НИЛУФАР НАВОИЙ АСАРЛАРИНИНГ ЭНГ БИЛИМДОНИ ЭКАНЛИГИНИ НАМОЙИШ ЭТДИ
Ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, ёшларни улуғ мутафаккир шоир, сўз мулининг султони Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганишга рағбатлантириш, асарларининг мазмун-моҳиятини, миллий маънавиятимизнинг ривожида тутган ўрнини теран англашларига эришиш мақсадида Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси республика Кенгаши умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасида “Навоий ворислари” республика танловини ўтказишни режалаштирган эди.
Яқинда ана шу танловнинг туман босқичини ЎзМТДП туман Кенгаши ҳамкор ташкилотлар иштирокида юксак савияда ўтказди.
Танловда иштирокчилар энг кўп Навоий ғазалларини ёд билиш, ғазалларини бехато ва ифодали ўқиш, ғазал матнининг насрий баёнини ярата олиш, ғазал матнидаги тушуниш қийин бўлган сўзларни изоҳлаб бера олиш бўйича ўзаро беллашдилар.
Ҳакамлар ҳайъати ўқувчиларнинг бу борадаги билимларини одилона баҳолаб бордилар. Натижаларга кўра, 18-сонли мактаб ўқувчиси Нилуфар Туркманбоева танлов ғолиби деб топилди. Иккинчи ўринни 29-сонлимактаб ўқувчиси Маҳлиё Жумабоева, учинчи ўринни эса Динора Шавкатова эгаллади.
Ғолиб ўқувчи Нилуфар Туркманбоева ушбу танловнинг Қорақалпоғистон Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Танлов ёшларга Алишер Навоийнинг маънавий мулкимизга айланган беназир ижодий меросини ўрганишга тарғиб этгани, бу борада энг билимдон ўқувчиларни рағбатлантиргани билан аҳамиятли бўлди.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶