16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 16:23
Жамият 👁 1,238

МИЛЛАТЛАР КЎНГЛИДАН ТАРАЛГАН ҚЎШИҚЛАР

МИЛЛАТЛАР КЎНГЛИДАН ТАРАЛГАН ҚЎШИҚЛАР

Қорақалпоқ диёри ўзининг гўзал ва бетакрор табиати, эл-юртига фидойи инсонлари, билимдон ва интеллектуал салоҳиятли ёшлари, ўзига хос саноати ва ишлаб чиқариш имкониятларининг кенглиги билан мамлакатимиз харитасида муносиб ўрин эгаллаган. Бу заминнинг сувини ичган, жазирама чўл-у даштларида тобланган фарзандлари амалга ошираётган эзгу ишларнинг ҳисобига етиш қийин. Бирон бир соҳани алоҳида ажратиб: “мана булар жуда зўр!” – дея таъриф бермоқ мушкул. Сабаби, бу замин фарзандларининг барчаси ўз соҳаларининг “маманлари” (зўрлари)дир. Айниқса, ижодда!

Қорақалпоқ адабиётининг дарғалари бўлган Кунхўжа, Ажиниёз, Бердақ, уларнинг издошлари, ХХ аср қорақалпоқ адабиёти, айниқса шеъриятини юксак поғонага олиб чиққан Ибройим Юсупов, ажойиб романлари билан қардош халқлар китоб жавонларини ҳам бойитган Тўлепберген Қаипбергенов, Жўлмирза Оймирзаев, Хўжабой Сейитов, Бойниёз шоир, Тожиддин Сейитжонов, ХХ асрнинг иккинчи ярмида қорақалпоқ адабиётига дадил кириб келиб, ўз асарлари билан минг-минглаб мухлислари эътиборини қозонган Тўлибой Қобулов, Кенгесбой Раҳмонов, Тенгелбой Сарсенбоев, Улмамбет Хўжаназаровларнинг номлири неча-неча сарҳадлардан ошиб ўтиб, адабиёт ихлосмандларининг қалбларини забт этганлари ҳақиқат!

Бугунги қорақалпоқ шеъриятининг бетакрор оҳанглари янада жаранг сочишида Жиянбой Избосқанов, Ҳикматулла Айимбетов, Кенгесбой Каримов, Халилла Давлатназаров, Абулқосим Ўтепбергенов (бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин) ва ниҳоят Бахтиёр Генжемуратовларнинг хизматлари беқиёсдир. Улар орасида шоир ва етук публицист ҳамда маҳоратли таржимон Янгибой Қўчқоровнинг ўзига хос ўрни бор.

Ўзининг кўнгилларни тебратувчи гўзал ташбеҳларга бой назмий асарлари, ўқиган кишини чуқур ўйга толдириб, қалбларда эзгу туйғулар уйғотувчи очерклари, эссе ва бадиалари билан қорақалпоқ, ўзбек халқлари адабиётсеварларининг ҳурматини қозонган Янгибой Қўчқоров фикри теран, зукко таржимон ҳамдир. Унинг шеърлар, достонлар, очерк ва эсселардан иборат 30 га яқин китоблари чоп этилган. Айниқса, шоирнинг тарихий “Қўнғиротнома” ҳамда “Ўн тўққизинчи довон” достонлари мустақиллик йилларида тарихий мавзуда яратилган юксак савияли бадиий асарлар сирасига киради.

Янгибой Қўчқоровнинг эсселар ёзиш борасида қалами анча чархланган. Унинг “Ой теграсида юлдузлар” деб номланган Зулфияхоним ва тўққиз миллат шоиралари ижоди, адабий дўстлиги ҳақидаги, Олломберган Худойбергановнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Соҳилдаги бир китоб”, хоразмлик болалар шоири Олламберган Пўлат ижодий фаолиятидан ҳикоя қилувчи “Дониш шоир дунёси”, андижонлик шоир Фарид Усмон ҳақидаги “Муаттар меҳр” эсселари, аввало, бадиий жиҳатдан мукаммаллиги, тилининг равонлиги, сюжетларининг долзарблиги билан катта тарбиявий аҳамият касб этади.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Янгибой Қўчқоров нафақат шоир ва етук публицист, балки ҳозирги замон ўзбек таржима адабиётининг ҳам фидойиларидан. Рус, қозоқ, қорақалпоқ, туркман каби қардош халқлар тилларини мукаммал биладиган Янгибой Қўчқоров ўзбек китобхонлари учун халқлар дўстлигининг рамзий кўприги – таржимонлик борасида ўз ижод мактабини яратаётир, десак ҳеч муболаға бўлмайди. У 10 га яқин йирик таржима асарлар муаллифи. Хусусан, Нобель мукофоти соҳибаси Светлана Алексеевичнинг “Урушнинг аёлга ёт қиёфаси” романини маҳорат билан ўзбек тилига ўгирди. Шунингдек, рус ёзувчиси Виктор Сулиннинг (“День последный и первый”) “Сўнгги ва биринчи субҳидам” асари Янгибой Қўчқоров таржимасида 5000 нусхада чоп этилди.

Халқлар дўстлигининг беқиёс қудратини ўзида мужассам этган таржима асарлари сирасига кирувчи “Навоийдан савод очдим” китоби эса Янгибой Қўчқоровнинг буюк ҳазрат Навоий бобомизнинг 575 йиллигига муносиб туҳфаси бўлди. “Улуғ”, “Буюк” рутбалари билан 577 йилдан бери ўзидан кейинги авлодларга ижод борасида илоҳий қувват бахш этиб келаётган улуғ бобокалонимиз Алишер Навоийдан “савод очиб”, қорақалпоқ мумтоз адабиётининг тамал тошини қўйган Кунхўжа, Ажиниёз, Бердақдан тортиб то ҳозирги давр қорақалпоқ адабиётининг бешигини тебратиб келаётган шоирлар учун ҳам, албатта, Навоий ижоди беназир илҳом ва ибрат мактабидир. “Ўзбекистон” нашриётида, 2016 йилда нашр этилган Янгибой Қўчқоровнинг “Навоийдан савод очдим” таржималар тўпламига қорақалпоқ мумтоз ва ҳозирги замон адабиётининг забардаст намоёндаларининг ижодларидан намуналар киритилган. Таржимоннинг маҳорати шундаки, ҳар бир асар, ҳатто ҳар битта сатр мазмунан аслиятдан фарқ қилмайдиган даражада ўзбек тилига ўгирилган.

Мутаржимнинг иккинчи таржима асари “Қозоқнинг қирқ оқинидан қирқ ўлан” деб номланади. “O’zbekiston milliy ensiklopediyasi” Давлат илмий нашриётида чоп этилган ушбу китоб, аввало, ўзининг юксак полиграфик ижроси, бундан ҳам муҳими, қозоқ ва ўзбек халқлари адабий ва абадий дўстлигинининг тимсоли эканлиги билан аҳамиятлидир.

“... Қадим-қадимдан бу икки халқ ёнма-ён яшаб, бир дарёдан сув ичиб, бир яйловда чорвачилик қилганлар. Бир сўз билан айтганда, туташ тақдирли халқ”, - деб ёзади китобга сўзбоши тақдим этган филология фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Халқаро адабий алоқалар ва бадиий таржима кенгаши масъул котиби Адҳамбек Алимбеков ва ўз фикрининг исботи сифатида акадмик шоир Ғафур Ғуломнинг “Икки бошга бир манглайдай ярқироқ тақдиримиз” деган қозоқ ва ўзбек адабиёти адабий дўстлигининг ташриф қоғозига айланган машҳур сатрларини иқтибос сифатида келтиради.

Ҳақиқатдан ҳам икки халқнинг тақдирлари абадий туташ, илдизлари теран. Буни нафақат адабиётларимиз дўстлигида, балки икки давлат раҳбарларининг сиёсий тутумларида ҳам кўриш мумкин. Агар таъбир жоиз бўлса, Янгибой Қўчқоровнинг “Қозоқнинг қирқ оқинидан қирқ ўлан” таржима китоби ҳам адабий таржима жараёнида, ҳам икки халқнинг сиёсий-ижтимоий ва адабий ҳаётида муҳим воқеалардан бири бўлди, дейишга ҳақлимиз. 2018 йилга Қозоғистон Республикасида “Ўзбекистон йили” деб ном берилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилиниши муносабати билан ва Қозоғистонда ўзбек ва қозоқ ижодкорлари ҳамкорлигида мушоиралар, адабий анжуманлар ўтказилаётган, ўзбек ва қозоқ адабий-маданий ҳамкорлиги алоқалари янада ривожланиш палласига кирган бир пайтда Янгибой Қўчқоров ўзбек адабиёти хазинасини “Қозоқнинг қирқ оқинидан қирқ ўлан” таржима асари билан бойитди ва икки халқ адабиётлари дўстлигига муносиб ҳисса қўшди. Китоб ўша ҳаяжонли кунларда Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Евроосиё китоби” халқаро китоб ярамаркасида махсус Диплом билан тақдирланди.

Китобни варақлар экансиз, унинг ҳар бир саҳифасидан ажиб ҳикматлар топасиз. Бу ҳикматларда орзу-умидлари, урф-одат ва анъаналари бир-бирининг ҳаётига зийнат бахш этиб турган ўзбек ва қозоқ халқларининг кўнгиллари акс этиб тургандай. Бу кўнгиллар бири-бирига туташ. Бу кўнгиллар мисоли бири иккинчиси учун чашмаи-об. Ана шу чашмаи-об сабаб бу кўнгиллар тўқ. Бири-бирини суяб, бири-бирига суяниб, қозоқ “бовурим!”, деса, ўзбек: “айланай, жоним!” деб эвирилиб туради. Янгибой Қўчқоров ўз китоби билан ана шу умрбоқий қадрият – оқибат ва меҳр-муҳаббат қадрини янада юксалтирди.

Ажаб! 30 га яқин китоб муаллифи, 10 тача таржима асарлари чоп этилган, ўз асарлари билан 20 та жамоа тўпламларига зеб берган Янгибой оға Қўчқоровга кўпчилик жаҳонгашта, дея таъриф берадилар. Бўлса, бордир, заҳматкаш адиб, эл-юртга фидойи шоир, қалами ўткир публицист, моҳир таржимон, дилкаш суҳбатдош Янгибой оға айни пайтда 60 ёшнинг остонасидалар. Кексаликни тан олмай, йигитликнинг тулпоридан тушмай, ҳамон яёв юрт кезиб юрибдилар. Ва ҳамон ижод майдонида илғор. Мен бир мухлис, қолаверса, Янгибой оға билан ҳамкасб сифатида бу фидойи инсонга янада жўшқин, сермаҳсул ижод, мустаҳкам соғлик тилайман.

Ижод бўстони аро қадамларингиз ҳамиша залворли, умрингиз зиёда бўлсин, Янгибой оға!

Робия ЙЎЛДОШЕВА, Қорақалпоғистон Республикасида

хизмат кўрсатган журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019