“Қизларжон” клуби қизларни бирлаштиради
Биз тинч ва осойишта замоннинг бахтиёр ёшларимиз. Бугунги кунда Президентимизнинг ёшларга қаратаётган эътибори, яратаётган имкониятлари барчамизни эзгу ишларга илҳомлантиради. Ўқишда ва ҳаётда юқори натижаларга эришишимизда давлатимизнинг, айниқса, Президентимизнинг ғамхўрликлари бизга куч бағишлайди.
Бизнинг Манғит Иқтисодиёт коллежимизда ўз иқтидоримизни намоён этишимиз, маънавий-маърифий билимимизни оширишимиз учун барча шароитлар яратилган. Айниқса, коллеж бошланғич хотин-қизлар ташкилоти қошидаги “Қизларжон клуби” томонидан ўқувчи-қизларнинг одоб-ахлоқи, кийиниш ва муомала маданиятига оид мавзуларда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар катта аҳамият касб этмоқда. Чунки бундай тадбирлар ўқувчи-қизларни бирлаштиради, ўз қобилиятларини юзага чиқаришларида имконият яратади.
Яқинда 2-17-гуруҳ ўқувчи-қизлари томонидан ташкил этилган “Жаннат – оналар оёғи остидадир”, тадбирида 1-17-гуруҳ ўқувчи-қизлари тайёрлаган саҳна кўринишлари, шеърлар ва монологлар орқали ҳозирги ёшларнинг кийиниш борасидаги миллийлигимизга мос келмайдиган қарашлари танқид остига олинди. Ушбу саҳна кўринишларини намойиш этишда Ирода Йўлдошева, Азиза Ҳайтбоева, Шаҳризода Йўлдошева, Сарвиноз Бозорбоева, Навбаҳор Матёқубова каби фаол ўқувчи-қизлар иштирок этишди.
Тадбир сўнгида коллеж бошланғич хотин-қизлар ташкилоти “Қизларжон” клуби етакчиси Сайёра Ибодуллаева, “Ёш оила қурувчилар” мактаби раҳбари Гулора Жуманиёзовалар сўзга чиқишиб, қизларнинг кўча-кўйда ўзларини тутишлари, кийиниш ва муомала маданиятидаги камчиликларни айтиб ўтишди ҳамда тадбирнинг бадиий қисмини ташкил қилган 1-17-гуруҳ қизларига миннатдорчилик билдирди.
Муқаддас ҚИЛИЧЕВА, Манғит иқтисодиёт коллежи
инглиз тили ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶