ЭҲТИЁТ БЎЛГАН ЯХШИ
Қутуриш - ҳайвонларга хос касаллик ҳисобланиб, унинг
қўзғатувчиси вирусдир. Табиатда ёввойи ҳайвонлар: тулки, бўри, чиябўри орасида
қутуриш касаллиги доимо учраб туради. Вақти-вақти билан бу ёввойи ҳайвонлар, ит
ва мушукларни тишлаб, касалликни уларга юқтиради. Касал ҳайвоннинг сўлагида
вирус жуда кўп бўлади. Одамга бу қутурган ит тишлаганда ёки унинг сўлаги
жароҳатланган терига тушганда юқади. Сўлак билан терининг ичига кирган вирус
нерв толалари орқали марказий нерв тизими ҳужайраларига етиб боради ва нерв
тўқимасини жароҳатлайди, натижада қутуриш касаллиги юзага чиқади. Ит тишлаган жароҳат қанчалик бош
мияга яқин бўлса, касалликнинг даври шунча қисқа (15-30 кун) бўлади, аксинча,
жароҳат оёқ ва қўл учларида бўлса, касалликнинг яширин даври узоқ (бир неча ой)
давом этиши мумкин.
Қутуриш касаллиги билан оғриган бемордан касаллик соғлом одам ва ҳайвонга
юқмайди.
Одатда, ҳайвон ёки одамни тишлаган ит қутурган бўлса, 10 кун ичида ўлади
ёки бедарак йўқолади.
Агар ит қутурган бўлса:
- овқат емай қўяди;
-
безовталанади;
-
ҳуриши бўғиқ бўлади;
-
эгасига итоат қилмайди;
- дуч
келган нарсаларни ғажийди;
-
қопағон бўлади;
- жуда
кўп сўлак оқади;
-
оёқларида фалаж бошланади;
-
кейинроқ дуч келган ҳайвон ва одамни, ҳатто эгасини тишлашга ҳаракат қилади,
сўнгра оёқларида фалажланиш пайдо бўлиб, тинчланиб қолади ва ўлади.
Қутуриш
касаллиги қутурган ит тишлаган одамга ҳам юқиши мумкин. Бунинг олдини олиш
учун:
-
хизматдаги ва хонадондаги мавжуд итларни ўз вақтида қутуришга қарши
эмлатиш;
-
болаларнинг итлар билан ўйнашига йўл қўймаслик;
-
хонадондаги итларни кўчага қаровсиз қўйиб юбормаслик;
-
итларни кўчага бўйинбоғ ва тумшуқтасмада олиб чиқиш;
- ҳайвон ёки одамни тишлаган итни албатта ветеринар кузатувига олиб бориш
зарур.
Ит тишлаган жароҳатни дарҳол хўжалик совуни билан ювиб, унинг атрофига
йоднинг спиртли эритмасини суриш лозим.
Ит тишлашдан жабрланган одам шу заҳотиёқ тиббий ёрдамга мурожаат қилиши
зарур.
А.ЯВБОСАРОВ,
туман ДСЭНМ эпидемиолог врачи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶