Аҳолига суюлтирилган газ етказиб берилмоқда
Туманнинг чекка ҳудудида яшовчи аҳоли хонадонлари табиий газ етказиб бериш имконияти бўлмаганлиги сабабли табиий газ тармоғидан ажратилган. Аммо улар суюлтирилган маиший газ баллонлари билан таъминланган. Туман бўйича 25 минг 178 хонадон суюлтирилган газдан фойдаланади. Тумангаз филиалига қарашли “Холимбег Сервис” маркази 7 минг 395 хонадонга, Куюк Купир овулидаги шохобча 3 минг 996, Оқ олтин овулидаги шохобча 3 минг 103, филиал марказий омборхонаси эса 5 минг 306 хонадонга хизмат кўрсатиб келмоқда. Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида 2014 йилда “Амударё” газ тақсимлаш пункти янгидан қурилиб ишга туширилди ва ундан ҳам ҳозирги кунда аҳоли кенг фойдаланмоқда.
Ўтган йили аҳоли жами 2 минг 293 тоннадан зиёд суюлтирилган газ билан таъминланган эди. Мазкур йилда эса ноябр ойига қадар 2 минг 231 тонна суюлтирилган газ аҳолига етказиб берилди ва ижарага 2056 дона янги маиший газ баллонлари ҳам тарқатилди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶