Чегарачи Элдор Абримов Манғитдаги ҳарбийлар учун қурилган хизмат уйида оиласи билан истиқомат қилмоқда
2002 йилдан Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларида сидқидалдан хизмат қилган Элдор Абдримов нафақат сафдошлари, балки командир ва бошлиқларининг ҳам ҳурмат эътиборини қозонишга муваффақ бўлган.
2016 йилда истеъфога чиққан Э.Абдримов яна ҳарбий қисмда ўз ишини давом эттиришга қарор қилди. Жасур ва матонатли ҳарбий айни кунда ҳам эпчиллиги, ҳар бир топшириқни ўз вақтида ва виждонан бажариши билан сафдошларига намуна бўлмоқда. У ўз гуруҳидаги жангчиларга барча маҳорат, билим ва тажрибаларини чуқур ўргатишга ҳаракат қилаяпти
– Давлатимиз раҳбарларидан ва ҳарбий қисмимиз командирларидан чексиз миннатдорман, – дейди кичик сержант, гуруҳ командири Элдор Абдримов. – 2018 йилда менга оилам билан яшашим учун янги хизмат уйи берилди. Бу оилам аъзоларига катта қувонч улашиши билан бирга, она Ватаним тинчлигини асраш йўлидаги ишларда менга катта куч-ғайрат бағишлади.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶