ЯККА ТАДБИРКОР 25 МЛН.СЎМЛИК КРЕДИТ ҲИСОБИГА ФАОЛИЯТИНИ КЕНГАЙТИРДИ
Муҳтарам Хўжаниёзова асли 2005 йилдан бери тикувчилик касби билан шуғулланиб келарди.Йиллар давомида касбий маҳорати оша бориб, ўзига ишончи мустаҳкамланди ва 2017 йилда якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, Манғит буюм бозори ҳудудида иш бошлади.Унинг тиккан кийимлари мижозларга маъқул келаётгани, ўзига хос замонавий бичимлар асосида бежирим модалар яратаётгани шу ҳунарга ихлос қўйган қизларнинг эътиборини тортди ва икки қизни шогирдликка олди. Бироқ эски тикув машиналарида чевар барча орзу – хаёлидаги модаларни ярата олмаётганидан унинг кўнгли тўлмай юрарди.
Жорий йил бошида Муҳтарам ўз фаолиятини кенгайтириш, замонавий тикув машиналари сотиб олиш учун Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамоатчилик фондига мурожаат қилди ва бир ҳафта ичидаёқ унга “Халқ банки” туман филиали томонидан 25 млн. сўмлик имтиёзли кредит ажратилди.
Айни кунда Муҳтарам Хўжаниёзова замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилган 4 та тикув машинаси сотиб олиб, куч- ғайрат билан ишга киришиб кетди. Шогирдлари сони эса олти нафарга етди. Энди иш қуролининг созлиги иш унумини ҳам , сифатини ҳам таъминлаяпти.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶