14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:43
Сиёсат 👁 797

АМУДАРЁ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Жойларга бориб сайёр қабуллар ўтказиш, фуқаролар билан юзма-юз учрашиш, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш  уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг  самарали усулларидан бири бўлиб келмоқда. Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ сўзлашиш, оғирини енгил қилиш фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Президент администрацияси масъул ходими Алишер Усманов иштирокида 27 октябрь куни Амударё  туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг халқ билан мулоқоти турли муаммоларга ўз жойида ечим топишнинг самарали усули экани яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва тумандаги Халқ қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўтказилган сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси раиси Ҳ.Ҳалимов, туман ҳокими С.Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари,  ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, тижорат банклари ходимлари ва бошқа масъуллар иштирок этдилар.

 Туманимиздаги Чойкўл овулида ўтказилган сайёр қабулда уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш тизими, тиббиёт, ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолияти ва бошқа ижтимоий, иқтисодий ва маиший масалаларда қилинган овул фуқароларининг  мурожаатлари  кўриб чиқилди. Жумладан, фуқаро Гулчеҳра Жуматованинг “Нўғой Эшон бобо” аҳоли пунктини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ногиронлиги бўлган Аҳмад Шомуродовнинг пойабзал тикиш машинкасини олишга ёрдамлашиш,  Ўринбой Бозорбоевнинг маҳалладаги мавжуд трансформаторини  паст кучланишда ишлаётганлиги сабабли  юқори кучланишли трансформаторга алмаштириш таклифи, Шавкат Холмуродовнинг “Қорақипчоқ” аҳоли пунктидаги қўлбола симёғочларни янгисига алмаштиришга ёрдам бериш бўйича, Саъдулла Жуманиёзовнинг “Қўлберган бобо” қабристонига ўтадиган қипчоқ арна кўпригини таъмирлаш ҳақидаги, Ялғаш Йўлдошевнинг 26-сонли мактаб ҳудудигача бўлган йўлни, Ражаб Эшбоевнинг Қангли овулидаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказини таъмирлаш бўйича ва бошқа фуқароларнинг ҳам турли масалалар юзасидан қилган  мурожаатлари атрофлича ўрганилди ва тегишли чора-тадбирлар кўрилди.

Дўрман овулида бўлиб ўтган сайёр қабулда ҳам ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларнинг турмуш тарзини янада яхшилаш  ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига доир масалаларни аниқлаш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида аҳолининг мурожаатлари тингланиб, ўрганиб чиқилди. Ҳар бир фуқаронинг мурожаати диққат билан тингланиб, масалага дахлдор бошқармалар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди. Аксарият мурожаатларда келтирилган инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммолар ўз жойида ҳал этилиб, мурожаатчининг талаби қондирилди. Маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар, мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Сайёр қабулда уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш тизими, тиббиёт, ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолияти ва бошқа ижтимоий, иқтисодий ва маиший масалаларда қилинган мурожаатлар кўриб чиқилиб, тегишли чора-тадбирлар кўрилди.

Озода Худойберганова.
 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019