Жамият
👁 558
Санъаткор, продюсер Давлатбек Йўлдошев ўзи ўқиган мактаб кутубхонасига 15 та сара бадиий асарлар тақдим этди


Шу йилнинг 9 апрелида Манғит шаҳрида туғилиб ўсган ва 40-сонли мактабда таълим олган санъаткор, продюсер Давлатбек Йўлдошев ўзи ўқиган мактаб кутубхонасига 15 та сара бадиий асарлар тақдим этди.
Шуниси эътиборлики, мактаб ўқувчилари фанлар асосларини пухта ўзлаштириб, турли кўрик-танловлар ва фанлар олимпиадасида, Билимлар беллашувида юқори ўринларни эгаллаб келишаяпти. Шунингдек, ижодкор ўқувчилар ҳам талай.
Шу жиҳатдан қараганда, мактабга совға қилинган китоблар ўқувчи-ёшлар учун ажойиб совға бўлди.
Тадбирда сўзга чиққанлар бу туҳфа учун Давлатбек Йўлдошевга чуқур миннатдорчилик билдирдилар.
О.Pажабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶