сайёҳ» – қора булутлар,

Туғиб олди ҳомиласини.

Ёмғирларда кўнгил юваман,

Эшитаман шамол сасини.

 

Табиатнинг нолаларини

Тинглаяпман шу бугун фақат.

Булутларнинг қисмати эса,

Сайр этмоқ абад-ул абад.

Сирож ОЛИМОВ.

 

ДЎСТИМГА

Йиқилсанг-да, ўрнингдан тур,

Таслим бўлма, олдинга юр.

Бундай йўллар ҳали анча,

Юрмаганинг билмам, қанча?!

 

Бу йўллардан юрмоқ учун,

Сабр керак, керак бардош.

Манзилингга етмоқ учун,

Тезроқ юргин, бўлақол, шош!

Саломат КАРИМОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026