14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 06:51
Жамият 👁 5,067

ЯРАШУВ ИНСТИТУТИ

ЯРАШУВ ИНСТИТУТИ

Жиноят-процессуал ҳуқуқида 2001 йилдан бошлаб жорий этилган ярашув институти ҳозирги кунда ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Жавобгарликдан озод қилишнинг бу институти негизида унинг мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб берадиган одиллик ва инсонпарварлик принциплари мужассам. Бундан ташқари, мазкур институт халқимизнинг миллий қадриятларига тўла мос келади. Ҳуқуқий мазмунига кўра, жиноят ҳуқуқи тизимида ярашув институти нормалари билан тартибга солинадиган муносабатлар жиноий жавобгарликдан озод қилиш билан боғлиқ жиноий-ҳуқуқий муносабатлар турига киради.

Ярашув институти нормалари қўлланадиган бундай муносабатларнинг асосий мақсади сифатида, аввало, шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилишни назарда тутмоқ лозим. Шунинг учун ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтини суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналиши деб эътироф этиш жоиз.

Статистик маълумотларга қараганда, судлар томонидан жиноят содир этган шахсларга нисбатан ярашув институтини татбиқ этиш ҳоллари йилдан йилга ортиб бораётир. Чунончи, ярашув институти жорий этилгандан шу кунга қадар жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди томонидан 2010 йил давомида 46 иш 59 шахсга нисбатан, 2011 йил давомида 60 иш 67 шахсга нисбатан, 2012 йил давомида 55 иш 64 шахсга нисбатан, 2013 йилнинг 6 ойи давомида 17 иш 20 шахсга нисбатан тарафлар ярашгани муносабати билан тугатилган.

2001 йил 29 августдаги «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал Кодекслари ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунга мувофиқ, ЖКга ярашилганлик муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этишни назарда тутувчи 66-1-модда киритилди. Ушбу янгилик давлатнинг жиноят-ҳуқуқий сиёсати либераллашиб бораётганидан далолатдир. Зеро, бу жабрланувчига ўзига етказилган зарар миқдоридан келиб чиқиб, айбловни қўллаб-қувватлаш ёки ундан воз кечишни танлаш ҳуқуқини беради. Айни пайтда ярашув институти жиноят содир этган шахсни ўйлашга мажбур қилиб, жиноят қонунининг рағбатлантирувчи нормаларига асосан, жиноят туфайли етказилган зарарни қоплаш, айбига иқрор бўлиш, одил судлов органларининг жиноятни фош этишига кўмаклашиш, хуллас, муайян даражада ва шаклда ҳуқуқни муҳофаза қилиш мақсадида ҳаракатга тушишига туртки берди.

Жиноят Кодексининг 66-1-моддаси бунга ўхшаш процессуал институтлардан, яъни жавобгарликдан озод қилишнинг бошқа турларидан бир мунча фарқ қилади.

Хусусан, ярашув институти учун жиноятларнинг бирмунча торроқ доираси белгиланган. ЖКнинг 66-1-моддасига тааллуқли бир қатор ижтимоий хавфи унча катта ва унча оғир бўлмаган жиноятлар юзасидан жабрланувчига айбдорни жазолаш ёки жиноий жавобгарликдан озод қилиш ҳуқуқи берилган. Шунингдек, хусусий айблов ишлари бўйича жабрланувчи билан айбланувчи ўртасидаги ярашув тўғрисидаги қонунни қўлловчининг қарори айбланувчини жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун ҳам асос бўлиб хизмат қилади. Чунки жиноят-ҳуқуқий институт учун жабрланувчи билан айбланувчининг ярашиш факти суднинг жиноий таъқибни тугатиши учун етарли шартлардан бири ҳисобланади. ЖКнинг 66-1-моддасини қўллашда етказилган зарарни қоплаш жиноий жавобгарликдан озод этишнинг зарурий шартларидан биридир.

Жиноят процессуал Кодексининг 62-бобида ярашув тўғрисидаги ишларни юритишнинг махсус тартиби белгиланган. Унга кўра, ярашув тўғрисидаги ариза жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёҳуд унинг қонуний вакили томонидан суриштирув ва дастлабки терговнинг, шунингдек, суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд маслаҳатхонага кирмасдан олдин берилиши мумкин. Аризада етказилган зиён бартараф этилгани, шунингдек, ярашганлиги муносабати билан жиноят иши бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган бўлиши шарт. Ярашув битими бўйича жавобгар жиноий жавобгарликдан озод қилингандан сўнг бу жиноят бўйича қайта жиноят иши юритиш мумкин эмас.

Ярашилганлик муносабати билан ишни тугатишнинг афзаллиги шундаки, агар ярашув суд томонидан тасдиқланиб, ишни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинса, иш юзасидан узил-кесил тўхтамга келинади. Суд ярашувни тасдиқлагач, яъни суд ажримни ўқиб эшиттирганидан кейин жабрланувчи юқори суд органига ушбу иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқига эга бўлмайди. Албатта, янги очилган ҳолатларга кўра, ярашувга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар бундан мустасно. Иккинчидан, жиноят содир этган шахс жиноий жавобгарликдан озод этилгани боис судланмаган ҳисобланади.

Шу боис Олий суд Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги «Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 4-бандида ҳақли равишда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг зиммасига ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)га тушунтирилиши шартлиги юклатилган. Бу талабга риоя қилмаслик ярашув тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарорнинг бекор қилинишига асос бўлиши мумкинлиги ҳақидаги қарорда тушунтириш берилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 2 ноябрдаги «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал Кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини суд амалиётида қўллаш ҳақидаги қарорида Жиноят Кодексининг 66-1-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахсни жавобгарликдан озод қилиш учун учта ҳолат: ўз айбига иқрорлиги, жабрланувчи билан ярашганлиги ва етказилган зарарни қоплаганлиги талаб этилиши белгиланган. Пленум қарорида етказилган зарар қопланмаган бўлса-да, жабрланувчининг зарарни қоплаш талабларидан воз кечганлиги ҳам Кодекснинг 66-1- моддасини қўллашга асос бўлишини эътиборга олиш лозимлиги белгиланган.

Жиноят-процессуал қонунчилигига мувофиқ, жиноят орқали маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахс жабрланувчи деб эътироф этилади. Жабрланувчи сифатида эътироф этилган шахс ЖПКга кўра, катта ваколатларга эга бўлиб, бу унга жиноий иш бўйича дастлабки тергов ва суд ишларига жиддий таъсир кўрсатиш имконини беради. Баъзи жиноят таркиблари бўйича жиноят ишлари фақат жабрланувчининг аризасига биноан ва фавқулодда ҳолатлардагина (хусусий-ошкора айблов ишлари) ваколатли шахслар томонидан қўзғатилиши мумкин. Жабрланувчи шахсан ёки ўз вакили орқали ана шундай иш жараёнидаги суд ишида айбловни қўллаб-қувватлаб туриш ҳуқуқига эга. Судда бошқа жиноят таркиблари юзасидан (ошкора айблов ишлари) ишларни кўриб чиқишда жабрланувчи айбловни қўллаб-қувватламаса ҳам, тақдим этилган айбнома моҳияти юзасидан ва судланувчига берилаётган жазо хусусида ўз фикрини билдириши мумкин.

Айни пайтда жабрланувчи томонидан ариза берилмагани туфайли жиноят иши кўзғатишдан бош тортиш ва жабрланувчи билан ярашув тушунчаларини фарқлаб олиш керак. Хусусий-ярашув тўғрисида иш юритишни бошлаш учун ҳам жабрланувчи, ҳам фуқаровий даъвогар томонидан ариза берилган бўлиши шарт. Кўпчилик ҳуқуқшунослар ҳақли равишда эътироф этганидек, ярашувдан «сўнгги сўз» жабрланувчига тегишли бўлади, яъни айнан у ярашиш ёки ярашмаслик масаласини ҳал этади. Бироқ бу ярашув ташаббуси фақат жабрланувчига тегишли дегани эмас. Зеро жиноят содир этган шахс, шубҳасиз, мотивидан қатъий назар (ижобий, масалан, чин кўнгилдан пушаймон бўлмаслиги ҳам мумкин) ярашишни таклиф этиш ҳуқуқига эга.

Жабрланувчининг жиноят содир этган шахс билан ярашиши мотивлари турли хил бўлиши мумкин: айбдорнинг жиноятдан сўнгги хулқи, шу жумладан, зарарни қоплаганлиги туфайли уни кечириш, рахм қилиш, дўстликни таклиф этиш, ҳамкорлик қилиш ва ҳоказо. Фикримизча, зарар етказувчининг ярашувни таклиф этиши мотиви (кўп ҳолларда) содир этган қилмиши учун жиноий таъқибдан халос бўлиш, жазодан қўрқиш, жиноят иши иштирокчисига айланиб қолишни истамаслик, судланганлик мақомига эга бўлишдан хавфсираш ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Шундай қилиб, иккала томон ҳам рози бўлган, шунингдек, ихтиёрий тузилган тақдирдагина ярашув битими ҳақиқий деб ҳисобланади ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (дастлабки терговда терговчи ёки прокурор, суд мажлисида судья) томонидан қабул қилинади.

Иш бўйича бир гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва бир неча жабрланувчи бўлган ҳоллар учун ҳам қонунда айнан шундай талаблар белгиланган. Жабрланувчидан тегишли ариза тушмаган ҳолларда ярашув тўғрисида иш юритиш мумкин эмас. Бундай ҳолда жиноят иши бўйича иш юритиш умумий асосларда олиб борилади.

Айни вақтда, иш бўйича бир жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ва бир неча гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи бўлган тақдирда ҳам қонун жабрланувчининг улардан айримлари билан ярашиши мумкинлигини эътироф этади. Бундай ҳолларда ишнинг жабрланувчи ярашган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчиларга оид қисми алоҳида иш юритувга ажратилиб, Жиноят-процессуал Кодексининг 584-моддаси тартибида судга юборилади, қолганларга доир қисми бўйича эса иш юритиш умумий асосларда олиб борилади.

Ярашув тўғрисидаги қонун нормалари қўлланишининг тезкорлигини таъминлаш ва кафолатлаш, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва жабрланувчининг ҳуқуқларини муҳофаза этиш мақсадида ярашув тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқариш ва судга юбориш, ишни судда кўриш учун алоҳида-алоҳида қисқа муддатлар белгиланган.

Ярашув акти ЖПК талабларига мувофиқ, баённома билан расмийлаштирилади.

Хулоса қилиб айтганда, ярашув институти жорий этилгандан бери бу тоифадаги ишларни кўриш амалиётининг таҳлили мазкур институтнинг бир қатор афзалликларини кўрсатди. Хусусан, ушбу институт жорий қилиниши туфайли жабрланувчи ва жиноят содир этган шахс ўртасидаги низони жиноий жазо чораларини қўлламасдан туриб ҳам ҳал қилиш имкони мавжуд. Бу жиноят кўчасига адашиб кириб қолган шахсларга жавобгарликдан озод бўлиш имконини яратди. Жамиятда жиноятчиликнинг камайишига сабаб бўлади ҳамда жабрланувчига етказилган зарар тез ва тўлиқ қопланишини таъминлайди. Бундан ташқари мазкур институт тергов ва судда иш юритиш жараёнларини соддалаштиради.

П.ДОШМУРАТОВ,

жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019