14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:26
👁 3,760

ОБОД ЮРТГА ОРАСТАЛИК ЯРАШАР

ОБОД ЮРТГА ОРАСТАЛИК ЯРАШАР

Юртбошимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллик тантаналарига бағишланган йиғилишда сўзлаган нутқида бир пурмаъно фикрни келтириб ўтган эди: "Барчамизга яхши аёнки, ҳар қайси инсон, миллати, тили ва динидан қатъий назар, бу дунёга бахтли яшаш учун келади. Бундай юксак орзуга етишнинг шарти ва гарови бўлган омиллар кўп. Лекин улар орасида ҳаётимизга маъно-мазмун берадиган, уни янада ёруғ ва файзли қиладиган бир омил борки, у ҳам бўлса, одамнинг ўз уйи, ўз юртини ҳар томонлама гўзал ва обод қилиб, шундан ўзи мамнун бўлиб, рози бўлиб яшашида яққол намоён бўлади”.

Президентимиз кириб келган 2013 йилни "Обод турмуш йили” деб эълон қилар экан, жорий йилни бундай аташ зарурати қандай туғилганлигига урғу бериб, биргина "обод” сўзининг маъносини лўндагина қилиб изоҳлаб берди. Яъни улар айтадилар: "Шуни таъкидлаш керакки, обод деган сўзнинг маъносини биз жуда кенг ва чуқур тушунамиз. Обод деганда, халқимиз, миллатимиз нафақат кўркам ва чиройли, шу билан бирга, тинчлик ва осойишталик, ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик, файз-барака ҳукмрон бўлган жойларни, доимо пок ният ва соғлом интилиш билан яшашни тасаввур қилади... Бундай мулоҳаза ва фикрларни умумлаштириб, ўзбекона айтадиган бўлсак, барчамизнинг ҳаракат ва интилишларимиз негизида, авваламбор, юртимиз, Ватанимизни ҳар томонлама обод қилиш, инсон эркин нафас оладиган, тинч ва фаровон яшайдиган ҳаёт барпо этиш ғояси мужассам эканини, ўйлайманки, ҳаммамиз яхши тушунамиз”.

Азизлар, қаранглар, "Обод турмуш йили” қандай маънога эга, унинг мазмун-моҳиятида нақадар улуғ донишмандликлар мужассам... Гапимни Юртбошимизнинг фикрларига урғу беришдан бошлаганимнинг сабаби шундаки, бу йилги олдимизда турган режаларимиз, фикр ва ўйларимиз шунчаки режалаштириш эмас, бу ватанпарварлик сари чорлов, ташаббускорликни қўллаб-қувватлаш, интилишларга далда бўлиш, эл-юртимиз ободлиги йўлида самарали меҳнат қилиш, ва оқибат натижада, унинг мевасидан ўзимиз, фарзандларимиз  баҳраманд бўлишимиз демакдир!

Мана, юртимизга баҳор фасли ҳам кириб келди. Ҳамма жойда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Кўчалар, гузарлар, маҳаллаларда ишлар авжида, кекса-ю-ёш қўлидан келадиган бирон юмуш билан машғул бўлиб, ўз маконларини саранжом-саришта қилишга баҳоли қудрат интилишмоқда. Биз туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида мактаб раҳбарлари иштирокида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда таълим муассасаларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги доирасида амалга ошириладиган ишларни режалаштириб олдик. Айтиш жойизки, ҳар йилги "режалаштириш”лардан фарқли ўлароқ, ўз имкониятимизни ҳисобга олган ҳолда бажарадиган ишларимизнигина эмас, балки биз ҳар бир овул ва маҳаллаларда ўрнак бўлиб, уларни ўзимизнинг орқамиздан эргаштириб, бошқаларга намуна бўла оладиган ишларимизни ўйлашиб олдик. Бу жараёнда биз ҳар бир таълим муассасасининг ўз имкониятларини ҳам ҳисобга олдик.

Хизмат сафари билан водийда бўлганимда катта асфальт йўл бўйида, машиналар қатнови қисмининг чеккасида узундан-узоқ оппоқ чизиқ эътиборимни тортди. Қарасам, оддий юмалоқ тошларни шу тариқа тизиб чиқишганки, гўё узун лентани эслатади. Унга оҳак билан ишлов беришган.  Мени ҳайрон қолдирган нарса бу ишни қандай қилиб ташкил қилишгани эмас, аксинча, ушбу тошларнинг сочилиб кетмасдан, (аниқроғи уни тепиб, уриб-суриб сочиб юбормасдан) маржондек бўлиб тургани бўлди.

Хўш, бизда-чи! Одам бўйи етмайдиган баландликда турган йўл белгиларига бир қаранг, ариқ-зовурлар кўприкларидаги ёки корхона-ташкилотлар кабиларнинг олдидаги панжараларнинг аҳволига бир назар ташланг!!! Бир қарашда оддий қўл кучи билан "эплаш қийин” бўлган ишларни ҳам кўрасиз. Ўйланиб қолдим, бу ерларда яшаётган одамлар, уларнинг фарзандлари қандай мактабда ўқишган, қандай маҳаллаларда вояга етишган, бундайин одобни кимдан ўрганишган экан? Ўйланган сари уялиб кета бошладим. Демак, биринчи навбатда, бизда таълим-тарбия муассасаларимизда, қолаверса оилаларимизда, ҳар бир хонадонимизда ҳали-бери нафақат ўқитадиган, балки  уқитадиган нарсаларимиз бисёр экан!

Фурсатдан фойдаланиб, мен туманимизнинг бутун таълим соҳаси ишчи-ходимларини жорий "Обод турмуш йили” дастурида белгиланган вазифаларнинг ҳаётга татбиқ қилинишида, ҳар бир хонадондан тортиб бутун маҳаллаларимиз, қишлоқ ва шаҳарларимизнинг том маънодаги обод, озода ва кўркам бўлишларида жонбозлик кўрсатишга чорлайман! Фарзандларимиз қалбида яхшиликка интилиш, ёмонликдан қочиш каби хислатларни жонлантириш, меҳнатсеварликка ўргатиш – бир сўз билан айтганда қобил инсонлар бўлиб етишишлари йўлида  бор куч-ғайратимизни ишга солайлик! Ишонаманки, бундай хусусиятларга эга бўлган инсонлар ҳақиқий ватанпарвар, иймон-эътиқодли шахслар бўлиб камол топишади. Иймон-эътиқодли инсонлар бор маконда саранжом-саришталик бўлиб, юрт обод, турмуш гўзал, ҳаёт фаровон бўлади!

         Аширбой ҚЎШАЕВ.

туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири ўринбосари.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019