28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 11:27
Спорт 👁 821

ИНТИЛУВЧАН ВА ИЗЛАНУВЧАН МУРАББИЙ

ИНТИЛУВЧАН ВА ИЗЛАНУВЧАН МУРАББИЙ

Спорт – инсонни нафақат жисмоний, балки ақлий етукликка элтувчи ўта муҳим тарбия омилидир. Шунинг учун ҳам мустақиллик йилларида болалар спортини ривожлантириш мамлакатимизда устувор вазифага айланди. Айниқса, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтаётган турли спорт мусобақаларида туманимиз, Қорақалпоғистон Республикаси шарафини ҳимоя қилишга қодир, иқтидорли спортчилар етишиб чиқмоқда.

– Жисмоний тарбия фани ўқитувчиси доимий изланишда бўлмаса, ўз фани бўйича ҳеч қандай ижобий натижага эриша олмайди, – дейди 41-сонли умумтаълим мактаби жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Манас Нуржонов. – Айрим ўқитувчилар болаларни мактаб спорт залига ёки очиқ стадионга олиб чиқишади-да: “мана тўп, мана футбол майдони, ўйнайверинглар”, дейишади. Ўзи эса томошабин бўлиб ўтириб олади. Болалар ўз билганларича тўп “суришади”, бири ютиб, бири ютқазган жамоа борми, бор. Ана холос, дейман, шу ҳам дарсми? Бола бир соатлик жисмоний тарбия дарсидан ҳақиқий чиниқиш сабоғини олсин. Футбол, баскетбол, қўйингки, спорт ўйинлари билан шуғулланишнинг метин қоидасини ўргансин. Майдонда шунчаки эмас, мактаб, маҳалла, туман ва она юрт шаънини ҳимоя қилишга шай турсин...

Манас Нуржонов таълим сифати ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича туман миқёсида семинар-тренинглар ўтказишда, жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг малакаларини ошириш бўйича ўз инновацион лойиҳалари, таклифлари билан ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

Ўзи ишлайдиган мактабда эса синфдан ташқари тадбирларнинг янги шаклларини ўтказиш бўйича синф раҳбарларининг билим ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида семинарлар ташкил этаётгани боис, мактаб ўқитувчилар жамоасининг қизиқиш ва эътирофларига сазовор бўлмоқда. Айниқса, Манас Нуржоновнинг ўқувчи шахсини шакллантиришга йўналтирилган услубий дарс ишланмалари, ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамловчи дидактик материаллардан фойдаланиш бўйича тавсиялари мактаб ўқитувчиларига қўл келмоқда.

Манас Нуржоновнинг интилувчанлиги, ўқувчилар билан ишлашдаги педагогик иш услуби ўз самарасини бериб, мактаб ўқувчилари 2014-2015 ўқув йилида спортнинг қўл тўпи тури бўйича Республика босқичида, 2015-2016 ҳамда 2016-2017 ўқув йилларида туман ва Республика босқичларида ғолиб жамоалар сафидан жой олдилар. 2017-2018 ўқув йилида эса қўл тўпи спорти жамоаси “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 2-ўринни эгалладилар.

Изланувчан ва интилувчан Манас Нуржоновга ўз соҳасида янги-янги ютуқларга эришишида муваффақият тилаймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

Суратда: М.Нуржонов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026