14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 13:09
Адабиёт 👁 4,647

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

ИФТИХОР

Мустақиллик байрами – дилда туғёндир бугун,

Сарҳисоб аниқ, ёрқин. Режа аёндир бугун,

Иншооллоҳ, халқимга йўллар равондир бугун,

Йигитлар ёвқур, қизлар моҳитобондир бугун,

Камолингга маҳлиё жумла жаҳондир бугун!

Ҳар толиби илмга очилди жаҳонга йўл,

Тадбиркор-у ижодкор, оқил ҳар инсонга йўл,

Яхши ният, ташрифи хўб азиз меҳмонга йўл,

Тожик, қирғиз, қозоғим, ҳинд-у турк, афғонга йўл,

Ҳимоят кафолатли, хуррам замондир бугун.

Шиордир: “Биродарлик!” Кўрармиз бахтни баҳам,

Миллат-у ирқ-у динда тафовут топган барҳам.

Йигит-қиз эътиборда, оқсоқоллар мукаррам,

Етмоқда Улуғ ният – Ҳажи муборакка ҳам,

Собит эътиқод ила тоза иймондир бугун.

Тугалар тўрачилик, порахўр ер таъзирин,

Қонун олар ҳаётий адолатли таъбирин,

Давлат идоралари халққа хизмат таъсирин,

Қачон, ким кўрган шундай “Қуръон”, “Ҳадис” тавсирин,

Бунда ошкор-у пинҳон, қудрат аёндир бугун.

Муҳим: эл манфаати, улуғ ва азиз – Инсон!

Истилоҳлар толъеинг, истиқболингдан нишон,

Ҳайқирмоққа баралла етди фурсат ва имкон:

“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистон!”

Шужо, жасур, мардона раҳбар Султондир бугун.

Турсунбой АБДУЛЛАЕВ.

 

Байраминг муборак

Замонам тинч. Юртим фаровон,

Халқим рози, бўлгайдир омон,

Бўлмагандир бундайин замон,

Мангу яшна, ҳур Ўзбекистон!

Мудом порлоқ бўлгай қуёшинг,

Қутлуғ бўлсин йигитлик ёшинг.

Омон бўлсин доно Юртбошим,

Мангу яшна, ҳур Ўзбекистон!

Мустақиллик бор бўлсин мудом,

Аллоҳ ўзи ёр бўлсин мудом.

Яхши кунлар бўлсин бардавом,

Мангу яшна, ҳур Ўзбекистон!

Ёшлар борар келажак сари,

Бир-биридан сулув, дилбари.

Барно йигит, қизларнинг бари,

Қутлар бугун, ҳур Ўзбекистон.

Дунёга танилди қорақалпоқ ҳам,

Амударём менинг қайси юртдан кам.

Меҳнат-у ижодда барчаси ҳамдам,

Байраминг муборак, ҳур Ўзбекистон.

Даламиз кўркидир оппоқ пахталар,

«Оқ олтин»и боис ўзбек мақталар.

Фарҳод шукронаси кўпдир нақадар,

Байраминг муборак, ҳур Ўзбекистон!

Фарҳод АВЕЗОВ.

 

ВАТАН

Шуҳратинг-у шонингдан,

Айланайин борингдан.

Дил шодликка тўлади,

Меҳр тўла боғингдан.

Далаларда югуриб,

Шеър ўқийман гоҳи мен.

Шунда, мени кўрсангиз,

У энг бахтли қиз-ку денг.

Ватанимни куйласам,

Онам ўпар юзимдан.

Айтадики: “жон болам,

Чалғимагин сўзингдан!”

Дилдора РАЖАБОВА,

“Боғ” маҳалласи.

 

ЖОНИМ ФИДО

Ягонадир Ватаним менинг,

Бундай Ватан оламда йўқдир.

Мен шу юртда туғилиб-ўсдим,

Киндик қоним тўкилди менинг.

Мен шу юртда туғилганим-чун,

Кўзга сургум гардларини ҳам.

Керак бўлса, Ватаним учун,

Жонимни ҳам фидо қиламан.

Роза МУРОДОВА,

67-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Юртим

Ўзбекистон аталмиш,

Юртим бор гўзал.

Унинг ҳар гўшаси,

Жонимдан афзал.

Тоғ-у тошларида,

Гуллар яшнайди.

Ҳатто чўп қадасанг,

Гуллаб-яшнайди.

Баҳор келса боғларида,

Олмалар пишар.

Ўрик, олча, олхўрилар

Етилиб тушар.

Байроғида акс этган,

Ўн икки юлдуз.

Осмони мусаффо

Кеча ва кундуз.

Боболарим бизларга,

Қолдирган мерос.

Шу юртни авайлаш,

Мард авлодга хос.

Ёрқиной Кенжабоева.

 

Жонажон элим

Ҳам озод ва обод бўлиб яшнаяпсан, жон Ватан,

Тинч ҳаётнинг оғушида гуллаган бўстон, Ватан,

Бахт-у иқбол масканисан, булбулга ошён, Ватан,

Ҳар фарзандинг ўзига бек, ўзига султон, Ватан,

Ҳам азиз ва ягонамсан, ўзинг жонажон, Ватан.

Жаннат мисол бағринг аро бир-бирин ҳурматлашиб,

Яшар шод-у хуррам мудом турли миллат бирлашиб,

Янграр ўзбекнинг тўйида “Дамбермес”лар ярашиб,

Қорақалпоқ тўйида “Лазги”га ўйнар яйрашиб,

Бунда ўз қадрини топган ҳар битта инсон, Ватан.

Ўз камолинг орзусида илм изласанг қай замон,

Ўзбекистон фарзандига очар қучоқ тўрт томон,

Қайтсанг ҳунарли бўлиб, замин кутар неъматга кон,

Шу сабабдан юртимизни дейдилар доруломон,

Ҳар йигит, ҳар қизинг учун яратдинг имкон, Ватан.

Аҳил элда хайрли ишга доим зафарлар ёрдир,

Даҳр аро қай юртга борсак, ҳурмат-иззат тайёрдир,

Чунки дунё аҳли узра эътиборимиз бордир,

Шу сабабки ўзбек эли яхшиларга ҳамкордир,

Кечган ҳар бир он, сония келтирмоқда шон, Ватан.

Ёшлар иззатда доимо, кексалар ҳам бахтиёр,

Ҳар бир инсон ҳаётига қаратилган эътибор,

Кимнинг агар дарди бўлса, бўлмагай бу дунё тор,

Чунки унга малҳам бирла ширин сўз шифокор бор,

Ҳар кимга бу элимизда меҳр-шафқат эҳсон, Ватан.

Неки сўз келса хаёлга гул ҳаёт таъсирида,

Бу кўнгил тўлмас баридан, қанча айт тасвирида,

Не учунки Юртбошимиз ҳар чора-тадбирида,

Юксалишни режалайди халқимиз тақдирида,

Бу бизнинг юрт, гўзал ўлка, бу–Ўзбекистон, Ватан.

Аҳмад НАФАСОВ,

«Жайхун илҳомлари» ННТ раиси.

 

Тупроғинг муқаддас

Асрлар ошгандир довруғинг юртим,

Замонлар кўргансан тундан ҳам қора.

Иймонинг сақладинг, покиза, бутун,

Авлодлар ҳамиша қилар хотира.

Гулшансан жаҳонда тенги йўқ юртим,

Онамдай муқаддас асрагум сени.

Номингдир энг тоза ва олий мақом,

Алла-ла бошланган ҳар битта куни.

Муқаддас тупроғинг кўзимга сурай,

Саждада ҳаттоки чўлда янтоғинг.

Аслида мен сенинг ғуломинг бўлай,

Навоийни кўрган она тупроғим.

Жаҳонгир Мирзонинг авлодларимиз,

Олқиш олгайдирмиз юртим, мадҳингга.

Навоий бобомнинг зурёдларимиз,

Асло кўз тегмасин гўзал ҳуснингга.

Зафар қучаётир ҳар битта ёшинг,

Байроғинг уфққа, халқим, етажак.

Эркинг ўз қўлингда, омондир бошинг,

Кутмоқда халқимни буюк келажак.

Иймонни сақлаган юқтирмасдан гард,

Сотмаган бир қарич тупроғин ёвга.

Тахти Сулаймондир бошида бор бахт,

Одамлари поклиги ўхшаган қорга.

Номинг улуғ эрур даҳолардан ҳам,

Ислом бобом жаннатда буюк қўрғоним.

Мумтоз юртни қанча таърифласа кам,

Азиз ва ягона Ўзбекистоним!

Мардона ЖУМАМУРОДОВА,

12-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси.

 

Бўстон бўлажак

Қўлни қўлга бериб, аҳил яшасак,

Бутун олам гўё бўстон бўлажак.

Миллатлар тинч-тотув, бирдам яшасак

Албатта, кутади нурли келажак!

Ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат бўлса,

Ватан деб аталмиш оиламиз тинч.

Қаердаки тинчлик ҳукмрон экан,

Одамларга ёрдир бахт, омад, севинч.

Айёминг муборак, эй азиз юртим,

Болалар бағрингда шодон ўйнасин!

Оқният, тўғрисўз, меҳнаткаш халқим

Мўл хирмон яратиб, хуррам тўйласин.

Зиёда БЕКМУРОДОВА,

20-сонли мактабнинг

инглиз тили фани ўқитувчиси.

 

ХАЛҚИМ

Таърифинг айтмоққа

ожиздир тилим,

Қанча айтсам шунча

яйрайди дилим.

Гўзалим, бетакрорим,

жонажон элим,

Муқаддас Ватаним –

ўзбегим маним!

Жаҳон аро ҳамиша

янграгай номинг,

Ҳеч қачон ўчмасин

шуҳрат-у шонинг.

Ҳамиша азиздир

буғдой-у нонинг,

Муқаддас Ватаним –

ўзбегим маним!

Ўзбегим элсевар

халқимдир менинг,

Дилларда мадҳиянг

янграйди мангу.

Ор-номусим, таянчим,

суянчим менинг,

Инсонларинг ҳамиша

дуода эзгу.

Доноларнинг донолари

етишган,

Жаҳон сенга

тасаннолар айтишган.

Спортда биринчи,

юксакдир илм,

Муқаддас Ватаним –

ўзбегим маним!

Оналаринг сокин

айтади алла,

Бойлигинг мужассам

пахта, ғаллада.

Бош эгиб ҳамиша

айлаймиз таъзим,

Муқаддас Ватаним –

ўзбегим маним!

Чин фарзандлик бурчим

доим сақлайман,

Билдирган ишончинг

доим оқлайман.

Равнақингга доим

қўшаман ҳисса,

Ўзбек халқим яшнайвер,

мангу ҳамиша.

Азиза ЎРОЗБОЕВА,

32-сонли мактаб ўқувчиси.

 

СЕНДАН ЙИРОҚ КЕТОЛМАСМАН...

Эй, менинг диёрим, жонажон ўлкам,

Эртаклар айтмасанг, ҳеч ухлолмасман.

Мисли бир жаннатсан, доимо кўркам,

Қанча тасвирласам ҳамки толмасман.

Не қилай, сендан олис кетолмасам,

Кетсам гар, соғинаман бир лаҳзада.

Болалигим ўтган кўчаларингни,

Эсласам, туйғулар келар ларзага.

Менга тунларда эртак айтган Ватан,

Эртакларинг эслашдан толмасман.

Ойлар, узун йиллар ҳам ўтмас сенсиз,

Бир он ҳам сендан йироқ кетолмасман!

Эй, менинг Ватаним, жонажон ўлкам,

Дунёда тенгсизсан, ҳаммадан кўркам!

Раъно ИСМОИЛОВА.

 

БУЛБУЛГА ГУЛ ҲАМДАМ

Янги ой чиқсами кулимсираб кўкдан,

Қувончни қучганим кўксимни ўпган.

Куйлари жаҳд этиб чиққай чаманга,

Қушлардай қўнарлар зебо Ватанга.

Айни қиш бўлса ҳам бўсағам бўстон,

Бўлгандек оёғим остида осмон.

Саноқли давримда соғлиқ бериб Ҳақ,

Ҳурликни ҳис этиб яшарман хушвақт!

Ҳаққимдан зиёда, инсофдан эмас ,

Сўрасам идроким асло йўл бермас!

Янги ой кашф этган Ҳаққа севгим бор,

Қадамсиз дамгача қилгум ихтиёр.

Севгисиз яшаган борми бу боғда,

Жайҳуним кўрк туққан кўҳна қирғоқда.

Мен ҳам бир ўғилман шул ёқдан чиққан

Булбулга гул ҳамдам қишлоқдан чиққан...

Жумабой ҲИДОЯТОВ.

 

АЛПОМИШЛАР ЎЛКАСИ

Алпомишлар ўлкаси бу – кўҳна Турон,

Матонатга тимсолдир ҳар битта ўғлон.

Буюк давлат бунёд этган соҳибқирон –

Амир Темур, Навоийдан мерос макон!

Тахтдан тушса, отда юрган марди-майдон,

Ал-Бухорий, Бобур Мирзо – собит иймон.

Ватан, деган шараф тожин кийиб ўтган

Жалолиддин Мангуберди каби ўғлон!

Илм-у ирфон нурин сочиб жаҳон ичра,

Донг таратди мағриб, машриқ Шом-у Чинда.

Ал-Беруний, Ал-Хоразмий, Ибн Сино,

Форобийнинг ирфонлари дил ичинда!

Алпомишлар ўлкаси бу – кўҳна Турон,

Истиқлолнинг қанотидир ботир ўғлон.

Ярим жаҳон бунёд этган Соҳибқирон –

Темурийлар ўлкасидир Ўзбекистон!

Шерзод Раҳимбоев,

Куюк кўпир овули.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019