14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:39
Қишлоқ хўжалиги 👁 4,308

Олтин куз саховати

Олтин куз саховати

Бугунги кунда туманимизнинг 16050 гектарлик бепоён  пахтазорлари катта яратувчилик майдонига айланган. Бу меҳнат майдонларида 27 минг нафардан ортиқ теримчилар эрталабдан кечгача тер тўкиб меҳнат қилмоқдалар. Уларнинг унумли меҳнат қилишлари учун дала бошида қулай шарт-шароитлар яратилган. Тушликда  иссиқ чой, иссиқ овқат муҳайё. Тош-тарозилар бетўхтов ишлаб турибди. Терилган пахталарни ўлчовчи йигитларнинг қўли-қўлига тегмайди. Пахта ҳосилига тўлдирилган тиркама-араваларни тракторлар қабул пунктига пешма-пеш ташиб, етказиб бермоқда.

Туманимизда фаолият кўрсатаётган 261 та фермер хўжаликларининг ҳар бирида ташкил этилган йиғим-терим отрядлари раҳбарлари доимо дала бошида бўлиб, терим суръатининг ошишига, теримчилар учун қулай шароитлар яратилишига, меҳнат ҳақларининг ўз вақтида тўлаб борилишига, пахта ҳосилининг ўз вақтида бетўхтов қабул пунктига ташилишига, хуллас, йиғим-терим отрядининг бекам-у кўст ишлаб туришига масъулдирлар. Улар ўз зиммаларидаги бу муҳим вазифани адо этишнинг уддасидан чиқмоқдалар.

Йиғим-терим ишларини яхши ташкил этиб, терим суръатларини ошираётган "дўрман”лик, "холимбег”лик, "қиличбой”лик, "қипчоқ”лик, "чойкўл”лик, "ўрта қалъа”лик пахтакорлар кун сайин марра сари яқинлашмоқдалар. Пешқадам фермер хўжаликларидан эса кетма-кет хуш-хабарлар келиб турибди. Мана шундай хушхабар биринчи бўлиб "Ўрта қалъа” овулидан олинди. Нурулла Яхшимуродов бошқарган "Юсуфхўжа” фермер хўжалиги пахтакорлари туманимизда биринчи бўлиб пахта тайёрлаш бўйича йиллик шартномавий режасини ортиғи билан бажариб, маррадан ошдилар. 115 гектар пахта майдонидан 250 тоннадан ортиқ аъло навли пахта ҳосили топширилди.

- Пахтазорларимизда икки юз нафарга яқин теримчилар меҳнат қилишмоқда. Уларнинг унумли меҳнат қилишлари учун дала бошида барча қулай шарт-шароитларни яратиб берганмиз. Шу боис Дилбар Давлатбоева, Ойимжон Нуримбетова, Норгул Юсупова ва Муқаддас Полвонова каби теримчиларимиз мавсум бошидан буён ҳар бири 5,5-6 тоннадан "оқ олтин” дурдоналарини териб топширдилар. Биз бу сингари илғор теримчиларимизни ўз вақтида моддий ва маънавий рағбатлантириб бормоқдамиз.

Кўриб турганингиздек, ҳали пахтазорларимизда ҳосил мўл, яна режага қўшимча 210 тонна пахта ҳосили топшириб, ялпи хирмонимизни 460 тоннадан оширамиз, - дейди илғор фермер Нурулла Яхшимуродов.

Яна сўзи билан иши бир илғор фермерлардан Қиличбой қишлоғининг "Ҳизр эли” маҳалласидаги Омонбой Ражабов раҳбарлигидаги ўз исми-шарифи билан аталувчи фермер хўжалигидир. Бу фермер хўжалиги-ям биринчилардан бўлиб йиллик шартномавий режасини шараф билан бажариб, маррадан ошди. 90 гектарпахта майдонидан 210 тоннадан ортиқ "оқ олтин” дурдоналарини йиғиштириб олиб, давлат хазинасига топширишди.

- Пахтазорларимизда ҳар куни эрта тонгдан меҳнат қайнайди. Айни кунда тўрт юз нафарга яқин теримчилар тер тўкиб, меҳнат қилишмоқда. Ҳатто теримчиларни санашга ҳам улгуролмай қоламан. Энг илғор теримчиларимиздан Гулзода Йўлдошева, Бозоргул Бобожонова, Раъно Аминова ва Шарифа Холиёзоваларнинг ҳар бири кунига 180-200 килграммдан пахта териб, хирмонимизга барака киритмоқдалар. Мажбуриятимиз - 40 центнерлик юксак маррани эгаллаб, она – Ватанимизга жами 360 тонна юқори навли пахта ҳосилини топширишдир. Сўз бердикми, бунинг уддасидан албатта чиқамиз, - дейди етакчи фермер Омонбой Ражабов.

Ҳа, элимизда мана шундай мард йигитлар ҳамиша бор бўлишсин. Халқимизда: "нор йигитлари бор элнинг юки ерда қолмайди” деган нақл бежизга айтилмаган-ку, ахир.

 

Қобул ШОМУРОДОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019