12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:57
Адабиёт 👁 4,055

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

УСТОЗЛАРГА ҲАЗИЛ

Оқ-қорани таниш-чун, келганимда мактабга,

– Фамилиянг ким? – дея, мени солишда гапга.

Ҳайронлигим ошганча, мен елкамни қисаман,

Фамилиям ва исмимни ўргатишди бир ҳафта.

Ҳарфларни билолмай, ўзим жиғибийронман,

Ўттиз-қирқ йил ишлаган устозга мен ҳайронман.

Шунча ишлаб, ҳарфларни бизлардан сўраб олди,

Устозга ҳарфларни ўргатдик. Яхши бўлди!

Ҳатто бармоқларини санашни билмас экан,

– Бу неча? – дея биздан санашни билиб олди.

Назоратчи амаки бизлардан сўраб қолди,

Тўғрисини айтгандик, у киши ҳайрон бўлди:

“– Наҳотки устозларинг санашни билмаса-я,

Сизларга ҳарф ўргатиб, ўз ишин қилмаса-я”.

Ажабланиб, амаки лабларини тишлади,

Атиги бир туки йўқ, бошини хўп қашлади.

Назоратчи амаки ҳамон ҳайрон юрибди,

Устозни “юқори”га айтсамми, деб турибди.

Бу аслида устознинг, услубидир ўзгача,

Қанча шогирд чиқазган, устоз ахир бизгача.

Адил АМЕТОВ, 27-мактаб ўқитувчиси.

 

Огоҳ бўл биродар, огоҳ бўл!

Онангнинг кўксига ханжар қададинг,

Отангнинг бўйнига сиртмоқ боғладинг,

Қариндошлар бошини хам айладинг,

Ёш бошингдан нелар қилиб қўйдинг сен?

Ватанингга хиёнаткор бўлдинг сен...

Онажонинг келин олсам, деганди,

Сандиқ тўла сепларини йиққанди,

Набиралар катта қилсам, деганди.

Онанг орзуларин армон этдингми?

Қон йиғлатиб, дилин вайрон этдингми?

Бир хатоинг умрингга кетар энди,

Авлодларинг барига иснод энди,

Туғилмайин хазон бўлсанг бўларди.

Сен тириксан, куйди онангнинг жони,

Пешонангга тамға «Ватан хоини».

Ўз жонингга ўзинг жабр қилдинг-ку,

Келажагинг ўзинг барбод қилдинг-ку,

Юзинг шувут, гуноҳларга ботдинг-ку,

Ўлсанг, қабул қиларми, она тупроқ,

Манқуртга айланган эй телба, гумроҳ?

Эй дўст, кўзингни оч, лоқайд бўлмагин,

Ғанимлар тўрига тушиб қолмагин,

Ватансиз хорликда хазон бўлмагин,

Ватанни асрагин кўз қароғингда,

Бир сиқим тупроғин жойла жонингга.

Огоҳ бўлинг дўстлар, огоҳ бўлингиз,

Қандай яшаб бўлар ахир Ватансиз!

Жумагул ЮНУСОВА.

 

Тенгдошларимга

Мактабинг қадрдон маскан,

Ўқи, ўрган, қил ижод.

Ақл-у меҳнатинг билан,

Юртингни қилгин обод.

Кўплаб китоблар ўқи,

Ижод қил, шеърлар тўқи.

Албат, бўлгин билимдон,

Сени тан олсин жаҳон.

Юртга бўлгин сен мадад,

Халққа муносиб фарзанд.

Юртимизнинг эртаси,

Сен келажак эгаси.

Ирода БЕКИМБЕТОва,

30-мактаб ўқувчиси.

 

Она юртим қомуси

Ватаним Ўзбекистон,

Чаманзор, боғ-у бўстон.

Адолатли Қомусим,

Яратган улуғ имкон.

Ватанни севмоқ – имон,

Ҳам фахримиз, бурчимиз.

Токи бор танларда жон,

Бахш этгаймиз кучимиз.

Қомусимиз посбондир,

Бахт-у иқболимизга.

Дилда Ўзбекистондир,

Фидокор йўлимизда.

Ҳар моддада она Юрт

Истиқболи мужассам.

Ҳар сатрида халқимнинг

Орзулари бўлган жам.

Шундай Юрт фарзандиман,

Яйраб билим оламан.

Истиқлол дилбандиман

Эркдан қувват оламан.

Севинчой ЖУМАБОЕВА, 40-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Меҳри баланд устозим!

Кун келиб, қаламим синиб кетганда,

Йиғидан кўзларим тиниб кетганда,

Ҳаёт дўстларимни душман этганда,

Дардингни ют, деган устозим эрур.

Зафар чўққисига етганимда ҳам,

Қуш бўлиб осмонда учганимда ҳам,

Яна заминимга тушганимда ҳам,

Қаддингни тут, деган устозим эрур!

Адашиб, озорлар ютганимда ҳам,

Таззару этагин тутганимда ҳам,

Бандадан мурувват кутганимда ҳам,

Сабрни ўргатган устозим эрур!

Тунингнинг чироғи тўсилган куни,

Дўстинг ҳам, ёринг ҳам қилганида ноз,

Бошингни эгмасдан эслагин шуни –

Учсанг, қанотман, деб туради устоз!

Юлдуз САФАРБОЕВА.

 

ГУЛ ТИКАНИ

Гуллар кўпдир, гуллар сарасин,

Экмай туриб, билмас экансан.

Ҳиди сени маст қилгандан сўнг,

Тиканларин сезмас экансан.

Меҳр бериб, парвариш қилсанг,

Ғунчалари илҳом беради.

Чиройидан кўзларинг қувнаб,

Энг гўзал ҳис – туғён беради.

Гул ўстирди боғбон боғида,

Меҳр ила парвариш этди.

Аммо гуллар очилган чоғда,

Тиканларин мисли ниш этди.

Шилиб кетди боғбон қўлини,

Қувонч билан силаган пайтда.

Ифоридан маст бўлган дилни –

Боғбонини солиб ҳайратга.

Шукурулло ЮСУПОВ,

“Гулзор” маҳалласи.

 

Шеъримга

Тунларим тонгларга уланиб кетди,

Сендан кечолмасам, не қилай айтгин?

Тарк этмагин ҳеч, жонимда яша,

Олисларда бўлсанг ҳам ёнимга қайтгин.

Шеърим, сен гўёки ўтли муҳаббат,

Ёзгим келаверар, ёзганим сайин.

Қоғозга тўкмасанг юрак тўла дард,

Дилни англамоқлик шунчалар қийин.

Сен шундай беозор, нурли бир туйғу,

Келганинг дилимда берар садо, сас.

Вужудимда яралдинг, йўқдир ҳеч қайғу,

Сени юракларга кўчиролсам бас.

Кўпдир бу дунёда бевафо, беор,

Балки энг яқин дўст, балки севган ёр.

Сен яшарсан қалбда мангу танҳо ёр,

Шеърим, ўзингдадир садоқат, вафо.

Мен тирик эканман, ўзинг ҳам борсан,

Юрагимнинг куйи, қалбдаги торсан.

Қачон яраласан, қишдами, кузда,

Мен учун ҳамиша гўзал баҳорсан.

Азиза ЎРОЗБОЕВА, 32-мактаб ўқувчиси.

 

СИЗ КУЛСАНГИЗ

Сиз кулсангиз, кўнгил қувнайди,

Дард нима-ю ғам не, билмайди.

Сиз кулсангиз, эй, онагинам,

Юрагимда меҳр гуллайди.

Оқ-қоранинг фарқини билиб,

Мен бахтлиман шу кунга келиб.

Онажоним, сиз меҳрибоним,

Юрингиз соғ, юзларга кириб.

Дадажоним кўзларида – сиз,

Меҳр балққан юзларида – сиз.

Тунда чиққан ой шуъласида,

Менинг бахтим йўлларида – сиз.

Хафа қилмай, кўнглингиз олай,

Изларингиз гулларга ўрай.

Ранжисангиз, дардим осмондир,

Сиз кулсангиз, орзуим талай!

Тонгим завқли, сокин тунларим,

Сиз-ла ёруғ шодон кунларим.

Онагинам, сиз танҳогинам,

Сиз кулсангиз, жаннат йўлларим.

Сиз кулсангиз, юракда қувонч,

Келажакка ортади ишонч.

Миннатдорман онажон сиздан,

Меҳр гулин сочай бошиздан!

Дилдора РАЖАБОВА,

“Дўстлик” маҳалласи.

 

Бахтимиз қомуси

Фаровонлик офтоби,

Бахтимизнинг қомуси.

Конституциядир бу –

Ватанимиз номуси.

Бахт порлайди сўзингда,

Қонунларнинг китоби.

Бахт калити ўзингда,

Бўл эзгулик хитоби.

Бизга саодат бердинг,

Яратдинг буюк имкон.

Сен туфайли халқимнинг

Бахтини кўрди жаҳон!

Ирода Ердошева,

38-мактаб ўқувчиси.

 

Устозимга

Меҳрингиз аямай билим берасиз,

Онамдек беғубор, мунис устозим.

Бизни деб тинмасдан меҳнат қиласиз,

Устозим, қиламан сизга минг таъзим.

Ҳаётда тўғри йўл сари ундайсиз,

Қуёш каби ёруғ, илиқ қалбингиз.

Порлоқ келажак-чун ҳаракат қилиб,

Чарчаш-у оромни ҳечам билмайсиз.

Бунинг-чун устозим минг-минг ташаккур,

Илиқ сўзларингиз бизга далдадур.

Сиздан миннатдормиз, доим бир умр,

Гар ранжитган бўлсак, минг бора узр.

Сиздек бўлиш орзуим ҳам мақсадим,

Сизга доим ҳавас ила қарайман.

Шунинг учун устозликни танладим,

Доим омон бўлинг, азиз муаллим.

Шаҳло ҚУРОЛОВА, 62-мактаб ўқувчиси.

 

Байроғим

Байроғим – буюк қадрим,

Ҳилпира юксакларда.

Ғуруримсан ва бахтим –

Ишончсан юракларда.

Оппоқ ранг – беғуборлик,

Яшили – бу табиат.

Қизил ранг қаҳрамонлик –

Танимдаги куч-қувват.

Мустақиллик нафасин,

Уфурар ҳилпирашинг.

Ғурур тўла қалбларда,

Имон-у эътиқодим.

Сенга боқиб дил яйрар,

Хотиржамдир кўнгиллар.

Ватан узра ҳилпираб,

Туравергин асрлар.

Зуҳра АҲМЕДОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026