17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 07:32
Жамият 👁 751

УЛКАН ЙЎЛ БОШИДА

УЛКАН ЙЎЛ БОШИДА

Мактаб! Ҳар биримиз шу қутлуғ даргоҳ остонасида ўйинқароқ, беғам болаликни ортда қолдириб, илм дунёси сари илк қадам қўямиз. Қўлимизга илк бор қалам тутқазиб, ҳарф танитган, ёзувни ўргатган, ҳақиқий инсон бўлиб вояга етиш учун шууримизга илм олиш иштиёқини муҳрлаган устозларимиз бизни янги дунёга етаклаб, порлоқ келажак сари йўллайди.

-Биз бугун Манғит шаҳридаги 38-сонли умумтаълим мактабининг 11-синфини тамомлаш ва мустақил ҳаётга учирма бўлиш арафасидаги бир палапони, интилувчан ижодкор, мактаблар ўқувчилари орасидаги кўпгина кўрик-танловлар, билимлар синовлари ғолиби, ўзига хос мушоҳадага бой, ажойиб ташбеҳлар ила гўзал туйғулар ифода этилган шеърлари, ҳикоялари билан нафақат туманимизда, балки республикамизда ўз мухлисларига эга Ирода Ердошева ҳақида сўз юритамиз.

Ирода 2002 йилда Манғит шаҳрининг Ойбек номли маҳалласида туғилди. Зеҳни жуда ўткирлиги, тенгқурларига нисбатан чаққонлиги боис, уни бобо-бувиси маслаҳатлашиб, олти ёшидан 38-сонли мактабнинг 1-синфига беришди.

Ироданинг толеи шуки, унга бошланғич синфларда жуда болажон, ўз касбининг фидойиси бўлган Гулнора Раҳимова дарс берди. У мактабда ўтган дарс машғулотларини бобоси, 44 йил 31-мактабда ўқувчиларга таълим-тарбия берган Қурбонбой Ердошев (Худо раҳматига олган бўлсин!) уйида мустаҳкамлар, эртаклар айтиб, кичик-кичик ҳикоялар ўқиб бериб, унинг фанларни яхши ўзлаштиришига, адабиётга қизиқишларини оширишга ҳаракат қиларди. Бошланғич синфларда ўқиб юрган вақтларидаёқ илк шеърларини ёзди, бобоси уни қувона-қувона “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятига етаклаб келди.

Ирода юқори синфларга ўтгач, унинг ижодий ишларининг биринчи ўқувчиси синфдош дўстлари, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Назира Усмонова бўлди. Назира Ироданинг ўз фанига қизиққани, яна ўзига хос бадиий пишиқ шеър, ҳикоялар машқ қилгани учун дарсдан ташқари ҳам бўш вақтларида у билан алоҳида шуғулланиб, иқтидорини ривожлантиришга, фанни чуқур ўзлаштиришига интилди. Натижада Ирода Ердошева ҳар бир ўқув йилини муваффақиятли тамомлаб, мактаб маъмуриятининг ташаккурномалари, “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирланарди. У 2016 йилда “Камалак юлдузлари” Болалар ижодиёти фестивалининг мамлакат босқичи “Ғ” йўналишида ғолиб бўлди, шу йили Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Республика болалар кутубхонаси ҳамкорликда таъсис этган “Мустақиллик мадҳи болалар ижодида” номли Республика ижодий ишлар кўрик-танловида фаол иштирок этиб, “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди. 2017 йил туман мактаблари ўқувчилари орасида ўтказилган “Жаҳолатга қарши маърифат” деб номланган ижодий ишлар кўрик-танловида 3-ўринни, “Иқтидорим – ифтихорим” номли ижодкор ёшлар танловида 3-ўринни эгаллади.

Шунингдек, у “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталари, “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ўтказилган қатор ижодий ишлар танловларида ҳам фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. 2018 йилда Республика ўқувчи қизлар Инновацион саммитида муваффақиятли иштирок этгани учун Республика Халқ таълими вазирлигининг махсус Сертификатини олишга, 2018 йилда “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталари таҳририятлари билан фаол ҳамкорлик қилиб, халқимиз турмуш тарзида юз бераётган ижобий ўзгаришлар ҳақидаги мақолалари, ёшларни ватанпарварлик ва миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи шеърлари билан туман матбуоти ривожига қўшган ҳиссаси учун газета таҳририяти ташаккурнома билан тақдирлаган олти нафар жамоатчи мухбирларнинг бири бўлди.

Иродани бугун туманимиз ёшлари яхши билишади, унга ҳавас қилишади. 2014 йилда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси ташкил этилганлигининг 80 йиллиги муносабати билан нашр этилган шу номдаги тўпламда, 2016 йилда нашр этилган “Жайхун жилғалари”, 2018 йилда нашр этилган “Ёшлик мавжлари” номли тўпламларда ва даврий нашрларда ёритилган шеърлари, ҳикоялари билан мухлислари эътиборини қозона олди.

Ирода Ердошеванинг шеър, ҳикоялари Амударё тумани оммавий ахборот воситаларидан ташқари Республика миқёсида нашр этилаётган “Гулхан”, “Ғунча” журналлари, “Қарлиғаш”, “Жеткиншек”, “Қўнғироқ” каби болалар ва ёшлар газеталарида ҳам чоп этилган.

Ирода Ердошева ўтган вақтлар давомида тумандаги мавжуд ижодий муҳитдан баҳра олиб, улғайди, кўплар ҳавас қилгулик ёш ижодкорга айланди.

Унинг “Меҳр чашмаси” номли илк шеърий китобини ўқисангиз – бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз.

Бугун улкан йўл бошида, 11 йил таълим-тарбия олган мактаби бағридан учирма бўлиш арафасида турган Ирода Ердошеванинг келажак учун режалаган орзу-ниятлари кўп: аввало олий таълим олиб, сўнгра, эл-юртимизга хизмат қилиш.

Биз ҳам Ироданинг орзулари ушалишига тилакдош бўлиб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019