ЁШ СПОРТЧИЛАР СОВРИНЛАР БИЛАН ҚАЙТДИ
Февраль ойида Нукус шаҳрида Олимпия Заҳиралари коллежида дзюдо кураши бўйича очиқ биринчилик мусобақалари ўтказилди.
Туманимиздаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида дзюдо кураши бўйича шуғулланаётган ёш спортчилар ушбу мусобақада иштирок этиб, ўз кучларини синаб кўрдилар. Қизғин ўтган мусобақа давомида устозлари ўргатган усулларни пухта ўзлаштирган ёш спортчилар тенгдошларидан ортда қолмасликка ҳаракат қилдилар.
Дзюдо кураши усулларини маҳорат билан қўллаган ёш спортчилардан Р.Соатов 73 кг вазн, А.Соатов 66 кг, Ж.Қазақбоев 50 кг вазн тоифаларида 1-ўринни эгаллашга муваффақ бўлдилар. Шунингдек М.Отахонов, Б.Эгамбергановлар 55 кг вазн, М.Ражабов 66 кг вазн, М.Ўрозбоев 73 кг вазн, Д.Юлдашев 60 кг вазн тоифаларида 2-ўрин ғолиблари бўлдилар. Ундан ташқари, Ш.Янгибоева 44 кг вазн, Ж.Ҳайтбоев 38 кг вазн, С.Саъдуллаев 50 кг вазн тоифаларида 3-ўрин ғолиблигини қўлга киритдилар.
Спорт мактабининг каратэ-до спорт тури бўйича шуғулланувчилари ҳам Нукус шаҳрида ўтказилган ушбу тур бўйича Қорақалпоғистон Чемпионати мусобақаларида иштирок этиб, ютуқ учун курашдилар. Ёш каратэчилар ҳам устозларининг ишончини оқлаб, фахрли ўринларни эгалладилар.
Ёш каратэчи спортчилардан О.Отажонов 12-13 ёшлилар ўртасида 1-ўрин, Ж.Отажонов, К.Жумабоевлар 14-15 ёшлилар ўртасида 2-ўринни, С.Юмудбоев, А.Қурбонбоевлар 10-11 ёшлилар ўртасида, А.Мадаминов, Ж.Эшимовлар 12-13 ёшлилар ўртасида ва Ж.Жумабоев, Д.Янгибоевлар 14-15 ёшлилар ўртасида 3-ўринни эгаллаб мусобақа ғолибига айландилар.
Туманимиз спорт мактаби ёш спортчилари мусобақаларда совринли ўринлар билан қайтдилар.
О.ХУДОЙБЕРГАНОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶