12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:12
👁 3,306

ОБОДЛИК – ҲАР КИМНИНГ ЭЗГУ АМАЛИ

ОБОДЛИК – ҲАР КИМНИНГ ЭЗГУ АМАЛИ

Маҳалла – Ватан ичра кичик Ватандир. Бу макон – маҳалланинг ободлиги - она Ватаннинг ободлиги, том маънода мамлакат ва миллат фаровонлигидир. Юртбошимиз И.А.Каримов ободлик тушунчасига алоҳида урғу бериб: "ободлик деганда, халқимиз, миллатимиз нафақат кўркам ва чиройли, шу билан бирга, тинчлик ва осойишталик, ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик, қут-барака ҳукмрон бўлган жойларни тасаввур қилади”, - деганларида айнан ана шу – барчамизнинг қалбимизга яқин гўша – маҳаллани назарда тутган эдилар. Ваҳоланки, юзлаб, минглаб оилалар остонасидан бошланадиган маҳалламиз замини биз учун ҳар нарсадан улуғ ва муқаддас. Биз ана шу муқаддас заминда туғилганмиз, унинг барча неъматларидан баҳраманд бўлиб улғайганимиз, эмин-эркин яшаб, шу азиз тупроққа бир дарахтдай илдиз қўйганмиз. Маҳалламиз заминининг ободлиги учун фидойиликни энг аввало оиламиздан бошлашимизнинг боиси ҳам шундан.

Маҳалла институтини ривожлантириш ижтимоий ҳаётдаги муаммоларни ҳал этишда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада жонлантириш мустақиллик йилларида давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Чунки мамлакатнинг ҳар жиҳатдан тараққий этиши учун меҳнат майдонларида фидойилик кўрсатувчи халқ маҳаллада яшайди, ижод қилади, янгиликлар яратади. Келажагимиз эгалари бўлган баркамол авлодни вояга етказишдек шарафли вазифани амалга оширади. Шу туфайли муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда: "бугунги маҳалла ҳар жиҳатдан обод, кўркам ва юксак даражадаги инфратузилмага эга бўлиши” зарур.

"Обод турмуш” йили Давлат Дастури доирасида маҳаллаларимизни янада кўркам ва обод гўшага айлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2013 йил 12 январда махсус баённомаси қабул қилинди. Ушбу баённомага мувофиқ "Қорақалпоғистон Республикасидаги маҳаллаларга бириктирилган вакилларнинг ҳудуддаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда аҳоли билан учрашувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби” ишлаб чиқилди ҳамда Республика миқёсидаги барча маҳаллаларга зарур тавсиялар берилди.

Ушбу тавсияларга мувофиқ туманимиздаги барча ОФЙ ва МФЙларга бириктирилган масъул ходимлар фуқаролар йиғинлари раислари ва профилактика нозирлари билан биргаликда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал этишни аллақачон бошлаб юбордилар. Хусусан, маҳаллалар ҳудудларига кирувчи уйларнинг, шу жумладан кўп қаватли уйларнинг ҳолатини ўрганиш мақсадида хонадонларга ташриф буюриб, хонадон эгаларининг фикр ва мулоҳазалари ҳамда турмуш тарзи билан яқиндан танишиб, уларнинг саволларига жавоб бериш, ҳудудда ободонлаштириш ишларининг аҳволи қай даражадалигини аниқлаш асносида ечимини кутаётган муаммоларни мутасадди раҳбарлар билан ҳамкорликда бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширишнинг халққа манзур ва мақбул жиҳатларига асосий эътибор қаратилмоқда.

Шу йилнинг 19 февраль куни "Чойкўл" овулида бўлиб ўтган учрашувда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла қўмиталари раислари, имомлар, фермер хўжаликлари раислари, шунингдек аҳоли вакиллари иштирокида йиғин ҳудудидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувда ҳудудда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, санитария ҳолатини, ободонлаштириш ишларини жонлантиришда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликникучайтириш, муаммоларни ўрганиш ва бартараф қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бу каби эзгу ишларга киришиш ва маҳалла институтини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун туманимиздаги барча ОФЙ ва МФЙ раҳбарларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2013 йил 12 январдаги махсус баённомасига мувофиқ ишлаб чиқилган тавсиялар берилди.

Хўш, бу тавсияларнинг мазмун-моҳияти нималардан иборат?

Унга кўра, юқорида таъкидлаганимиз каби маҳаллаларга бириктирилган масъул ходимлар ҳамда йиғин оқсоқоллари ва раислар доимий равишда маҳалла аҳли билан учрашиб турадилар ва ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирларини кўрадилар. Бундан ташқари, маҳалла ҳаётига оид муаммоларни тоифаларга бўлиб, уларнинг ечимини таъминлаш мақсадида ойлик, ҳафталик, чораклик ва йиллик режалар ишлаб чиқадилар. Маҳалла кучи(кўпроқ ҳашар) билан қилинадиган, туман ҳокимлигига оид масалаларни ҳал этишни ташкиллаштирадилар. Хусусан, ишсизликни бартараф этиш, коммунал, солиқ ва мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудда паспорт режимига риоя этиш, санитария маданиятини юксалтириш, ирригация тармоқлари ҳолатини яхшилаш, аҳоли турар жойларида фуқаролар томонидан бўш ётган ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш, ҳар хил ноқонуний қурилишлар қилиш, айниқса, кўп қавватли уй-жойларнинг ички архитектурасига ўзгартишлар киритишга чек қўйиш, тўй-тантаналар ҳамда дафн маросимларини исрофгарчиликсиз ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш юқорида биз тилга олган тавсияларнинг асосини ташкил этади.

Эътиборли томони шундаки, ушбу тавсиялар асосида иш олиб борувчи фуқаролар йиғини маъмурияти йиғин ҳудудида амалга оширилаётган комплекс тадбирлар ижросини назорат қилиш Китобини юритади ҳамда ҳар бир қилинган иш юзасидан маълумотлар ушбу Китобга қайд этиб борилади.

Маҳалла Китоби – маҳалла аҳли турмуш тарзини акс эттирувчи ойна. У том маънода маҳалланинг кундалиги – эзгу ишлар, янги режалар, муаммоларни ҳал этиш йўлида тараққиёт сари қўйиладиган қадамлар қайдномаси. Энг муҳими, туғилган ерга муҳаббати баланд маҳалла аҳлининг орзу-умидлари битилади унга.

Туғилган еринг – ота маконинг, - дейдилар. Ота маконингнинг қиёфаси бу - сенинг маънавий қиёфанг. Демак, оиламиз остонасидан бошланадиган, киндик қонимиз тўкилган Ватан тупроғини гуллаб-яшнатиш, маҳалламизни ҳар жиҳатдан кўркам ва обод гўшага айлантириш, элу юртнинг кўрки, Она Ватаннинг келажаги бўлган ёш авлодни ҳар жиҳатдан етук ва баркамол инсонлар қилиб вояга етказиш – ҳар биримизнинг, бурчимиздир. Бу бурчга садоқат оиламизнинг тотувлигида, ҳаётимизнинг тўкислигида, урф-одатларимизнинг, маънавий қадриятларимизнинг гўзаллигида, қўни-қўшни, туғишган-қардошга меҳр-оқибатимизда, ҳовли ва уйларимизнинг фасади кўркам, кўча ва гузарларимизнинг орасталигида, турмуш тарзидан кўнгли тўқ халқимизнинг ободон ҳаётида намоён бўлади.

Азизлар, биз шарқона, гўзал урф-одатларни ўз феълида мужассам этган, сўзида собит, фикрида мардона Ўзбекмиз. Бизнинг халқ ҳеч қачон ўзганинг силтови, юқорининг буйруғи билан ўзгаришлар қилишга одатланмаган. Оиласидан бошланган гўзал ўзгаришни аввало маҳалласига, кейинчалик мамлакат миқёсига олиб чиққан, мустақилликнинг эзгу ғояларига ҳамоҳанг турмуш тарзини шакллантирган халқмиз. Демак, ўз уйи, маҳалласи, киндик қони томган замин – она Ватан тараққиёти учун масъуллик туйғуси бор экан, оила – маҳалла – Ватан ободлиги учун ҳар лаҳзада бир эзгу қадам қўйилади. Зотан, ободлик – ҳар биримизнинг эзгу амалимиз!

Робия ЙЎЛДОШЕВА,

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ,

"www.аmunews.uz" веб-сайти мухбирлари.

(Фото- http://fikr.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026