13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:25
Жамият 👁 3,375

Чекиш кўзга зиён

Чекиш кўзга зиён

Чекиш кўзга зиён

Хитойлик олимлар тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш кўзга катаракта тушиши – кўз хиралашишига олиб келиши мумкин, деб таъкидламоқда. Узоқ вақт олиб борилган тадқиқот ишлари натижасида маълум бўлишича, чекувчиларда чекмайдиганларга нисбатан кўзнинг ушбу турдаги касаллигига чалиниш хавфи анча юқори.

Хитойнинг Чжэцзян университети қошидаги Офтальмология институти вакилларининг сўзларига кўра, катарактанинг ўз вақтида олди олинмаса, ёхуд тўғри даволанмаса, кўрликка сабаб бўлиши мумкин. Шу боис экспертлар чекишдан бутунлай фориғ бўлиш лозимлигини тавсия этмоқда.

Альберт Эйнштейннинг хати сотилди

Германиялик машҳур физик Альберт Эйнштейннинг диний мавзуга оид хати АҚШнинг "eBay” кимошди савдосида 3,1 миллион АҚШ долларига сотилди. Харидорнинг шахси сир тутилмоқда.

"eBay” вакилларининг айтишича, 1954 йил 3 январда ёзилган мазкур мактуб АҚШнинг Принстон университетида ишлаган немис файласуфи Эрик Гуткиндга жўнатилган. Эйнштейннинг ўлимидан бир йил аввал ёзилган, ўтган асрнинг энг шов-шувли ҳужжати бўлмиш ушбу хат олимнинг шахсий коллекциясида эллик йил сақланган.

Минг дардга даво

Янги зеландиялик олимларнинг сўзларига кўра, асал, гул чанги, асалари заҳри ёрдамида қон томирларининг кенгайиши, псориаз, артроз ва остеохондроз каби турли хил касалликларни даволаш мумкин экан. Уларнинг айтишича, асал таркибидаги организм учун жуда зарур бўлган темир, йод, цинк, кобальт, марганец, фтор каби ўттизга яқин микроэлементлар уйқусизлик, ошқозон-ичак хасталиклари ва шамоллашни ҳам табиий йўл билан даволаш, жигарни тозалаш имконини беради.

Маълумотларга қараганда, микроэлементлар таркибига кўра асалнинг ўттиз фоизли эритмаси инсон қонидан тайёрланган плазма ўрнини ҳам боса олади. Боиси қон билан асалнинг кимёвий таркиби деярли бир хил. Шунинг учун ҳам асал парҳез таом ва шифобахшлик борасида тенгсиз ҳисобланади.

Янги музей

Германияда дунёда биринчи марта хотин-қизлар тарихига оид музей очилди. Бонн шаҳрида ташкил этилган мазкур янги музей "Хотин-қизлар тарихи уйи” номини олди. У дунё аёлларининг жамиятда қўлга киритган муваффақиятлари ҳақида ҳикоя қилади.

Ушбу музейда узоқ ўтмишдан ҳозирги даврга қадар хотин-қизларнинг жамият ва давлат қурилишида тутган ўрни ранг-баранг экспозицияларда акс эттирилган.

Узоқ умр кўрай десангиз, ичманг!

Франциялик олимлар мунтазам спиртли ичимлик ичадиган одамлар бу каби маҳсулотни жуда кам истеъмол қиладиган ва умуман ичмайдиган кишиларга нисбатан 14 йил аввал инсульт хасталигига чалиниши мумкин, демоқдалар.

Франциядаги Лилль университети ходимлари олиб борган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, 60 ёшдан кичик бўлган "ичувчилар” инсульт хуружига учраганидан кейинги икки йил ичида ҳаётдан кўз юмиши мумкин экан. Шифокорларнинг сўзларига кўра, спиртли ичимликларни кўп миқдорда ичиш оқибатида ёшлик чоғида ҳам инсультнинг оғир турига дучор бўлиш хавфи бор.

АҚШда кучли тўфон

АҚШда содир бўлган Сэнди довули оқибатида юздан зиёд одам ҳалок бўлди. Маҳаллий матбуотнинг хабар қилишича, қор аралаш кучли тўфон соатига ўн етти километр тезлик билан ҳаракатланган. Тўфон АҚШнинг Мэриленд, Нью-Жерси, Делавэр, Коннектикут, Пенсильвания, Массачусетс, Вермонт, Огайо, Виржиния ва Шимолий Каролина штатларининг катта қисмига зиён етказган.

Маълумотларга кўра, тўфон оқибатида мамлакатдаги ерости ва ерусти транспорт ҳаракати маълум муддат тўхтаган. Авиакомпанияларда икки мингга яқин рейслар бекор қилинган.

(Фото-http://shifo-info.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026