ГИЁҲВАНДЛИК ВА НАРКОТИК МОДДАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЛАР ОҚИБАТИДАН ЁШЛАР ОГОҲ ЭТИЛДИ


Шу йилнинг 7 ноябрида 3-сонли Амударё академик лицейида ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишининг олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирни туман ҳокимининг ўринбосари А.Йўлдошев бошқариб борди.
Йиғилиш кун тартибидаги мавзу юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши котибияти мудири Т.Ғаниев, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази мутахассислари Б.Рўзмуродов, М.Утениёзовлар, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жиноят қидирув бошқармаси бўлим бошлиғи П.Шамшетов, Республика наркология диспансери бош шифокори Р.Турумбетовлар маъруза қилдилар, гиёҳвандлик моддалар истеъмол қилиш оқибатида ёшларнинг жиноят кўчасига кириб қолаётганлиги, соғлигидан айрилиб, умрини хазон қилаётганликларини батафсил тушунтириб, ёшларни ана шундай боши берк кўчага кириб қолишдан огоҳ бўлишга чақирдилар. Чунки ҳеч ким гиёҳванд бўлиб туғилмайди, балки, инсонлар умрини заҳарлаётган оғуфурушлар ёшларни устамонлик билан ўз тузоқларига илинтирадилар.
Йиғилишда бу борада атрофлича сўз юритилди, ёшларнинг ҳам фикрлари тингланди.
Шунингдек, келгусида ҳам муассаса ўқувчилари орасида шу мавзуда суҳбатлар, расмлар кўрик-танлови ўтказиб туриш тавсия қилинди.
Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилишнинг, унинг таъсирида жиноятлар содир этилишининг олдини олишга бағишланган йиғилиш ўқувчиларда чуқур таассуротлар қолдирди.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶