ЁШЛАРИМИЗ ОМОН БЎЛИШСИН!
Мана, ҳа демай жонажон мамлакатимизнинг ўз мустақиллигига эришганига 27 йил тўлаяпти. Мен ҳар гал шу сана яқинлашаётган кунларда ҳамюртларимнинг бугунги ва кечаги кунларини кўз олдимга келтираман. Шу икки даврни таққослашим натижасида тасаввуримда инсонларнинг камситилган ва қадрланган ҳаётлари акс этади.
Кечаги кунимизда у ёки бу нарсаларни олиб сотишга қўл урган кишиларни “олиб-сотар” дея айблашиб, юзларига қора суртишарди. Шу даврда ўз ҳолича бир нарсаларни ишлаб чиқаришга ҳаракат қилган кишилар эса таъқиб қилинар, фаолияти тўхтатилар эди.
Бугун-чи? Бугунги кунда мустақил мамлакатимизда ишбилармонлар сафини кенгайтириш, уларнинг эркин фаолият юритишларига замин яратиш, шу туфайли одамларнинг фаровон ҳаёт кечиришларига тўла шароит яратиш давлатимиз сиёсатининг асосий мақсадларидан бири саналади.
Айниқса ёшларимиз учун яратиб берилаётган шароитларни айтмайсизми? Ҳозирги кунда бизнинг мамлакатимизда ёшларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши ва яшаши учун яратилаётган имкониятлар беҳисоб.
Биз кексалар бугуни кунда мустақил Ўзбекистонимизнинг янада гуллаб яшнаши йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ёш йигит-қизларимизни кўриб, кўзимиз қувонади, уларни дуо қилишдан чарчамаймиз.
Айни кунда ёшларимизга яратиб берилаётган имкониятларни кўриб, бехад суюнамиз. Шу билан бирга уларга бундай ғамхўрликларнинг қадрига етишларини доимо маслаҳат қиламиз.
Фурсатдан фойдаланиб, мен туманимиз ёшларини мустақиллигимизнинг 27 йиллиги билан табриклайман ва уларга ҳаётларида, ўқиш ва ишларида катта муваффақиятлар тилайман.
Бизнинг бахтимизга омон бўлинг, азиз ёшлар!
Гулора ДЎСЧАНОВА, З.М.Бобур номли овул.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶