14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:39
Қишлоқ хўжалиги 👁 3,859

СЕРҚИРРА ВА ЖЎШҚИН ФАОЛИЯТ СОҲИБИ

СЕРҚИРРА ВА ЖЎШҚИН ФАОЛИЯТ СОҲИБИ

Зиёлилар оиласидан етишиб чиққан туманимизнинг етакчи тадбиркор фермерларидан бири Эркин Расуловнинг туманимизда, қолаверса, ўзи раҳбарлик қилаётган "Амударё-Панашам” фермер хўжалигида ҳурмати ва обрўси ғоят баланд. Негаки, у ҳар бир ишни пухта режалаштириб, ишга киришади. Ҳеч қачон наф бермайдиган, хом-хатала, пала-партиш ишларга қўл урмайди. Шошма-шошарлик, ҳовлиқмачилик ишнинг белидан тепишини, панд беришини яхши билади. "Ҳар бир ишни пухта ўйлаб бошлаш ва қойиллатиб охирига етказиш керак. Токи, қилган ва қилаётган ишингдан кўнглинг тўқ, ишончинг комил бўлсин. Бошқалар ҳам қойил қолсин, ҳавас қилсин”, - дейди у бу йилги қишлоқ хўжалик ишларнинг якунланиши арафасида.

Ҳа, у раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигида асосий ва етакчи тармоқ пахтачилик ҳисобланиб, ҳар йили пахтадан мўл ҳосил етиштирилиб, мўмай даромад олиб келинмоқда. Ҳар йилги олинаётган соф фойда эзгу ишларга йўналтирилмоқда. Масалан, 2011 ва 2012 йил якунлари бўйича олинган соф фойда ҳисобидан жаҳон бозорида юқори баҳоланадиган Польшанинг сут йўналишидаги 7 бош зотдор сигирлари сотиб олиниб парвариш қилинмоқда ва уруғлантиришнинг сунъий усулида кўпайтирилмоқда. Ҳозирги кунда бу зотдор сигирларнинг бош сони бузоқларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 20 бошга етди. Бинобарин, фермер хўжалигида эндиликда зотдор молли чорвачилик соҳаси бўй кўрсата бошлади. Бу эса фермер хўжалигининг кўп тармоқли фермер хўжалигига айланаётганидан дарак беради. Шу жумладан, пахтачилик, ғаллачилик пиллачилик, асаларичилик ва чорвачилик соҳалари бир маромда йилдан йилга ривожланмоқда.

Дарвоқе, мазкур "Амударё-Панашам” фермер хўжалиги аслида 1976 йилда ташкил топган асаларичилик хўжалиги негизида бўй тиклади. Ўша 1970 йиллар охири ва 1980 йиллар давомида асаларичилик хўжалиги асаларичилари ҳар йили 65 тоннадан 80 тоннагача сифатли асал ва асал маҳсулотлари етиштириб, Ўзбекистон Республикасида донг таратган эди.

- Бу муҳим тармоқни келгусида янада ривожлантириш режаларини тузиб қўйганмиз. Айни даврда ҳар йили 1000 та асалари уясидан, яъни оиласидан 8 тоннадан зиёд асал ва асал маҳсулотлари етиштириб эл дастурхонига ҳадя қилмоқдамиз. Асаларичиликнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаб, бу шифобахш маҳсулотларни кўпайтириш имкониятларини ишга соламиз, - дейди тадбиркор фермер Эркин Расулов.

У аслида мана шу асаларичилик хўжалигининг "нонини еб тиши чиққан” мутахассисдир. У 1980 йилда, яъни, асаларичилик хўжалигининг айни ривожланиб, маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича республикада етакчи ўринни эгаллаган даврида хўжаликка асаларичи ишчи бўлиб ишга кирди. Ишнинг кўзини билиши, меҳнатсеварлиги туфайли кейинчалик хўжаликда механик, муҳандис бўлиб ишлади. 1990 йилда собиқ Тошкент қишлоқ хўжалик институтининг иқтисодчи-ҳисобчи факультетини ишдан ажралмаган ҳолда муваффақиятли битириб чиқди. 2006 йилдан эътиборан "Амударё-Панашам” фермер хўжалигини бошқариб келмоқда. Ўзидаги қишлоқ хўжалик тармоқларини яхши билиши, ишнинг кўзини билиб қунт билан ишлаш қобилияти туфайли фермер хўжалиги тумандаги кўп тармоқли етакчи фермер хўжалиги сафида бормоқда.

- Ҳар йилгидек бу йил ҳам пахтадан мўл ҳосил етиштирдик. 92 гектар пахта майдонидан 300 тоннадан зиёд юқори навли пахта ҳосилини давлат хазинасига етказиб бердик. Пахтадан олган даромадимиз ҳам 300 миллион сўмдан ошди. Ҳали пахтазорларимизда ҳосил анча бор. Йиғим-терим ишларида ҳар куни 140-150 теримчи фидойи меҳнат қилмоқдалар. Оқилжон Ҳайитбоева, Бахтигул Эрлапасова, Гулора Худойберганова, Гуландом Қўшимова, Акмал Олламберганов ва Равшаной Туримбетоваларнинг ҳар бири мавсум бошидан буён 7-8 тоннадан пахта териб топшириб "оқ олтин” хирмонимизнинг юксалишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. Пахта йиғим-терим ишлари билан бирга келгуси йил ҳосили учун замин ҳозирлашга киришмоқдамиз. Биринчи навбатда 14 гектар ерга кузги буғдой экиб, текис ниҳол ундириб олдик ва тўла гектарлар ҳосил қилдик, - дейди ишбилармон тадбиркор фермер Эркин Расулов биз билан суҳбатда.

Узоқни кўзлаб, аниқ, пухта режалаб иш тутиш Эркин Расуловга хос хусусиятдир. Бу балки раҳматлик отаси, туманимиз маорифини ривожлантиришга, ёш авлодга таълим-тарбия бериш ишларини такомиллаштиришга, мактаб таълимини давр талаби даражасига кўтаришга салмоқли ҳисса қўшган, ҳаётини халқ таълимини тараққий эттиришга бағишлаган, чорак асрга яқин собиқ Фурқат номли, ҳозирги 4-сонли умумтаълим мактаби директори бўлиб ишлаган фидойи, жонкуяр маърифатчи марҳум Абдураҳмон ака Расуловдан ўтган яхши хусусиятдир. Дарвоқе, Эркин Расуловнинг онаси Шарифа опа Олланазарова ҳам ҳаётини халқ таълимига бағишлаган, қирқ йилга яқин 1-сонли умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқувчиларига "Алифбо”ни ўргатган ажойиб педагог, болалар қалбининг заргари бўлди. У саккиз нафар фарзандни дунёга келтирган мўътабар она, эллик нафарга яқин невара-чевараларнинг бувисидир.

Бундан икки-уч йил олдин бутун ўй-хаёлини банд этган янги ғоя-туман аҳолисини парҳез товуқ гўшти билан таъминлаш ғояси амалий лойиҳа режага айланди ва ўтган 2012 йилдан бошлаб бу янги лойиҳани амалга оширишга киришиб, "Асакабанк”дан 130 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олди. Бу кредитнинг 91 минг доллари Россиянинг Питегорскийсельмаш заводидан замонавий товуқ ферма ички жиҳозлари ва электрон асбоб-ускуналарини сотиб олиш учун, 39 минг доллари Нижне-Новгород заводидан бройлер товуқлар учун махсус омухта ем тайёрлайдиган цех асбоб-ускуналарини сотиб олиш учун йўналтирилди. Ҳозирги кунда ҳар иккала заводдан мутахассислар келиб "Чойкўл” овули ҳудудида жойлашган "Ферма овул”даги янгидан реконструкция қилинган бройлер товуқ асрашга мослаштирилган иншоотда териб тузиш-монтажлаш ишларини ниҳоясига етказишмоқда. Яқин кунда бу янги қирқ минг бош бройлер товуққа мўлжалланган ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилади ва ҳар бир ишлаб чиқариш босқичида 65-70 тонна парҳез товуқ гўшти савдо расталарига жўнатилиб, элимиз дастурхони янада бойитилади. Бу янги корхонада янгидан 15-16 иш ўрни яратилиб, маҳаллий аҳолининг бандлик масаласи бирмунча бўлса-да ҳал қилинади.

Кейинги йилларда сув ҳавзаларида ва дарёмизда сув ресурслари ҳамда заҳираларнинг камаяётганлиги натижасида балиқлар ҳам камайиб бормоқда. Негаки, балиқлар сув билан тирик. Бундан 50-60 йил илгари Амударёмизда кўп учраб турадиган 100 килограммдан 200 килограммгача вазндаги йирик-йирик лаққа балиқларни эндиликда топиш қийин. Ҳозирги кундаги балиқчилар дарёмиздан ҳар бири 5-6 килолик балиқ тутса, жуда хурсанд бўлишади. Манғитдаги, Нукусдаги ва бошқада шаҳарлардан балиқ бозорларида сотилаётган балиқларнинг асосий қисмини ҳали ўсиб улғайиши керак бўлган ёш балиқлар ташкил этади. Бунинг устига балиқларнинг бозордаги нархи осмонда. Масалан, ҳар бири зўрға 2-3 килограмм келадиган лаққа балиқнинг бир килоси 16-17 минг сўм. Сазан балиқники 8-10 минг сўмдан. Буни ҳамманинг ҳам чўнтаги кўтаравермайди. Балиқ заҳиралари камайиб, бунинг устига майдалашиб бораётгани сари аҳолининг балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўлган талаб-эҳтиёжлари ҳам ошиб бормоқда ва бизнинг бугунги шароитимизда балиқдан тайёрланадиган овқатлар жуда камайиб ниҳоятда тансиқ таомга айланмоқда. Демак, бугунги кунда тобора танқис бўлиб бораётган балиқларни кўпайтириш учун табиий кўллардан унумли фойдаланиш зарур. Имкони бўлса сунъий ҳовуз ва кўллар қаздириб, балиқларни кўпайтириш ҳар бир тадбиркор фермер вазифасига айланиши керак.

- Балиқ танқислигини ҳисобга олиб фермер хўжалигимизда катта ҳовуз қаздирдик ва умумий салмоғи бир тоннага яқин, яъни, бир миллион донага яқин майда чавоқларни ана шу ҳовузга қўйиб юбориб парвариш қилмоқдамиз, етарли миқдордаги озиқ-овқатларини бермоқдамиз. Худо хоҳласа келгуси йил кузда бу чавоқлар ўсиб улғайиб, истеъмол қилишга яроқли балиқлар бўлиб етишади, - дейди тадбиркор фермер Эркин Расулов. Унинг гапида жон бор. Қиладиган ишни барвақт амалга оширган яхши эмасми? Қанийди, ҳамма фермерлар ҳам халқимизнинг талаб-эҳтиёжларини қаноатлантириш учун жон куйдиришса, фидойилик кўрсатишса.

Ишбилармон тадбиркор Эркин Расуловнинг сермазмун ва жўшқин ҳаёти ҳамда серқирра меҳнат фаолиятига бўлган қизиқишимиз тобора ортиб борарди. Эндиликда унинг оилавий ҳаёти ҳам бизнинг қизиқиш ва диққат эътиборимиздан ўрин олди. У катта хонадон сардори, бир ўғил тўрт қизнинг отаси, етти нафар неваранинг буваси. Рафиқаси Хосият Иброҳимова мана шу қоракўзларнинг ҳам меҳрибон онаси, ҳам бувисидир. Унинг савдо-сотиқ ишларига қобилияти борлиги боис хусусий дўкон очиб, асосан озиқ-овқат маҳсулотлари билан харидорларни хурсанд қилмоқда. Улар ўттиз йилдан буён тотув яшаб, ҳаёт қувонч ва ташвишларини баҳам кўриб, оилада оғизбирчилик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат муҳитини шакллантириб, комил фарзандларни тарбиялаб камолга етказмоқдалар. Тўнғич фарзанд Ғуломжон Расулов Тошкент иқтисодиёт университетини муваффақиятли битказиб келгач туман давлат солиқ инспекциясида масъул ходим бўлиб хизмат қилмоқда. Қизлари Нодира ва Гулноралар туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб, беморлар дардига малҳам бўлмоқдалар. Моҳира Расулова Манғит қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ўқувчи ёшларнинг жисмоний тарбияси ва спорт ишлари билан шуғулланади. Энг кенжа фарзанд Шоҳида Расулова мазкур касб-ҳунар коллежида таҳсил олмоқда. У келгусида буваси ва бувиси каби машҳур ўқитувчи бўлишни орзу қилади. Биз уларнинг барча ширин орзулари ва эзгу ниятлари рўёбга чиқишини тилаб қоламиз.

Қобул ШОМУРОДОВ. 

(Фото - http://www.publika.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019