Соғ бўлинг, шифокорлар!
Одатда тиббиёт ходимлари ҳақида гап кетганида, кўз ўнгимизда дард исканжасидаги беморга ёрдам беришга ошиқадиган, вақт билан ҳисоблашмай ишлайдиган фидойи инсонлар гавдаланади. Аммо уларнинг қўлидан шифо топиб, соғлигингиз тикланса, ҳурматингиз янада ошади. Буни мен ўз ҳаётимда яққол ҳис қилдим.
Мен умр бўйи туманимизда спорт соҳасида ўқитувчилик қилдим. Ўсмир ёшлар орасида спорт билан мунтазам шуғулланувчилар кўпайиши, туманимиз спорт нуфузи ошиши йўлида тинимсиз ишладим.
Одам кексаликка яқинлашгани сари ёшликдаги чарчоқлар билина бошлар, баъзан эса тиббий ёрдамга муҳтож бўлар экан. Мен ҳам кўзим оғриб, туманимиздаги кўп тармоқли марказий поликлиника кўз касалликлари шифокорлари Комилжон Тожибоев, Илҳом Холимбетов, Тожибой Дўсонов, Гавҳар Олламбергеновалар қабулига тез-тез бориб тураман. Ҳар борганимда улар жуда кутиб олиб, даво муолажаларини буюришади, яхши сўзлар билан кўнглимни анча хотиржам қилиб юборишади.
Умуман, туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли қайси бўлимда бўлсангиз ҳам сизга хушмуомала шифокорлар пешвоз чиқишади. Шунинг ўзиёқ шифокорлар ҳақида яхши таассуротлар қолдиради.
Мен бир фахрий ўқитувчи сифатида бирлашмада ишни қатъий тартиб интизом асосида ташкил қилаётган бирлашма бош шифокори Эндирбой Абдуллаевга, муовини Зарифбой Ўрозимбетовга чуқур миннатдорчилик билдираман ва халқимизнинг бахтига соғ бўлинг, дейман.
Бахтиёр РАЖАБОВ, меҳнат фахрийси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶