29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 00:06
Қишлоқ хўжалиги 👁 822

Туманимиз фермерлари қасамёд қилди

Туманимиз фермерлари қасамёд қилди

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз аграр соҳасига жиддий эътибор қаратилаётгани боис, соҳа ходимлари, айниқса, деҳқон ва фермерларнинг ерга муносабати тубдан ўзгарди, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш борасидаги тажрибалари янада такомиллашиб, деҳқоннинг қадр-қиммати ошди. Президентимизнинг Фармони билан ҳар йили 10 декабрь санаси қишлоқ хўжалик ходимлари куни сифатида нишонланиши эса соҳа ходимларининг ғайратига-ғайрат қўшди.

Туманимизда ҳам меҳнатидан қадр топиб, эл-юрт, она Ватан олдида юзлари ҳамиша ёруғ, лафзи ҳалол шижоатли фермер ва ижарачи деҳқонлар ерни суйиб, ардоқлаб ҳар йили мўл ҳосил етиштираётганлари боис, халқимизнинг дастурхонлари тўкин, ризқ-у насибалари улуғ. Айниқса, ғаллачилик соҳасида фермерларимиз уйган хирмонлар ҳамиша баланд.

Айни пайтда туманимиздаги 18 та ММТПлар хизмат кўрсатадиган 423 та фермер хўжаликларида 3350 гектар майдонга экилган кузги буғдой баравж ривожланмоқда. Ушбу майдонларда етиштириладиган 2019 йилги ғалла хирмонини 6695 тоннага, ҳосилдорликни эса камида 60-70 центнерга етказишни ният қилган марди-майдон фермерларимизнинг шаҳди баланд.

Янги 2019 йилда ғалладан мўл ҳосил етиштиришга азму қарор қилган туманимиз фермерлари 15 ноябрь куни ўз зиммаларидаги шартнома-режаларини шараф билан бажариш, лафзларида ҳамиша собит эканликларини ҳамда фермерлик шарафини фидойи меҳнатлари билан оқлаш ва бу йўлда шон-у шавкатли деҳқон деган улуғ номларига ҳамиша содиқликларини ифодалаб, Ватанимиз тараққиётига ҳалол меҳнатлари билан муносиб ҳисса қўшишни, ҳеч қачон нопок ишларга қўл уриб халқни, Ватанни алдамасликни эзгу ният қилиб қасамёд қабул қилдилар.

Қасамёд қабул қилиш маросимлари туманимизнинг учта – Жумуртов, Қипчоқ ҳамда Манғит ҳудудларида ўтказилди. Мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи, Амударё Агробизнес касб-ҳунар коллежи ҳамда Манғит Иқтисодиёт коллежлари биноларида бўлиб ўтган ушбу маросимларда Ўзбекистон байроғи қаршисида қасамёд қабул қилган фермерлар 2019 йил ҳосили учун давлат эҳтиёжларига ғалла етиштиришда барча агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш орқали ҳар гектар ҳисобига ҳосилдорликни 60-70 центнерга етказишга, ўз аҳдларида собит туришга чин дилдан ваъда бердилар.

P.ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026