Жамият
👁 3,775
Донолар суҳбати
Истеъдод – илоҳий неъмат
Ўзининг илоҳий истеъдод соҳиби эканлиги-ю, шеърларининг мақоми юксаклигини яхши билган Ҳофиз рақибларининг рашк-у ҳасадларига жавобан шундай ёзган эди:
Ҳасад чи мебари, эй сустназм, бар Ҳофиз,
Қабули хотир-у лутфи сухан худодод аст.
Мазмуни: «Эй саёз шеърлар ёзувчи шоир, нега Ҳофизга ҳасад қиласан? Билмайсанмики, оҳорли ва теран фикрлар-у сўз назокати ва балоғати Аллоҳ томонидан бериладиган илоҳий неъматдир»...
Ҳикматлар шодаси
* Ҳар қанча ажойиб ва буюк бўлмагин, ҳамма одамлар сени бирдек яхши кўриши амри маҳолдир.
Нажиб Маҳфуз
* Ақлли киши жоҳилга худди табиб беморга хитоб қилгандек хитоб қилиши керак.
Суқрот
(Фото - http://ziyouz.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶