Маҳалладан бериладиган “справка”лар қисқартирилди
Шу йилнинг 3 октябрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга асосан, 2018 йилнинг 15 октябридан давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг шахснинг яшаш жойи бўйича (прописка қилинганлиги) яшаётганлигини, шахснинг ишсизлиги, болани, ёлғиз шахсларни, пенсионерларни ва ногиронларни парвариш қилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ва шахснинг тавсифномасини тақдим қилиш бўйича тартиблар бекор қилинди.
Эндиликда, зарурияти туғилганда, давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мазкур маълумотларни тегишинча Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги органларидан мустақил равишда, шу жумладан, идоралараро электрон ҳамкорлик орқали сўраб олиш тартиби ўрнатилди.
2020 йилнинг 1 январидан бошлаб эса оила таркиби, шу жумладан, қариндошлик даражаси ва фуқаронинг оилавий аҳволи ҳақидаги маълумотлар давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тўғридан-тўғри фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларидан мустақил равишда сўраб олиниши белгиланди.
Мазкур қарор фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида вақтини тежаш, ортиқча сансалорликларнинг олдини олиш йўлидаги навбатдаги қадамдир.
Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶