29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 12:38
Сиёсат 👁 1,587

Ҳокимликларнинг маҳаллий бюджетни тасарруф этишдаги ваколатлари кучайтирилади

Ҳокимликларнинг маҳаллий бюджетни тасарруф этишдаги ваколатлари кучайтирилади

13 декабрь куни Президентимизнинг "Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

Фармоннинг тўлиқ матни билан қуйида танишинг:


Маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини тубдан мустаҳкамлаш ва номарказлаштириш асосида ҳудудларни комплекс ривожлантиришни барқарор молиялаштириш, бюджетлараро муносабатларни янада такомиллаштириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, янги иш жойлари яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш ҳисобига солиқ салоҳиятини кенгайтириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишда уларнинг масъулиятини оширишни таъминлаш мақсадида:

1. Қуйидагилар маҳаллий бюджетлар даражасида солиқ-бюджет сиёсатининг устувор вазифалари этиб белгилансин:

биринчи, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг аниқ турларини уларга бириктириб қўйиш орқали маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини тубдан мустаҳкамлаш;

иккинчи, вилоятлар, шаҳар ва туман бюджетларини субвенциядан чиқариш, уларнинг юқори турувчи бюджетлар ажратмаларига бўлган қарамлигини босқичма-босқич қисқартириш, бунинг асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари эркинлиги ва масъулиятини ошириш;

учинчи, маҳаллий бюджетларнинг даромадларини ошириш учун тизимли асосда қўшимча резервларни аниқлаб бориш;

тўртинчи, депутатлик ва жамоат назоратини кенг жалб қилган ҳолда, маҳаллий бюджетларни шакллантиришнинг шаффофлигини ва унинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

бешинчи, маҳаллий бюджетлар даромадлар базасини мустаҳкамлаш ҳамда харажатларининг тасдиқланган параметрларини ўз вақтида, мақсадли молиялаштириш, ижтимоий соҳа объектлари ва инфратузилмани янада ривожлантириш ва тегишли даражада сақлаб туришни таъминлаш устидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, молия ва солиқ органларининг жавобгарлигини кучайтириш.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгесида, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва республика туманлари (шаҳарлари) халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида:

а) қуйидагилар йил чораклари кесимида атрофлича кўриб чиқилади ва тасдиқланади:

даромадлар манбалари ва харажатлар турлари кесимида, Қорақалпоғистон Pеспубликаси бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва республика туманларининг (шаҳарларининг) маҳаллий бюджетлари параметрлари;

маҳаллий бюджетларнинг даромадларини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш жойлари барпо этиш бўйича чора-тадбирлар;

қўшимча манбалар, шу жумладан, маҳаллий бюджетларнинг даромадларини ошириш резервларини аниқлаш ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари билан боғлаган ҳолда;

б) Қорақалпоғистон Pеспубликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, республиканинг тегишли туманларида (шаҳарларида) депутатлик ва жамоат назоратини амалга ошириш учун юқори турувчи бюджетлар ва давлатнинг мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва лойиҳалар маъқулланади;

в) ҳар чоракда:

ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш бўйича;

ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг инвестициялар жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича;

молия бошқармалари (бўлимлари) раҳбарларининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлари (шаҳарлари) бюджетлари ижроси тўғрисида, шунингдек, ҳудудларнинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджетларнинг даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджетлар даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисида;

давлат солиқ бошқармаси (инспекцияси) раҳбарининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадлари бажарилиши ҳолати, улар томонидан қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида ҳисоботлари тингланади.

3. 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларига жавобгарлик ва рағбатлантириш чоралари кўрилсин, у қуйидагиларни назарда тутади:

а) солиқ ва молия органлари раҳбарларини уларнинг лавозим маошларидан 50 фоизгача бўлган миқдорда мукофотлаш, шу жумладан:

маҳаллий бюджет даромадларининг тасдиқланган прогнозининг ижро этилгани учун 10 фоиз миқдорда;

бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги қисқартирилгани учун 20 фоиз миқдорда;

маҳаллий бюджет даромадларини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари бажарилгани учун 20 фоиз миқдорда;

б) юқорида кўрсатилган мезонларнинг ижроси таъминланмагани учун уларнинг лавозим маошларидан 30 фоиз миқдорида жарима санкцияларини қўллаш, шу жумладан:

маҳаллий бюджет прогнози бажарилмаганлиги учун 10 фоиз миқдорда;

маҳаллий бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги оширилгани учун 10 фоиз миқдорда;

маҳаллий бюджет даромадларини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари бажарилмаганлиги учун 10 фоиз миқдорда.

Молия ва солиқ органлари раҳбарларини мукофотлаш ҳамда жавобгарлик чораларини қўллаш молия вазири ва Ўзбекистон Pеспубликаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тавсияларига кўра амалга оширилади.

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамаси 2018 йилнинг 1 январигача молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахслари бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун рағбатлантириш ва моддий жавобгарлик тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

4. Ўзбекистон Pеспубликаси Ҳисоб палатаси ва Ўзбекистон Pеспубликаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати бош бошқармаси Ўзбекистон Pеспубликаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

маҳаллий бюджет параметрларини бажариш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш резервларини сафарбар қилиш, тасдиқланган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек, ахборотларни расмий веб-сайтларда ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чоп этиш;

солиқ ва молия органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва жавобгарлигини кучайтириш бўйича мазкур Фармонда ўрнатилган талабларга қатъий риоя этилиши устидан тизимли асосда назоратни амалга оширсин.

5. Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳар чоракда тегишли органлар раҳбарларининг ҳисоботларини оммавий ахборот воситаларида чоп этиш ва маълумотларни расмий веб-сайтларга жойлаштириш, шу жумладан, мазкур тадбирларни маҳаллий телевидение орқали ёритишни таъминласин.

6. Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги “Ўзбекистон Pеспубликаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5147-сонли Фармони ва унинг 4-иловаси ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.

7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Pеспубликасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Pеспубликаси Бош вазири ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров ва Ўзбекистон Pеспубликаси Ҳисоб палатаси раиси М.М.Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти                                                        Ш.МИPЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2017 йил 13 декабрь

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026