Она тилимиз – миллатимиз кўзгуси
23 октябрь куни Амударё туманидаги 31-сонли мактабда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан “Тил – миллатнинг кўзгуси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда ЎзМТДП Амударё туман Кенгаши раиси Ш.Янгибаева, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Б.Аллабергенов,Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Холмуратов, 31-сонли мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Д.Ўразалиева, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, туман оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.
Кун тартибидаги масала юзасидан ЎзМТДП Амударё туман Кенгаши раиси Ш.Янгибаева сўзга чиқиб, ўқувчиларга тил ҳаётни билиш, жамият аъзоларида маънавий-ахлоқий тушунчаларни шакллантириш, ҳар бир инсоннинг шахсий сифатларини тарбиялаш воситаси бўлиб ҳизмат қилишини,айниқса, она тили, мазкур тилнинг эгаси бўлган халқнинг тарихи, маданияти, урф-одати, ва санъатини билиш, ўрганиш борасида ўта муҳим воситалиги, она тилимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришда, уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига қўшишда ҳар биримиз тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндошишимиз кераклиги ҳақида гапирди.
Тадбирда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Б.Аллабергенов сўзга чиқиб, истиқлол йилларида юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби она тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз бергани, ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги нуфузи ошиб, фаол мулоқот воситасига айланиб бораётгани, турли даражадаги расмий учрашувлар, музокараларда тилимиз кенг қўлланилаётгани, хориждаги кўплаб университетлар, илмий муассасаларда ўзбек тили марказлари ташкил этилиб, уларда она тилимизни ўрганишга қизиқувчилар сафи тобора ортиб бораётгани бунинг яққол далили эканлигини айтиб ўтди.
сўнг Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Холмуратов сўзга чиқиб, она тилимизнинг давлат тили сифатидаги ўрни ва аҳамиятини кучайтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юксак самаралар бераётгани ва она тилимиз равнақини юқсалтириш, хар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлиги ҳақида гапирди.
Тадбирнинг кейинги қисмида ўқувчилар томонидан куй ва қўшиқлар, саҳна кўринишлари ижро этилди, шеърлар ўқилди.
Тил байрамига бағишлаб ўтказилган ушбу тадбир ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶