ТЎЙ-МАЪРАКАЛАРНИ ИХЧАМЛАШТИРИШГА КЕЛИШИБ ОЛИНДИ
Ҳозирги кунда мамлакатимизда тўй-маъракалар ва бошқа маросимларни ўтказиш борасидаги дабдабабозлик, исрофгарчиликлар ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилаяпти. Шу боисдан ҳам барча қишлоқ, овул, маҳалла ва шаҳарчаларда исрофгарчилик ва дабдабабозликка барҳам бериш юзасидан чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Жорий йилнинг 11 июль куни “Аёқчи” маҳалласида маҳалла фаолларининг ташаббуси билан тўй ва бошқа маросиларни ўтказишда йўл қўйилаётган ортиқча дабдабабозликни бартараф этиш, исрофгарчиликнинг олдини олиш, эл-юрт одатлари ва анъаналарини менсимаслик ва шуҳратпарастлик ҳолатларига барҳам бериш мақсадида омма ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Қаландаров, Нуронийлар Кенгаши раиси Г.Султонова, маҳалла фаоли М.Жуматов ва маҳалла имоми Ж.Раҳимовлар тўй-маъракаларни ўтказишдаги номаъқулчиликларни бартараф этиш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶